Deuteronomy 23
Эгамизнинг жамоасига кира олмайдиган одамлар
1Жинсий аъзоси кесиб ташланган ёки мояги эзилган одамга Эгамиз жамоаси йиғинида иштирок қилиш ман этилади. 2Ноқонуний туғилган бола Эгамиз жамоасига киролмайди, унинг ўнинчи авлодигача бирорта авлоди ҳам Эгамиз жамоасига киролмайди. 3Оммонликлар ва Мўабликлар Эгамиз жамоасига киролмайди, уларнинг ўнинчи авлодигача бирорта авлоди Эгамиз жамоасига асло киролмайди. 4Чунки Мисрдан чиқиб келаётганингизда улар йўлда сизларни нон ва сув билан кутиб олмадилар. Улар Орам–Нахрайимдаги ▼▼ Орам–Нахрайим — ибронийчадаги маъноси Икки дарёнинг Орами демакдир. Бу ер Фурот дарёси бўйида жойлашган бўлиб, ҳозирги Сурия мамлакатининг шимолий қисмини ва ҳозирги Туркиянинг жануби–шарқий қисмини қамраб оларди
Патўр шаҳридан Бавўр ўғли Баломни сизларни лаънатлаш учун ёллади ▼▼ Улар…Баломни сизларни лаънатлаш учун ёллади — Саҳрода 22:1-24:25 га қаранг.
. 5Лекин Эгангиз Худо Баломга қулоқ солишни хоҳламади. Эгангиз Худо сизларни севгани учун Баломнинг лаънатини баракага айлантирди. 6Тирик экансиз, уларнинг тинчлигини, фаровонлигини ҳеч қачон кўзламанглар. 7Эдомликлардан эса ҳазар қилманглар, чунки улар сизларнинг қариндошларингиздир ▼▼ улар сизларнинг қариндошларингиздир — Эдомликлар Ёқубнинг акаси Эсовдан тарқалган насл эди. Ёқуб Исроил халқининг бобокалони эди.
. Мисрликлардан ҳам ҳазар қилманглар, чунки сизлар уларнинг юртида мусофир бўлган эдингизлар. 8Улардан туғилган учинчи авлод болалари Эгамиз жамоасига кирса бўлади. Қароргоҳни ҳалол сақлаш
9Душманларингиз билан жанг қилишга борганингизда, ҳар қандай ҳаромликдан сақланинг. 10Агар орангиздан бирортаси, кечаси маний оққани туфайли ҳаром бўлиб қолса, у қароргоҳдан чиқиб кетсин. У қароргоҳда қолиши мумкин эмас. 11Кеч кираётганда ювиниб, қуёш ботгандан кейин қароргоҳга кириши мумкин. 12Қароргоҳнинг ташқарисида ҳожат чиқаришингиз учун жой бўлсин. 13Қурол–аслаҳангиз орасида куракчангиз ҳам бўлсин, эҳтиёжингизни қондириш учун чуқурча ковлаб, кейин уни кўмиб қўйинг. 14Қароргоҳингизни пок сақланг, чунки Эгангиз Худо сизларга нажот бериш ва душманларингиз устидан ғалаба қозонишингиз учун сизлар билан қароргоҳдадир. Агар У орангизда уятли ишларни кўрса, сизлардан юз ўгиради.Ҳар хил қонунлар
15Ўз эгасидан қочиб, Исроилдан паноҳ сўраб келган қулни яна қайтариб эгасига бериб юборманглар. 16У сизларнинг орангизда, ўзи ёқтирган жойда, танлаган шаҳарларингизнинг бирида яшайверсин. Унга зулм қилманглар. 17Исроил аёллари орасида саждагоҳ фоҳишалари бўлмасин. Исроил эркаклари орасида саждагоҳ фоҳишлари ▼▼ саждагоҳ фоҳишалари…саждагоҳ фоҳишлари — ўша пайтларда Канъондаги бутпараст халқлар ўз саждагоҳларида диний вазифалардан бирини фаҳш орқали бажарардилар. Бутпараст халқларнинг удумларига кўра, одамлар фоҳишалар ва фоҳишлар билан жинсий алоқа қилиш орқали ўз худоларига топинардилар, худоларидан фаровонлик ато қилишни сўрардилар.
бўлмасин. 18Эгангиз Худо бузуқ аёлу эркаклардан жирканади. Уларнинг иш ҳақини Эгангиз Худонинг уйига олиб кирманглар. Ўшани аталган назр сифатида келтирманглар. 19Исроил халқидан бўлган биродарингизга кумушни, нонни ёки ҳар қандай бошқа нарсани қарзга берганингизда, фоиз талаб қилманглар. 20Бошқа халқдан бўлгандан фоиз талаб қилсангиз бўлади, лекин биродарингиздан фоиз талаб қилманглар. Шунда Эгангиз Худо сизга мулк қилиб берадиган юртда ҳар бир ишингизга барака беради. 21Эгангиз Худога назр атаган бўлсангиз, уни кечиктирмасдан келтиринг. Эгангиз Худо ваъдангизни бажаришни сиздан талаб қилади. Келтирмасангиз, ўзингизга гуноҳ орттириб оласиз. 22Назр атамасангиз гуноҳ бўлмайди. 23Аммо ўз хоҳишингиз билан Эгангиз Худога онт ичиб назр атасангиз, оғзингиздан чиққан ваъдангизни албатта бажаринг. 24Бировнинг узумзорига кирганингизда, тўйгунингизча узумдан есангиз бўлади, лекин идишингизга териб олманг. 25Бировнинг даласига кирганингизда қўлингиз билан бошоқ узсангиз бўлади, лекин экинига ўроқ солманг.
Copyright information for
UznUzbC