‏ Ecclesiastes 3

Ҳар нарсанинг вақти бор

1Бу дунёда ҳамма нарсанинг ўз тайинланган пайти бор, ҳар бир ишнинг ўз вақти бор
Бу дунёда…ўз тайинланган пайти бор…ўз вақти бор — яъни Худо дунёда содир бўладиган ҳар бир ҳодисанинг ўз вақтини белгилаб қўйган.
.

2Туғилишнинг ҳам, ўлишнинг ҳам ўз вақти бор.
Экишнинг ҳам, экилганни ўришнинг ҳам ўз вақти бор.
3Ўлдиришнинг ҳам, шифо беришнинг ҳам ўз вақти бор.
Бузишнинг ҳам, қуришнинг ҳам ўз вақти бор.
4Йиғлашнинг ҳам, кулишнинг ҳам ўз вақти бор.
Азанинг ҳам, рақснинг ҳам ўз вақти бор.
5Тош отишнинг ҳам, тош йиғишнинг ҳам ўз вақти бор.
Бағрига босишнинг ҳам, ундан ўзини тийишнинг ҳам ўз вақти бор.
6Қидиришнинг ҳам, йўқотишнинг ҳам ўз вақти бор.
Сақлаб қўйишнинг ҳам, ташлаб юборишнинг ҳам ўз вақти бор.
7Йиртишнинг ҳам, тикишнинг ҳам ўз вақти бор.
Сукут сақлашнинг ҳам, сўзлашнинг ҳам ўз вақти бор.
8Яхши кўришнинг ҳам, нафратнинг ҳам ўз вақти бор.
Урушнинг ҳам, тинчликнинг ҳам ўз вақти бор.

9Шунча меҳнат қилиб инсон қандай фойда топади? 10Инсонлар қилиши учун Худо берган мушкул ишни кўрдим. 11Худо айтгани бўйича ҳамма нарса ўз вақтида содир бўлади. Худо юрагига солгани учун инсон вақт ўтишини сезади, лекин Худо бошидан охиригача қилган ишларни инсон тушуна олмайди. 12Инсон учун бахтли ҳаёт кечириш, ўз ҳаётидан роҳатланишдан бошқа яхшироқ нарса йўқ эканлигини тушуниб етдим. 13Ҳамма еб, ичиб, ўз қилган меҳнатининг роҳатини кўрсин. Бу Худонинг инъомидир. 14Худо қилган ҳар бир иш то абад ўзгармас, бу ишга ҳеч нарса қўшиб бўлмайди, ундан ҳеч нарсани айириб бўлмайди. Худо бу ишларни, ҳамма Мендан қўрқсин, деб қилди. 15Ҳозир нима бўлса, олдин ҳам бўлган, келажакда бўладигани ҳозир ҳам бордир. Ўз вақтида Худо ўтмишни яна қайтарар.

Дунёдаги адолатсизлик

16Мен яна бу дунёда адолат ҳукм суриши керак бўлган жойда — қозихонада ҳам, тўғрилик ўрнида ҳам эгрилик кўрдим. 17Ўзимга: “Яхшини ҳам, ёмонни ҳам Худо ҳукм қилади, чунки Худонинг Ўзи ҳар бир нарсанинг, ҳар бир ишнинг вақтини белгилаган”, дедим. 18Мен яна одамзод ҳақида шуни тушундим: “Инсонлар ҳам худди ҳайвонлардай экан. Шуни кўрсатиш учун Худо инсонларни синар экан.” 19Ахир, одамлар билан ҳайвонларнинг тақдири бир хил, униси ҳам буниси ҳам ўлади. Инсонларга ҳам, ҳайвонларга ҳам Худо жон
жон — бу ўриндаги ибронийча сўз руҳ ва шамол маъноларини ҳам ифодалайди.
берган, одамлар ҳайвонлардан устун эмас. Ҳаммаси беҳуда
беҳуда — ибронийча матнда ҳевл, сўзма–сўз таржимаси нафас. 1:2 изоҳига қаранг.
экан.
20Ҳамма битта жойга боради, тупроқдан яралганлар тупроққа қайтади. 21Инсоннинг руҳи тепага чиқадими, ҳайвонларнинг руҳи
…руҳ…руҳ — бу ўриндаги ибронийча сўз нафас ва шамол маъноларини ҳам ифодалайди.
пастга — ернинг остига тушадими, ким билади?!
22Шунда мен тушундим: инсон учун ўз меҳнатидан роҳат олишдан бошқа яхшироқ нарса йўқ экан, чунки бу унинг тақдири. Инсон ўтиб кетгандан кейин нима бўлишини ким унга кўрсата олади?!
Copyright information for UznUzbC