Daniel 8
Дониёрнинг қўчқор ва эчки ҳақидаги ваҳийси
1Дониёр шундай деб ёзди:“Шоҳ Белшазар ҳукмронлигининг учинчи йилида ▼▼ Шоҳ Белшазар ҳукмронлигининг учинчи йили — милоддан олдинги 552 йил, биринчи ваҳийдан икки йил ўтгандан кейин (7:1 га қаранг). Мазкур бобда тасвирланган воқеалар 5–бобдаги воқеалардан аввал содир бўлган.
менга яна бир ваҳий келди. 2Бу ваҳийда мен Элам вилоятидаги Шушан қалъасида ▼▼ Шушан қалъаси — бу шаҳар деворлар билан ўралган бўлиб, вилоятнинг пойтахти эди.
, Улой дарёсининг бўйида турган эканман. 3Мен дарё бўйида бир қўчқор турганини кўрдим. Унинг иккита узун–узун шохлари бор экан ▼▼ …бир қўчқор…Унинг иккита узун–узун шохлари бор экан — икки шохли бу қўчқор бирлашган Мидия ва Форс шоҳлигига ишора қилади.
. Иккинчи бўлиб чиққан шох биринчисига қараганда узунроқ экан ▼▼ Иккинчи бўлиб чиққан шох биринчисига қараганда узунроқ экан — узунроқ бўлган шох Форс шоҳи Курушни билдиради. Куруш Мидия ва Форс давлатларини бирлаштирган эди (1:21 изоҳига қаранг).
. 4Қўчқор ўзини ғарб, шимол ва жанубга уриб, йўлида дуч келган ҳамма нарсани сузар эди. Ҳеч қандай ҳайвон унга бас кела олмас, унинг қурбонларини қутқара олмас эди. Қўчқор хоҳлаган ишини қилар, кучи тобора ошиб борар эди. 5Буни томоша қилиб турганимда, ғарб томондан бир така кўринди. Елдай учиб келаётган бу таканинг туёқлари гўё ерга тегмаётгандай туюлар эди. Унинг икки кўзи орасида улкан бир шох бор эди ▼▼ …бир така…улкан бир шох бор эди — така Юнон империясига, таканинг улкан шохи эса Искандар Зулқарнайнга ишора қилади. У милоддан олдинги 330 йилда бирлашган Мидия ва Форс шоҳлигини босиб олган эди.
. 6У қутурганича қўчқор томон югурди–да, 7қаҳр–ғазаб билан унга ташланиб, сузди. Таканинг зарбаси зўрлигидан, қўчқорнинг иккала шохи синиб тушди. Қўчқор такага бас кела олмади. Така уни ерга йиқитиб топтади, ҳеч ким қўчқорни ундан қутқара олмас эди. 8Така ниҳоятда кучайиб кетди, аммо куч–қудрат чўққисида унинг улкан шохи синиб тушди. Синиб тушган шохнинг ўрнига дунёнинг тўрт томонига қайрилган тўртта катта шох ўсиб чиқди ▼▼ …улкан шохи синиб тушди. Синиб тушган шохнинг ўрнига…тўртта катта шох ўсиб чиқди — шохнинг синиб тушиши Искандар Зулқарнайннинг ўлимига ишора қилади. Ўсиб чиққан тўртта катта шох Искандарнинг тўртта лашкарбошисини билдиради. Искандар Зулқарнайн милоддан олдинги 323 йилда вафот этгач, тўртала лашкарбоши унинг шоҳлигини бўлишиб оладилар. Бўлинган бу шоҳликлар Юнонистон, Кичик Осиё, Сурия ва Миср эди.
. 9Уларнинг биридан яна битта шохча чиқди. Унинг куч–қудрати ошиб, жануб, шарқ ва гўзал Исроил ўлкаси ▼▼ гўзал Исроил ўлкаси — ибронийча матнда гўзал ўлка, Исроил юртига ишора.
