Daniel 5
Белшазарнинг зиёфати
1Орадан йиллар ўтди. Бир куни шоҳ Белшазар ▼▼ шоҳ Белшазар — Навонидуснинг ўғли бўлиб, отаси билан бирга ҳукмронлик қилган. Навонидус Бобилнинг энг охирги шоҳи бўлиб, милоддан олдинги 555-539 йилларда ҳукмронлик қилган.
катта бир зиёфат уюштирди, зиёфатга мингта бегини таклиф қилиб, улар билан майхўрлик қилаётган эди. 2Ширакайф бўлиб қолган шоҳ: “Катта бобом ▼▼ Катта бобом — орамийча матндан сўзма–сўз таржимаси Отам. Бу сўзнинг маъноси аждод ёки ўзидан олдин ўтган бирор шоҳ бўлиши ҳам мумкин. Белшазарнинг отаси Навонидус шоҳ Навухадназар сулоласидан бўлмаган. Навухадназардан то Белшазаргача бир неча шоҳлар ҳукмронлик қилган. Бу орамийча сўз шу бобнинг 11, 13, 18–оятларида ҳам бор.
Навухадназар Қуддусдаги Маъбаддан олиб келган олтин ва кумуш қадаҳлар ▼▼ …Катта бобом Навухадназар…олиб келган олтин ва кумуш қадаҳлар… — 1:2 га қаранг.
келтирилсин!” — деб буюрди. Шоҳ беклари, хотинлари ва канизаклари ▼▼ канизаклар — ибронийча матнда бу сўзнинг маъноси қуйидагича: канизаклар қонуний хотин бўлмасалар–да, хўжайинлари улар билан жинсий алоқада бўлишган. Қадимги пайтларда бу аёлларнинг жиддий қонуний ҳуқуқлари бўлиб, хўжайинлари уларнинг эрлари сифатида бўлган.
билан ўша қадаҳлардан шароб ичмоқчи эди. 3Қуддусдаги Маъбад, яъни Худонинг уйидан олиб келинган олтин қадаҳлар базмхонага келтирилди. Шоҳнинг ўзи, унинг беклари, хотинлари ва канизаклари қадаҳлардан шароб ичишди. 4Улар ичиб, олтин, кумуш, бронза, темир, ёғоч ва тошлардан қилинган худоларни олқишлар эдилар. 5Тўсатдан одам қўлининг панжаси пайдо бўлиб, шоҳ саройининг деворларидаги сувоқнинг устида ёза бошлади. Сарой чироқлари деворнинг ўша қисмини яхши ёритиб тургани учун, шоҳ ёзаётган қўл панжасини кўриб қолди. 6Шоҳ бундан даҳшатга тушиб, бўзариб кетди. Унинг қўллари бўшашиб, тиззалари титрай бошлади. 7Шоҳ бақириб, мунажжим, афсунгар ▼▼ афсунгар — орамийча матнда Халдейлар (шу бобнинг 11–оятида ҳам бор). 2:2 изоҳига қаранг.
ва раммолларни ▼▼ раммоллар — 2:27 изоҳига қаранг.
келтиришни буюрди. Улар ҳозир бўлганларида, шоҳ шундай деди: “Ким бу ёзувни ўқиб, унинг маъносини менга тушунтириб берса, мен ўша одамнинг устига шоҳона сафсар тўн кийгизаман, бўйнига олтин занжир тақиб, чап қўл вазирим ▼▼ …чап қўл вазирим… — яъни Навонидус ва Белшазардан кейинги лавозимдаги одам (шу бобнинг 1–ояти изоҳига қаранг).
қилиб тайинлайман.” 8Шоҳнинг бу маслаҳатчилари ичкарига кирганларидан кейин ҳам ёзувни ўқий олмадилар, унинг маъносини ҳам тушунтириб бера олмадилар. 9Бундан қаттиқ ваҳимага тушган шоҳ Белшазарнинг рангида ранг қолмади, беклари эса талмовсираб қолишди. 10Ичкаридаги шовқин–суронни эшитиб, базмхонага кирган она малика ▼▼ она малика — ёки малика, орамийчада бу сўз ёши катта аёлга нисбатан ишлатилган бўлиши мумкин. Матн мазмунига кўра, бу аёл Дониёр ҳақида Белшазар билмаган нарсаларни ҳам билган. Эҳтимол, у Навонидуснинг ёки анча олдин ўтиб кетган Навухадназарнинг хотини бўлган.
