‏ Deuteronomy 26

Ҳосилдан бериладиган назрлар

1Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртга кириб, у ерни эгаллаб жойлашганингизда, 2ҳамма экинларингизнинг илк ҳосилидан олиб, саватга солинглар. Сўнг ўшани Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга олиб боринглар. 3Хизматда бўлган руҳонийнинг олдига бориб, шундай деб айтинглар: “Эгамиз ота–боболаримизга қасам ичиб бераман деган юртга мен кирдим. Бугун мен шуни Эганг Худо олдида эътироф қиляпман.” 4Руҳоний саватни қўлингиздан олиб, Эгангиз Худонинг қурбонгоҳи олдига қўйсин. 5Сизлар Эгангиз Худонинг ҳузурида шу гапни айтинглар: “Бобокалонимиз Ёқуб кўчманчи бир Орамлик эди
Бобокалонимиз Ёқуб кўчманчи бир Орамлик эди — Ибтидо 28:1-5, 18-21 га қаранг.
. Саноқли одам билан Мисрга бориб, у ерда мусофир бўлиб яшади. Ундан буюк, кучли, кўп сонли халқ келиб чиқди.
6Мисрликлар бизни оғир ишларга солиб, эзиб қийнадилар. 7Шунда биз ота–боболаримизнинг Худоси — Эгамизга ёлворган эдик, Эгамиз илтижоимизни эшитди. Биз чекаётган азобларни, қилаётган оғир меҳнатимизни, Мисрликлар бизга қилаётган зулмни кўрди. 8Шундан кейин Эгамиз қудратию ажойиботлари билан, буюк, ваҳимали аломату мўъжизалари билан бизни Мисрдан олиб чиқди. 9Бизни мана шу жойга олиб келди, сут ва асал оқиб ётган шу юртни
сут ва асал оқиб ётган шу юрт — 6:3 изоҳига қаранг.
бизга берди.
10Энди, эй Эгамиз, бизга берган ернинг илк ҳосилини Сенга олиб келдик.”

Шундан кейин саватни Эгангиз Худо олдига қўйиб, Унга таъзим қилинг.

11Эгамиз Худо сизга ва оилангизга берган мўл–кўллик туфайли шодланиб, байрам қилинглар. Левилар ва орангизда яшаган мусофирлар ҳам сизлар билан байрам қилсин.

12Сизлар учинчи йилда, ушр
ушр — 12:6 нинг биринчи изоҳига қаранг.
бериш йилида, барча ҳосилингизнинг ўндан бир қисмини ажратинг. Кейин ўша ушрни левиларга, мусофирларга, етим ва беваларга беринг, токи улар ҳам шаҳарларингизда еб тўйсин.
13Сўнгра Эгангиз Худога айтинг: “Мен уйимдан муқаддас улушни ажратиб олдим. Сенинг амрингга кўра, бу улушни левиларга, мусофирларга, етимларга, беваларга бердим. Сенинг амрларингдан чиқмадим, ҳеч қайси амрингни унутмадим. 14Аза тутган пайтимда муқаддас ушрдан емадим. Ҳаром бўлганимда унга тегмадим, бирон қисмини ҳам ўликлар учун атамадим. Эй Эгам Худо, Сенга қулоқ солдим, менга берган ҳамма амрларингга риоя этдим. 15Энди самодаги муқаддас маконингдан бизга боқ! Ота–боболаримизга ичган қасамингга биноан, бизга, Исроил халқингга, барака бер. Ўзинг бизга берган сут ва асал оқиб ётган юртга барака бер.”

Эгамизнинг Ўз халқи

16Эгангиз Худо бугун сизларга: “Мана шу фармонлар ва қонун–қоидаларга риоя қилинглар”, деб буюряпти. Буларни битта қолдирмай, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан бажаринглар. 17Бугун сизлар шундай деб айтдингиз: “Эгамиз бизнинг Худойимиз, Унинг йўлидан юрамиз, Унинг фармонларига, амрларига, қонун–қоидаларига риоя қиламиз, Унга қулоқ соламиз.” 18Эгамиз сизларга берган ваъдасига кўра, бугун сизларни Ўз халқи, Ўз хазинаси деб атади. Унинг барча амрларига риоя қилсангиз, 19У сизларни Ўзи яратган барча халқлардан устун қилади. Сизлар мақтовларга, шуҳрату ҳурматга эришасиз. Унинг ваъдасига кўра, Эгангиз Худонинг муқаддас халқи бўласиз.
Copyright information for UznUzbC