‏ Daniel 7

Дониёр кўрган ваҳийлар

(7:1-12:13)

Дониёрнинг тўрт махлуқ ҳақидаги ваҳийси

1Бобил шоҳи Белшазар ҳукмронлигининг биринчи йилида
Бобил шоҳи Белшазар ҳукмронлигининг биринчи йили — милоддан олдинги 554 йил назарда тутилган. Ўша йили Белшазар отаси Навонидус билан бирга ҳукмронлик қилишни бошлаган эди. Ушбу бобда тасвирланган воқеалар 5–бобдаги воқеалардан аввал содир бўлган.
Дониёр бир туш кўрди. У кўрган туши ҳақида шундай ёзди:

2“Мен тушимда бир ваҳий кўрдим. Осмоннинг тўрт томонидан эсаётган қаттиқ шамол улкан бир денгизни тўлқинлантираётган эди. 3Ўша денгиздан бир–бирига ўхшамайдиган тўртта баҳайбат махлуқ
тўртта баҳайбат махлуқ — шу бобнинг 3-8–оятларида тасвирланган махлуқлар бирин–кетин ҳукмронлик қиладиган тўртта шоҳликка ишора қилади. Шоҳ Навухадназар тушида кўрган ҳайкалнинг тўртта қисми ҳам бу шоҳликларни ифодалаган (2:31-35 га қаранг). 2:36-45 изоҳида ўша шоҳликлар ҳақида маълумот берилган. Тўртта махлуқнинг ҳукмронлигидан кейин, тахтни Худо танлаган инсон эгаллайди. Худо унга чексиз ҳокимият беради, ўша инсон абадий ҳукмронлик қилади (шу бобнинг 13-14–оятларига қаранг). Шоҳ Навухадназарнинг тушида ҳайкалга урилган ва катта тоққа айланган тош ўша ҳукмдорни ва унинг абадий шоҳлигини ифодалайди (2:35, 44-45 га қаранг).
чиқди.
4Биринчиси шерга ўхшаган эди, унинг бургут қанотларига ўхшаган қанотлари бор эди. Мен махлуқни томоша қилиб турган эдим, бирданига қандайдир бир куч унинг қанотларини узиб ташлади, ўзини эса кўтариб одамзодга ўхшатиб икки оёғида турғизиб қўйди. Ўша махлуққа инсон онги берилган эди
Биринчиси…инсон онги берилган эди — биринчи махлуқ Бобил шоҳлигини билдиради. Мазкур оятдаги махлуқнинг қисмати 4:25-34 да шоҳ Навухадназар бошидан кечирган кўргуликларга ишора қилаётган бўлиши мумкин.
.

5Иккинчи махлуқ айиққа ўхшар эди. У оғзига учта қовурға суякларини тишлаб олган эди. У ҳамла қилишга шайлана бошлаганда, унга шундай буйруқ берилди: «Қани, ол, тўйгунингча гўшт егин!»

6Сўнг қоплонга ўхшагани пайдо бўлди. Бу махлуқнинг тўртта боши ва орқасида қуш қанотига ўхшаган тўртта қаноти бор эди. Унга ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи берилган эди.

7Бундан кейин тундаги ваҳийда мен қўрқинчли, даҳшатли ва бениҳоя кучли бўлган тўртинчи махлуқни кўрдим. У ўз қурбонларини темир тишлари билан ғажиб, парчалаб ташларди. Қолдиқларини эса оёқлари билан босиб эзарди. Унинг ўнта шохи бўлгани учун, у олдинги махлуқлардан ажралиб турар эди. 8Мен махлуқнинг шохларини томоша қилиб турганимда, уларнинг орасидан ўсиб чиқаётган яна бир шохчани
…уларнинг орасидан ўсиб чиқаётган яна бир шохчани… — шу бобнинг 7-8–оятларидаги шохлар тахтга ўтирадиган қудратли ҳукмдорларга ишора қилади. 8–оятда тасвирланган шохча эса Исроил халқининг Худосини таҳқирлайдиган ва ўзини Худо деб атайдиган ҳукмдорни билдиради (яна 11:36 га ва 2 Салоникаликлар 2:4, Ваҳий 13:5-6 га қаранг). Айрим олимларнинг фикри бўйича, тўртинчи шоҳлик — Рим империяси эмас, Юнон империяси бўлиб (2:36-45 изоҳига қаранг), оятдаги шохча Антиох IV ни билдиради (8:9-12 га ва ўша оятларнинг изоҳига қаранг).
кўрдим. Унга жой бериш учун олдинги ўнта шохдан учтаси таг–туги билан узилиб тушди. Бу янги ўсиб чиққан шохнинг инсон кўзларига ўхшаган кўзлари ва такаббурона гапирадиган оғзи бор эди.

Дониёрнинг Азалий Нуроний ҳақидаги ваҳийси

9Мен тахтларнинг жой–жойига ўрнатилганини томоша қилиб турдим, Азалий Нуроний
Азалий Нуроний — орамийча матндан сўзма–сўз таржимаси Кунларнинг Қадимгиси (шу бобнинг 13, 22–оятларида ҳам бор). Бу ибора ниҳоятда донишманд ва кекса инсонга ҳурмат билан муносабатда бўлишни билдирарди. Бу бобда Дониёр мазкур иборани Худога нисбатан ишлатади.
Ўз жойига ўтирди. Унинг кийими қордай оқ, сочлари эса оппоқ момиқдай эди. Унинг тахти оташин аланга, тахтининг ғилдираклари ловуллаган олов эди.
10Унинг ҳузуридан оловли дарё оқиб чиқди. Минглар Унга хизмат қилар эди, миллион–миллионлар Унинг амрига мунтазир эди. Суд мажлиси бошланди, ҳамма китоблар
китоблар — ҳар бир инсоннинг яхши–ёмон ишлари ёзилган китоблар. Ваҳий 20:11-15 га қаранг.
очилди.