: “Шоҳ ҳазратларининг умри боқий бўлсин! — деди. — Шоҳим, шунчалик ҳам қўрқасизми, қаранг, ахир, рангингизда ранг қолмабди–ку! 11Сизнинг шоҳлигингизда муқаддас худоларнинг руҳига ▼▼ худоларнинг руҳи — ёки Худонинг Руҳи.
тўлган бир одам бор. Катта бобонгиз даврида бу одам идрокли, зеҳни ўткир ва худолар каби доно деб тан олинган эди. Катта бобонгиз — шоҳ Навухадназар уни фолбин, мунажжим, афсунгар ва раммолларнинг бошлиғи қилиб тайинлаган эдилар. 12Дониёр исмли бу одам тушларни таъбирлашда, сирларни очишда ва жумбоқларни ечишда ғайритабиий қобилият, билим ва фаҳм–фаросатга эгадир. Катта бобонгиз уни Белташазар деб атаган эди ▼▼ Катта бобонгиз уни Белташазар деб атаган эди — 1:7 га қаранг.
. Шоҳим, буюринг, Дониёрни бу ерга келтиришсин, у сизга бу ёзувнинг маъносини тушунтириб бергай.” Дониёр ёзувни тушунтириб беради
13Дониёр шоҳ ҳузурига келтирилди. Шоҳ Дониёрдан: “Катта бобом Яҳудодан асир қилиб олиб келган Дониёр сенмисан? — деб сўради. 14— Сени худоларнинг руҳи ▼▼ худоларнинг руҳи — ёки Худонинг Руҳи.
билан тўлган, идрокли, зеҳни ўткир ва доно деб эшитдим. 15Мен маслаҳатчилар ва мунажжимларни ҳузуримга чақиртириб, уларга мана бу ёзувни ўқиб, маъносини тушунтириб беришни буюрган эдим. Аммо уларнинг биронтаси ҳам бунинг уддасидан чиқа олмади. 16Сен эса жумбоқларни ечиб, уларни тушунтира олишингни эшитганман. Агар сен ҳозир бу ёзувни ўқиб, унинг маъносини менга тушунтириб берсанг, мен сенинг устингга шоҳона сафсар тўн кийгизаман, бўйнингга олтин занжир тақиб, чап қўл вазирим қилиб тайинлайман.” 17Дониёр шоҳ ҳузурида шундай жавоб берди: “Эй олампаноҳ, раҳмат, совғаларингиз ўзингизда қолаверсин ёки уларни бошқа бировга бера қолинг. Мен бу ёзувни шундоқ ҳам ўқиб, унинг маъносини тушунтириб бераман. 18Эй шоҳ ҳазратлари, Худойи Таоло катта бобонгиз Навухадназарни буюк бир салтанатнинг тахтига ўтқазиб, шуҳратини рўйи заминга ёйгандир. 19Худо унга берган улуғворлиги туфайли ҳамма одамлар — қайси халқ, элат ва уруғдан бўлишларидан қатъи назар, катта бобонгиздан қўрқиб қалтирар эдилар. У хоҳлаган одамни ўлдирар, хоҳлаганини тирик қолдирар, юксалтирмоқчи бўлганини юксалтирар, хор қилмоқчи бўлганини оёқ ости қилар эди. 20Аммо мағрурланиб, ўжарлиги ила иш тута бошлаганда шоҳона тахтидан туширилиб, улуғворлигидан маҳрум қилинган эди. 21У инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, онгсиз ҳайвондай бўлиб қолганди. Ёввойи эшаклар билан яшаб, мол сингари, ўт билан озиқланган ва осмондан тушган шудрингга чўмилганди. Охири Худойи Таоло инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини катта бобонгиз тан олган эди. 22Аммо сиз, эй шоҳ Белшазар, катта бобонгизнинг бошидан ўтган бу воқеалардан хабардор бўла туриб ▼▼ …сиз, эй шоҳ Белшазар, катта бобонгизнинг бошидан ўтган бу воқеалардан хабардор бўла туриб… — орамийча матнда …сиз унинг ўғли, эй шоҳ Белшазар, бу воқеалардан хабардор бўла туриб…. Орамийчада ўғил сўзи авлод ёки ворис маъноларини ифодалаши мумкин. Шу бобнинг 2–оятига берилган биринчи изоҳга қаранг.
