Deuteronomy 17
1Нуқсони ёки камчилиги бор мол–қўйларни Эгангиз Худога қурбонлик қилманглар. Бу Эгангиз Худога жирканчдир. 2Эгангиз Худо сизга бераётган шаҳарларнинг бирида орангиздан бирорта эркак ёки аёл Эгангиз олдида қабиҳлик қилиб, Унинг аҳдини бузса, 3бегона худоларга хизмат қилса, ўша худоларга ёки қуёшга, ойга ва самовий жисмларга топинса, тақиқланган бу ишларни қилса, 4бу воқеадан сизлар хабардор бўлсангиз, эшитганларингизни яхшилаб текширинглар. Исроил халқи орасида ҳақиқатан ҳам бундай жирканч иш қилинган бўлса, 5ўша гуноҳкор эркак ёки аёлни шаҳар дарвозасидан ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдиринглар. 6Одам фақат иккита ёки учта гувоҳнинг сўзи билан ўлимга ҳукм қилиниши мумкин, битта гувоҳнинг сўзи билан ўлдирилмасин. 7Гуноҳкорга биринчи бўлиб гувоҳлар тош отсин, кейин бутун халқ уни тошбўрон қилсин. Шундай қилиб, орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар. 8Агар шаҳрингизда қон тўкиш, ҳақ–ҳуқуқ талашиш ва зўравонлик каби можароларни ҳукм қилиш қийин бўлса, Эгангиз Худо танлайдиган жойга боринглар. 9Леви руҳонийларининг ва ўша вақтда хизматда бўлган ҳакамнинг олдига бориб, улардан сўранглар. Улар ҳукм чиқаради. 10Улар чиқарган ҳукм бўйича иш тутинглар, ўргатганларини битта қолдирмай бажаринглар. 11Тушунтирган қонунни ва қонунга асосан чиқарган ҳукмни тўлиқ бажаринглар. Уларнинг айтганларидан чапга ҳам, ўнгга ҳам оғманглар. 12Эгангиз Худонинг хизматида турган руҳоний ва ҳакамнинг гапига қулоқ солмай, ўзбошимча иш тутган одам ўлиши керак. Шундай қилсангиз, Исроил халқи орасидан ёмонликни йўқ қилган бўласизлар. 13Бутун халқ бу воқеани эшитиб қўрқади, бундан кейин ўзбошимча иш қилмайдиган бўлади.Шоҳ ҳақида кўрсатмалар
14Эгангиз Худо сизларга берадиган юртга бориб, у ерга жойлашиб, эгалик қиласизлар. Шундан кейин, “Атрофимиздаги халқларга ўхшаб биз ҳам устимиздан шоҳ қўяйлик”, дейсиз. 15Кўтарадиган шоҳингиз албатта Эгангиз Худо томонидан танланган бўлсин. Шоҳ ўз халқингиздан бўлсин. Бегона бўлган мусофирни устингиздан шоҳ қилишингиз мумкин эмас. 16Шоҳ ўзи учун от кўпайтирмасин, от сотиб олиш учун одамларни Мисрга жўнатмасин. Чунки Эгамиз сизларга: “У ерга қайтиб борманглар”, деган. 17Тайинланган шоҳ хотинларни кўпайтирмасин, акс ҳолда, Эгамиздан юраги совийди ▼▼ …акс ҳолда, Эгамиздан юраги совийди — шоҳлар ажнабий ҳукмдорлар билан сулҳ тузиш мақсадида уларнинг қизларига уйланар эдилар. Бу ажнабий хотинлар ўз худоларига топиниб, шоҳни ҳам ўша бутларга топинишга ундардилар.
. Ўзи учун кўп миқдорда олтин ва кумушни йиғмасин. 18У шоҳлик тахтига ўтирганда, леви руҳонийлари сақлаган қонунлардан ўзи учун бир нусха кўчиртириб олсин. 19Қонунларнинг ўша нусхаси доимо шоҳнинг ёнида бўлсин. Шоҳ уни ҳар куни, умри давомида ўқисин, токи ўзининг Эгаси Худодан қўрқишни ўргансин, қонун ва фармонларнинг сўзларини битта қолдирмай бажарсин. 20Ўзини биродарларидан устун қўймасин, амрлардан чапга ҳам, ўнгга ҳам оғмасин. Шунда ўзи ҳам, ўғиллари ҳам Исроил устидан узоқ йиллар ҳукмронлик қиладилар.
Copyright information for
UznUzbC