Deuteronomy 14
Азадорларга ман этилган одатлар
1Сизлар Эгангиз Худонинг фарзандларисиз. Марҳумга аза тутганингизда баданингизни тилманг, сочингизнинг олдини қирманг ▼▼ …баданингизни тилманг, сочингизнинг олдини қирманг — бу одатлар бутпараст халқларга хос эди (мисол учун, 3 Шоҳлар 18:28 га қаранг).
. 2Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. Эгамиз ер юзидаги барча халқлар орасидан сизларни Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди. Ҳалол ва ҳаром ҳайвонлар
3Жирканч ҳайвонларнинг гўштини еманг. 4Мана бу ҳайвонларни ▼▼ ҳайвонлар — ибронийча матндаги шу бобнинг 4-18–оятларида айтиб ўтилган баъзи ҳайвонлар ва қушларнинг қайси турларига мансублиги баҳсли.
есангиз бўлади: мол, қўй, эчки, 5оҳу, кийик, буғу, ёввойи эчки, зубр, жайрон, архар. 6Айри туёқ ва кавш қайтарадиган ҳар қандай ҳайвонни тановул қилишингиз мумкин. 7Лекин кавш қайтарадиган ёки айри туёқ ҳайвонлардан туя, қуён ва суғурни еманглар, улар кавш қайтарса ҳам, туёғи айрилмаган. Бу ҳайвонлар сизлар учун ҳаромдир. 8Чўчқани ҳам еманглар, унинг туёғи айрилган, лекин кавш қайтармайди. У сизлар учун ҳаромдир. Бу ҳайвонларнинг гўштини еманглар, мурдасига ҳам тегманглар. 9Сувда яшайдиган сузгичи ва тангачалари бор ҳар қандай жониворни есангиз бўлади. 10Сузгичи ва тангаси бўлмаганларини еманг, улар сизга ҳаромдир. 11Ҳалол қушлардан хоҳлаганингизнинг гўштини есангиз бўлади. 12Қуйидаги қушларнинг гўштини ейиш мумкин эмас: қумой, болтаютар, тасқара, 13қирғий, қизил калхат ва унинг зоти, 14қарға зоти, 15туяқуш, лочин, қулоқли укки, қарчиғай ва унинг зоти, 16япалоқ қуш, бойўғли, оқ бойўғли, 17бирқозон, жўрчи, балиқчи укки, 18лайлак, оқ қарқара ва унинг зоти, сассиқпопишак, кўршапалак. 19Қанотли ҳашаротлар сизларга ҳаромдир, уларни еманглар. 20Аммо баъзи турдаги қанотли ҳашаротларни ейишингиз мумкин ▼▼ …баъзи турдаги қанотли ҳашаротларни ейишингиз мумкин — Левилар 11:20-23 га қаранг.
. 21Ўлимтикни еманг, уни шаҳрингизда яшаган мусофирга беринг, у еяверсин, ёки ўлимтикни бегонага сотинг, сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. Улоқчани ўз онасининг сутида қайнатманг ▼▼ Улоқчани ўз онасининг сутида қайнатманг — Чиқиш 23:19 изоҳига қаранг.
. Ушр бериш ҳақида қонун
22Ҳар йили далангизда ўсадиган ҳамма нарсадан, экинингизнинг ҳосилидан ўндан бирини ажратинглар. 23Бу ушрларингизни ▼▼ ушр — 12:6 нинг биринчи изоҳига қаранг.
Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга олиб боринглар. Донингиз, шаробингиз ва зайтун мойингизнинг ушрларини, мол ва қўйларингизнинг биринчи туғилган болаларини Унинг ҳузурида енглар. Шундай қилиб, Эгангиз Худодан ҳар доим қўрқишни ўрганасизлар. 24Агар Эгангиз Худо танлайдиган бу жой сиздан узоқ бўлса, шу сабабдан Эгангиз берган бараканинг ушрини у ерга олиб бора олмасангиз, 25ўша нарсаларингизни кумушга алмаштиринг. Кумушни олиб, Эгангиз Худо танлайдиган жойга боринг. 26Мана шу кумушга кўнглингиз тусаган нарсани: мол, қўй, шароб, ўткир ичимлик ва кўнглингиз хоҳлаган ҳамма нарсани сотиб олиб, у ерда Эгангиз Худо ҳузурида еб, оилаларингиз билан хурсандчилик қилинглар. 27Шаҳрингизда яшаган левиларни унутиб қўйманглар, уларнинг сизникига ўхшаган улуши ҳам, мулки ҳам йўқдир. 28Ҳар учинчи йил охирида ўша йили олган ҳосилингизнинг ўндан бир қисмини тўлиқ олиб, шаҳрингиздаги омборларда сақлаб қўйинглар. 29Улуши ҳам, мулки ҳам бўлмаган шаҳрингиздаги левилар, шунингдек, мусофир, етим ва бевалар келиб, еб тўяди. Шунда қилган ҳар бир ишингизга Эгангиз Худо барака беради.
Copyright information for
UznUzbC