Ecclesiastes 11
Доно кишининг ишлари
1Нонингни сувга ташла, бир неча кундан кейин уни яна топасан. 2Бу дунёда қандай кулфат келишини билмайсан, шунинг учун нарсаларингни етти, ҳатто саккиз кишига бўлиб бергин ▼▼ Нонингни сувга ташла…2…ҳатто саккиз кишига бўлиб бергин — мана шу икки оят китоб ёзилган пайтда кенг тарқалган мақоллар бўлиши мумкин. Бу мақоллар инсонларни сахийликка ундаётган бўлса керак. Ахир, келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди, аммо ҳаммага аёнки, кўпинча сахийларнинг ҳиммати уларга бошқалардан қайтади. Бу мақолларни яна, ишбилармонлик билан хорижий савдо–сотиққа сармоя қўшгин, деб тушунса ҳам бўлади. Шу бобнинг 1-6–оятларида Воизнинг асосий мақсади одамларни ҳаётда дадиллик билан иш қилишга, тажрибасизликлари туфайли ортга чекинмасликка ундашдир. Воиз шу мақсадда ўша пайтда машҳур бўлган мақоллардан фойдаланади.
. 3Булутлар тўлганда, ерга ёмғир ёғади, дарахт шимол томонга ёки жануб томонга йиқилса ҳам, ўша йиқилган жойида ётаверади. 4Шамолни кўриб қўрққан ҳеч қачон уруғ экмайди, ёмғирдан хавфсираб, булутни кузатган ҳеч қачон ҳосил ўрмайди. 5Онанинг бачадонидаги болага қандай қилиб жон ▼▼ жон — 3:19 нинг биринчи изоҳига қаранг.
киришини билмаганингдек, ҳамма нарсани содир қиладиган Худонинг ишларини билмайсан. 6Уруғларингни эрталаб эккин, кечқурун ҳам қўлларинг бўш ўтирмасин, чунки сен қайси бири — унисими ёки бунисими яхши ўсишини билмайсан, балки иккаласи ҳам яхши ўсар. Ёшларга маслаҳат
7Ёруғлик лаззатлидир, қуёшни кўриш кўзлар учун ҳам ёқимлидир. 8Узоқ йиллар яшайдиганлар ҳам ҳар бир яшаган кунларидан завқ олсин, ҳали кўп қоронғилик кунлари бўлишини эсда тутсин. Ҳамма келадиган нарсалар елдай ўтиб кетади ▼▼ …елдай ўтиб кетади — ибронийча матнда ҳевл, сўзма–сўз таржимаси нафас (шу бобнинг 10–оятида ҳам бор). 1:2 изоҳига қаранг.
. 9Эй йигит, ёшлигингда роҳатлан, юрагинг сени завқлантирсин. Кўнглинг орзу қилган, кўзларинг хоҳлаган ишни қилгин, лекин билиб қўй, ҳар бир қилган ишинг учун Худо сени ҳукм қилади. 10Қайғурмагин, тананг оғриқни билмасин, чунки ёшлик, ҳаёт тонги елдай тез ўтиб кетади.
Copyright information for
UznUzbC