Худога бўйсунмадингиз! 23Сиз ҳаддингиздан ошиб, Самовий Худога қарши бош кўтардингиз! Худо Маъбадининг қадаҳларини ҳузурингизга келтириб, бекларингиз, хотинларингиз ва канизакларингиз билан майхўрлик қилдингиз. Ҳеч нарса кўрмайдиган, ҳеч нарса эшитмайдиган, ҳеч нарса билмайдиган олтин, кумуш, бронза, темир, ёғоч ва тошдан ясалган худоларни мадҳ айладингиз. Аммо сизга ҳаёт берувчи ва охиратингизни белгиловчи Худони улуғламадингиз. 24Шунинг учун Худо қўл панжасини юбориб қуйидаги сўзларни ёздирди: 25МЕНЕ, МЕНЕ, ТЕКЕЛ ва ПАРСИН ▼▼ …ва ПАРСИН… — орамийча матнда …УПАРСИН…, маъноси ва ПАРСИН.
.26Бунинг маъноси қуйидагича:МЕНЕ, яъни «ҳисоб» — Худо ҳукмронлик вақтингизни ҳисоблаб чиқиб, шоҳлигингизга якун ясади.
27ТЕКЕЛ, яъни «тортилган» — сиз тарозида тортилиб, ҳукмронлик қилишга номуносиб бўлиб чиқдингиз.
28ПЕРЕС, яъни «бўлинган» — шоҳлигингиз бўлиниб, Мидияликлар ва Форсларга берилди ▼
▼ ПЕРЕС, яъни «бўлинган»…Форсларга берилди — орамийча перес сўзи парсин сўзининг бирлик формасидир. Бу сўзнинг парсин шакли шу бобнинг 25–оятида ишлатилган. Бу сўзнинг маъноси бўлинган демакдир. Перес сўзи орамийчадаги Форс шоҳлиги сўзига оҳангдош.
.”29Сўнг Белшазар берган амрга биноан, Дониёрга шоҳона сафсар тўн кийдирилиб, бўйнига олтин занжир тақилди ва у шоҳнинг чап қўл вазири деб эълон қилинди. 30Худди ўша куни кечаси Бобил ▼
▼ Бобил — орамийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди.
шоҳи Белшазар ўлдирилди ▼▼ …Бобил шоҳи Белшазар ўлдирилди — милоддан олдинги 539 йилда Мидияликлар ва Форслар Бобилни босиб олиб, Белшазарни ўлдиришган.
. 31Тахтга эса олтмиш икки ёшли Мидиялик Доро ▼▼ Мидиялик Доро — бу ҳукмдорнинг шахси ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Мидия ва Форс давлатларини бирлаштирган Форс шоҳи Куруш милоддан олдинги 539 йилда Бобилни босиб олган эди (1:21 изоҳига қаранг). Шу боис унга Бобилда “Мидиялик Доро” унвони берилган бўлиши мумкин. Ёки бу унвон шоҳ Куруш Бобил ҳудудига тайинлаган ҳокимга нисбатан ишлатилган бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳоким ҳақида қадимги Бобил қўлёзмаларида айтиб ўтилган. Дониёр китобининг бир неча жойида айтиб ўтилган Дорони милоддан олдинги 522-486 йилларда ҳукмронлик қилган машҳур Форс шоҳи Доро билан адаштирмаслик керак.
ўтирди.
Copyright information for
UznUzbC