‏ Deuteronomy 25

1Икки киши жанжаллашганда, улар ҳакамлар олдига келсин. Ҳакамлар даъвога қараб, улардан бирини ҳақ, иккинчисини ноҳақ деб эълон қилсин. 2Агар ноҳақ деб топилган киши калтакланишга лойиқ бўлса, ҳакам айбдорни ётқизсин. Ўз олдида айбига кўра, унга дарра урдирсин. 3Айбдорга қирқ даррадан ортиғи урилмасин. Акс ҳолда, биродарингиз кўзингиз олдида хўрланади.

4Ғалла янчаётган
Ғалла янчаётган… — донни бошоқдан ажратиш жараёни янчиш дейилади. Қадимги Яқин Шарқда бу иш дон бошоқларини таёқ билан уриш, устидан тепкилаш ёки хўптир юргизиш орқали бажарилган (хўптир — остига учли тош ёки темир маҳкамланган оғир тахта).
ҳўкизнинг оғзини тўсманг.

Марҳум ака ёки ука олдидаги бурч

5Агар бирга яшаётган ака–укаларнинг биттаси ўлса–ю, унинг ўғли бўлмаса, марҳумнинг хотини бегонага турмушга чиқмасин. Марҳумнинг акаси ёки укаси бевани ўзига хотин қилиб олсин. Унинг олдида қайнағалик вазифасини бажарсин. 6Ўша аёл туққан тўнғич ўғил марҳум ака ёки уканинг номини олиб юради. Шунда марҳумнинг номи Исроилдан ўчиб кетмайди. 7Агар ўша одам марҳум акаси ёки укасининг бевасига уйланишни хоҳламаса, бева аёл шаҳар дарвозасига бориб, оқсоқолларга айтсин: “Қайнағам туғишганининг номини Исроил халқи орасида тиклашни рад қиляпти, мен учун қайнағалик вазифасини бажаришни истамаяпти.” 8Шунда шаҳар оқсоқоллари ўша одамни чақириб, у билан суҳбатлашсин. Агар ўша одам: “Мен бу аёлга уйланишни хоҳламайман”, деб туриб олса, 9бева аёл қайнағасининг ёнига борсин. Шаҳар оқсоқоллари олдида унинг чориғини ечсин, сўнг унинг юзига тупуриб, айтсин: “Биродарининг наслини тиклашни хоҳламаган одамга шундай қилинади.” 10Исроил халқи орасида у одамнинг хонадони “чориғи ечилган” деб ном олади.

Бошқа қонунлар

11Икки киши бир–бири билан уришаётганда, улардан бирининг хотини келиб, эрини қутқариш мақсадида нариги эркакнинг нозик жойидан ушласа, 12ўша аёлнинг қўли кесиб ташлансин. Унга раҳм қилманглар.

13Қадоқ тошларингиз тўғри бўлсин, бири оғир, бири енгил бўлмасин. 14Уйингиздаги ўлчов косаларнинг ҳажми тўғри бўлсин, бири катта, бири кичик бўлмасин. 15Тошларингиз ҳалол ва тўғри бўлсин, ўлчовларингиз ҳам ҳалол ва тўғри бўлсин. Шунда Эгангиз Худо сизларга берадиган юртда умрингиз узоқ бўлади. 16Ғирромлик қиладиганларнинг ҳаммасидан Эгангиз Худо жирканади.

Омолек халқини ўлдириш ҳақида буйруқ

17Мисрдан чиқаётганингизда йўлда Омолек халқи сизларга нима қилганини
Мисрдан чиқаётганингизда йўлда Омолек халқи сизларга нима қилганини… — Чиқиш 17:8-14 га қаранг.
эсингиздан чиқарманг.
18Сизлар чарчаб, ҳолсизланиб қолганингизда, улар Худодан қўрқмай сизларга ҳужум қилган эдилар. Орқангизда келаётган ҳамма ҳолдан тойганларни ўлдирган эдилар. 19Эгангиз Худо сизларга юртни мулк қилиб берганда, душманларингизни енгиб, ҳар тарафдан осойишталик ато қилганда, Омолек халқини ҳалок қилиб, уларнинг номини ер юзидан ўчиринглар. Бундай қилишни унутманглар!
Copyright information for UznUzbC