томон ёйилди. 10Қудрати осмону фалакка етган бу шох самовий лашкарларга ҳужум қилди. Самовий лашкарлар бўлмиш юлдузларнинг айримларини ерга тушириб топтади. 11Ҳатто самовий лашкарнинг Саркардаси — Худони менсимай, Унга келтириладиган кундалик қурбонликларни тўхтатди. Маъбадни эса вайрон қилиб, 12самовий лашкарларни мағлуб қилди. Кундалик қурбонликлар ўрнига ҳаддан ташқари жирканч бир нарсани ўрнатди. Ҳақиқатни оёқ ости қилган бу шох ҳар бир ишида муваффақият қозонар эди ▼▼ Дониёрга келган ваҳийнинг бу қисмидаги кичкина шох милоддан олдинги 175-164 йилларда Сурияда ҳукмронлик қилган Юнон шоҳи Антиох IV га ишора қилади. Уни Антиох Эпифан деб ҳам аташарди. Милоддан олдинги 167 йилда Антиох IV Қуддусни босиб олиб, у ердаги деярли ҳамма эркакларни қириб ташлади, аёллар ва болаларни эса қул қилиб олди. У яҳудийларга кўп зулм ўтказди, уларнинг эътиқодини йўқ қилишга астойдил уринди. Суннат қилиш одатини тақиқлади. Ўзини кўкларга кўтариб, Худога тенглаштирди, Қуддусдаги Маъбадни булғади (9:27 нинг охирги изоҳига қаранг), кунда келтириладиган қурбонликларга чек қўйди. Шу вақт мобайнида имонда собит қолган кўп яҳудийлар қурбон бўлди. Милоддан олдинги 165 йилда яҳудийлар Антиох IV ҳукмронлигига қарши исён кўтариб, озодликка эришдилар. 7:8 да охирзамон даврида ҳокимият тепасига келадиган муртад бир шоҳ ҳақида ҳикоя қилинган эди, Антиох IV ўша муртад шоҳнинг жонли намунасидир (7:8 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
. 13Кейин мен фаришталар ўзаро гаплашаётганини эшитиб қолдим. Уларнинг бири бошқасидан шундай деб сўраганини эшитдим: — Ваҳийдаги бу ҳодисалар қачонгача давом этар экан–а? Қачонгача бу жирканч нарса кундалик қурбонликлар ўрнини эгаллайди? Қачонгача Маъбад ва самовий лашкарлар оёқ ости бўлади? 14Шериги унга шундай жавоб берди: — Бундай аҳвол 2300 кечаю кундуз ▼▼ 2300 кечаю кундуз — буни 2300 сутка деб тушунса бўлади ёки 1150 кеча ва 1150 кундуз алоҳида ҳисобланган ҳолда, 1150 сутка деб тушунса ҳам бўлади. Иккинчи талқин қуйидаги сабабларга кўра, мантиққа тўғри келади: 1150 кун 7:25 да айтиб ўтилган уч ярим йилга тенг. Қурбонликлар кун давомида икки маҳал, эрталаб ва кечқурун келтирилгани учун, кеча ва кундуз алоҳида ҳисобланган бўлиши мумкин.
давом этади. Ўша вақт мобайнида қурбонликлар келтирилмайди. Шундан сўнг Маъбад покланиб, асл ҳолига қайтарилади. Фаришта Жаброил ваҳийларни тушунтириб беради
15Мен кўрган ваҳийнинг мағзини чақмоқчи бўлиб, бошимни қотириб турганимда, бирданига олдимда одам қиёфасидаги аллаким пайдо бўлди. 16Шу пайтда мен Улой дарёси томонидан: — Эй Жаброил, бу одамга ваҳийнинг маъносини тушунтириб бер, — деб хитоб қилаётган инсон овозини эшитдим. 17Жаброил менга яқинлашганда, мен қўрққанимдан юз тубан ерга йиқилдим. Аммо у менга: — Тушунгин, эй инсон ▼▼ инсон — ибронийча матнда инсон ўғли. Бу ўринда шу ибора пайғамбар ҳам одам зотидан эканлигини, абадий яшамаслигини, у ҳам Худонинг кучига муҳтожлигини кўрсатиш учун ишлатилган.
, бу охирзамон ваҳийси, — деди. 18У гапираётганда мен ҳушимдан кетиб, юз тубан ерда чўзилиб ётган эдим. Аммо у қўлини теккизиб, мени турғизиб қўйди–да, 19шундай деди: — Эшит, мен сенга охирзамон пайтида содир бўладиган нарсаларни аён қиламан, ўша даврда Худо Ўз ғазабини ер юзига сочишни белгилагандир. 20Сен кўрган икки шохли қўчқор — бу Мидия ва Форс шоҳликларидир. 21Така эса Юнон шоҳлигидир. Иккала кўзининг орасидаги улкан шох — бу Юнон шоҳлигининг тахтида ўтирадиган биринчи ҳукмдордир. 22Синиб тушган шохнинг ўрнига чиққан тўртта шох — Юнон шоҳлиги тўрт қисмга бўлинишини билдиради. Тахтга ўтирган тўртала ҳукмдор олдинги ҳукмдорга қараганда заифроқ бўлади. 23Уларнинг ҳукмронлик пайтлари охирлаб, гуноҳлари тўлиб–тошганда, макр–ҳийлага уста, важоҳати хунук бир ҳукмдор тахтга ўтиради. 24У ниҳоятда кучайиб кетади, бироқ ўзининг кучи билан эмас. У ҳамма ёқни вайрон қилиб, барча ишларида муваффақият қозонади. Забардаст йўлбошчилару Худонинг азизларини қириб ташлайди. 25Усталик билан ишлатган маккорлиги туфайли кўп ютуқларга эришади. Кўзини ёғ босган бу ҳукмдор огоҳлантирмасдан кўп одамларни ҳалок қилади. У ҳатто энг буюк Ҳукмдорга қарши бош кўтаради. Оқибатда эса йўқ қилиб ташланади, аммо бу инсоннинг кучи билан қилинмайди. 26Дониёр, мен ҳозир сенга тушунтириб берган эрталабки ва кечқурунги қурбонликларга оид бўлган бу ваҳий албатта амалга ошади. Сен ваҳийни сир тутгин, чунки бу узоқ келажакка оид нарсадир. 27Бу воқеадан сўнг тобим қочиб, бир неча кун бетоб бўлиб ётдим. Кейин туриб, шоҳнинг хизматига қайтдим. Аммо ваҳий мени тамомила эсанкиратиб қўйган эди. Мен унинг маъносини тушунмаган эдим.
Copyright information for
UznUzbC