11Кичкина шохнинг кибрланиб шанғиллаши менинг эътиборимни тортган эди. Мен уни томоша қилаётганимда ўша тўртинчи махлуқ ўлдирилди, унинг жасади оловга ташланиб, куйдириб юборилди. 12Қолган махлуқларга келсак, уларнинг ҳукмронлиги йўқ қилинди, аммо ҳаётлари маълум бир вақтгача
…маълум бир вақтгача… — орамийча матнда …бир фасл ва вақтгача….
сақлаб қолинди.

13Тунда келган ўша ваҳийда мен осмон булутларида келаётган инсон қиёфасидаги бир зотни
инсон қиёфасидаги бир зот — орамийча матндан сўзма–сўз таржимаси инсон ўғлига ўхшаган кимса. “Инсон ўғли” ибораси инсонга ёки инсон қиёфасидаги зотга нисбатан ишлатилган (мисол учун, 8:17 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИНСОН ЎҒЛИ иборасига қаранг.
кўрдим. У Азалий Нуронийнинг олдига келди.
14Унга ҳукмронлик, улуғворлик ва шоҳлик берилди. Барча халқлар, элатлар ва уруғлар унга бўйсунишди. Унинг ҳукмронлиги битмас–туганмас, абадий ҳукмронликдир. Унинг шоҳлиги ҳеч қачон бузилмайди.

Дониёр кўрган ваҳийнинг маъноси

15Мен кўрган бу ваҳий юрагимга ғулғула солиб, алланечук ваҳимага туширган эди. 16Мен тахт ёнида турганларнинг биттасига яқинлашиб, буларнинг ҳаммасини тушунтириб беришини сўрадим. У менга ваҳийнинг маъносини очиб, деди: 17«Сен кўрган тўртта махлуқ бу ер юзида ҳукмронлик қиладиган тўртта шоҳликдир. 18Аммо Худойи Таолонинг азизлари шоҳликни қабул қилиб, унга то абад эга бўладилар.»

19Мен тўртинчи махлуқ
тўртинчи махлуқ — шу бобнинг 7-8–оятларига қаранг.
ҳақида кўпроқ маълумот олишни хоҳлар эдим, чунки у бошқа махлуқлардан ажралиб турар эди. Темир тишлари ва бронза чангаллари бўлган бу бадбашара махлуқ қурбонларини ғажиб тилка–пора қилар, қолдиқларини босиб эзарди.
20Унинг бошидаги ўнта шохи, айниқса, янги ўсиб чиққан шох мени жуда қизиқтириб қолган эди. Ўша шох ўсиб чиқаётганда ўрнидаги учта шохни тушириб юборган эди. Кўзлари ва кибрланиб гапирадиган оғзи бўлган бу шох бошқа шохларга қараганда кўпроқ аҳамиятга эгадай бўлиб кўринар эди.

21Бундан ташқари, ваҳийда мен ўша шохнинг Худонинг азиз халқи билан жанг қилаётганини ва уларни енгаётганини кўрган эдим. 22Шу орада Азалий Нуроний келиб, Ўзининг азизлари фойдасига ҳукм чиқарди. Худойи Таолонинг азиз одамлари учун шоҳликни ўз тасарруфига олиш вақти етиб келган эди.

23Суҳбатдошим менга шундай деди: «Тўртинчи махлуқ бу ер юзида ҳукмронлик қиладиган тўртинчи шоҳликнинг тимсолидир. Бу шоҳлик бошқа шоҳликлардан ажралиб туради. У бутун дунёни ғажиб, эзиб парча–парча қилади. 24Махлуқнинг ўнта шохи — шоҳликни бошқарадиган ўнта ҳукмдордир. Кейинчалик тахтга янги бир ҳукмдор ўтиради. Бу ҳукмдор олдинги ўнта ҳукмдордан ажралиб туради ва учта ҳукмдорни тахтдан туширади. 25У куфр кетиб, Худойи Таолонинг азизларини аёвсиз эзади. Муқаддас байрамлар ва қонунларни ўзгартиришга уринади. Худонинг азиз одамлари уч ярим йил
уч ярим йил — орамийча матндан сўзма–сўз таржимаси бир муддат, муддатлар ва ярим муддат. Дониёр китобида муддат сўзи баъзан бир йилга нисбатан ишлатилган.
давомида ўша ҳукмдорнинг зулми остида бўладилар.
26Бу муддат тугагач, самода суд мажлиси бошланади. Золим ҳукмдор тахтдан туширилиб, бутунлай йўқ қилинади. 27Худойи Таолонинг азизларига эса шоҳлик, ҳукмронлик ва ер юзидаги барча салтанатларнинг улуғворлиги берилади. Ҳамма ҳукмдорлар уларга бўйсуниб, хизмат қиладилар, уларнинг шоҳлиги абадий шоҳлик бўлади.»

28Кўрган, эшитганларим мана шудир. Бу тушимдан шу қадар ваҳимага тушган эдимки, рангимда ранг қолмаган эди. Аммо булар тўғрисида оғиз очмай, ҳаммасини ичимга ютдим.”
Copyright information for UznUzbC