‏ Deuteronomy 19

Паноҳ шаҳарлар

1Эгангиз Худо сизларга берадиган юртнинг халқларини йўқ қилганда, сизлар ўша юртни мулк қиласизлар, шаҳарларига, уйларига жойлашасизлар. 2 3Ўшанда юртни
юрт — Иордан дарёсининг ғарб томонидаги Канъон юрти назарда тутилган. Иордан дарёсининг шарқ томонидаги ҳудудда учта паноҳ шаҳар белгилаб бўлинганди (4:41-43 га қаранг).
уч қисмга бўлинглар. Ҳар бир қисмида биттадан паноҳ шаҳар ажратинглар. Ўша шаҳарларга борадиган йўллар қуринглар, токи бировни ўлдириб қўйган одам ўша шаҳарларнинг бирига қочиб бора олсин.
4Агар у бировни адоват қилмай, бехосдан ўлдириб қўйган бўлса, ўша шаҳарларнинг бирига қочиб, тирик қолади. 5Масалан, бир одам бошқаси билан дарахт кесгани ўрмонга борди, дейлик. У дарахт кесмоқчи бўлиб болтани кўтарганда, болта сопидан чиқиб кетиб, шеригига бориб тегса–ю, шериги ўлиб қолса, қотил ўша шаҳарларнинг бирига қочиб бориб тирик қолади. 6Акс ҳолда, қасоскор қотилнинг орқасидан қувиши мумкин, йўл узоқ бўлганидан унга етиб олиб, ўлдириши мумкин. Лекин у ўлимга лойиқ эмас, чунки марҳумга олдиндан унинг адовати йўқ эди. 7Учта шаҳар ажратинглар, деб сизларга буюрганимнинг сабаби шудир.

8 9Эгангиз Худони севинг, ҳар доим Унинг йўлидан юринг, деб сизларга бугун амр қилдим. Агар сизлар бу амрларни битта қолдирмай бажарсангиз, Эгангиз Худо ота–боболарингизга қасам ичиб, берган ваъдасига кўра, ерларингизни кенгайтиради, ваъда қилган бутун юртни сизга беради. Шунда сизлар ажратган учта шаҳрингизга яна учта паноҳ шаҳар қўшинглар, 10токи Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртда айбсизнинг қони тўкилмасин. Сизлар қон учун жавобгар бўлиб қолманглар.

11Лекин бирорта одам бошқасини адоват билан пойлаб туриб, ҳужум қилиб ўлдирса, сўнг ўша шаҳарларнинг бирортасига қочиб борса, 12қотилнинг она шаҳридаги оқсоқоллар қотил орқасидан одам юбориб, уни олдириб келсин. Қотилни қасоскорнинг қўлига топширсин. Қотил ўлдирилиши керак. 13Унга раҳм қилманглар, Исроилни айбсизнинг қонидан тозаланглар. Шунда бахтиёр бўласиз.

Қадимий чегаралар

14Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган ерда, ота–боболарингиз илгаридан белгилаган қўшнингизнинг чегарасини сурманглар.

Гувоҳлар ҳақида

15Бировни гуноҳ ёки жиноят қилишда айблаш учун битта гувоҳ етарли эмас. Иш иккита ёки учта гувоҳнинг сўзлари асосида кўриб чиқилади. 16Агар сохта гувоҳ ёмон ният билан бирортасини айбласа, 17жанжаллашаётган иккала одам Эгамизнинг ҳузурига борсинлар. Ўша кунларда хизматини ўтаётган руҳонийларга ва ҳакамларга учрашсинлар. 18Ҳакамлар ишни яхшилаб кўриб чиқишсин. Агар гувоҳ биродарига қарши ёлғон гувоҳлик бераётган бўлса, 19биродарига қарши ўйлаган ниятини ўзига қайтаринглар. Шу тариқа орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар. 20Бошқалар бўлиб ўтган воқеаларни эшитиб, қўрқадилар, орангизда бундай жиноятни бошқа қилмайдилар. 21Бундайларга раҳм қилманглар: жон эвазига жон, кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш, қўл эвазига қўл, оёқ эвазига оёқ.
Copyright information for UznUzbC