Ecclesiastes 12
1Ёшлигингда, қайғули кунлар келишидан олдин Яратганни ёдда тут, шундай йиллар келадики, сен: “Бу вақт менга ҳеч қандай роҳат келтирмайди”, — дейсан. 2Ҳаётингнинг ўша йилларида:Қуёш, ёруғлик, ой ва юлдузлар қораяр,Ёмғирли булутлар ўтиб кетмас.
3Сени ҳимоя қилган қўлларинг қариликдан қалтирар,
Кучли оёқларинг заифлашар,
Тишларинг камлигидан чайнай олмассан,
Кўзларинг яхши кўрмайдиган бўлиб қолар.
4Қулоқларинг ҳам кўчада буғдой янчилаётганинию
Ашулачилар овозини эшитолмайдиган даражада кар бўлиб қолар.
Қушларнинг овози эса сени уйғотиб юборар.
5Баландликлардан қўрқадиган бўлиб қоларсан,
Эҳтиёткорлик билан қадам ташларсан.
Сочларинг гулга кирган бодом дарахтидай оппоқ бўлиб қолар,
Туриб юришга қийналарсан,
Белингнинг қуввати кетиб судралиб юрарсан.
Ҳар бир инсон дунёдан ўтгандай, сен ҳам вафот этарсан,
Азадорлар кўчаларни тўлдирарлар.
6Кумуш занжир узилар,
Ҳаётнинг тилла чироғи тушиб кетиб, бузилар.
Булоқ бошидаги сув кўзаси синиб кетар,
Қудуқнинг арқони узилиб кетар.
7Сенинг ўткинчи тананг
Ернинг тупроғига қайтар,
Худо берган руҳинг ▼
▼ руҳ — 3:21 изоҳига қаранг.
ҳамУнинг Ўзига қайтар.
8“Беҳуда! ▼
▼ Беҳуда — ибронийча матнда ҳевл, сўзма–сўз таржимаси нафас. 1:2 изоҳига қаранг.
Беҳуда!— дейди Воиз ▼
▼ Воиз — ибронийча матнда Қоҳелет (шу бобнинг 9, 10–оятларида ҳам бор). 1:1 изоҳига қаранг.
. —Ҳаммаси беҳудадир!”
Хулоса
9Воиз доно одам эди. У ўз билганларини одамларга ўргатди, сабр–тоқат билан ҳикматларни ўрганиб, уларни тўғрилаб ёзди. 10Воиз маъқул келадиган сўзлар топишга ҳаракат қилиб, ҳақиқат сўзларини очиқ ёзди. 11Доноларнинг ҳикматлари ўткир таёққа ўхшайди, ҳикматли сўзлар маҳкам қоқилган михларга ўхшайди. Буларнинг ҳаммасини барчамизнинг Чўпонимиз берган. 12Булардан бошқа насиҳатларга эҳтиёткорлик билан қарагин, болам ▼▼ …болам — одатда донишманд муаллим ўз талабасига шундай мурожаат қиларди.
.Кўп китоб ёзишнинг охири йўқ,Кўп ўқиш одамни чарчатади.
13Ҳамма нарса айтилди, мана энди хулоса: Худодан қўрқ, Унинг амрларини бажар, чунки бу ҳамманинг бурчидир. 14Ҳар бир ишни, ҳатто яширин қилинган ишларни ҳам, яхши ёки ёмон бўлишидан қатъи назар, Худо ҳукм қилади.
Copyright information for
UznUzbC