‏ Ecclesiastes 7

Доноларнинг маслаҳати

1Яхши ном қимматбаҳо хушбўй мойдан
…қимматбаҳо хушбўй мой… — қадимги пайтларда бой одамлар баданига ва сочига қимматбаҳо хушбўй мойлар суртишган. Бу — хушбўй ҳид таратиш билан бирга терини соғлом сақлаган. Хушбўй мой бойликнинг белгиси бўлган ва ўз ҳиди билан шодиёна кунларни хаёлга келтирган.
, ўлим куни эса туғилган кундан яхшироқдир.

2Тўй бўлаётган уйга боришдан кўра, азадор хонадонга бориш яхшироқ, чунки ҳамманинг тақдири бир, ҳаёт бўлганлар буни унутмасинлар.

3Қайғу кулгидан яхшироқдир, қайғули юз юракка яхши.

4Дононинг қалби азадор уйдагилар биландир, нодон эса доимо хурсандчилик ҳақида ўйлайди.

5Доно одамнинг танбеҳини эшитиш нодоннинг мақтовларидан яхшироқ, 6чунки нодоннинг мақтов куйи қозоннинг остида ёниб турган янтоқнинг чирсиллашига ўхшайди. Аммо бу ҳам беҳуда
беҳуда — ибронийча матнда ҳевл, сўзма–сўз таржимаси нафас (шу бобнинг 15–оятида ҳам бор). 1:2 изоҳига қаранг.
, чунки
7дўқ–пўписа донони ҳам телба қилади, пора эса юракни эгри қилади.

8Ҳамма нарсанинг охири — бошидан, сабр–тоқат — мағрурликдан яхшироқдир.

9Жаҳлдор бўлмагин, чунки жаҳл нодонларнинг юрагида уй қуради.

10“Нима учун ўтмиш кунлар ҳозиргилардан яхшироқ эди?” деб сўрамагин, бу саволни сўраш доноликдан эмас.

11Донолик худди мерос каби яхшидир, бу дунёда ҳаёт бўлганларга фойдалидир. 12Донолик ҳам, пул каби, вақтинчалик ором беради, донолик ҳаётга чидашга ёрдам беради, илм–маърифат фойда келтиради.

13Худо қилган ишларга қарагин, У эгри қилган нарсаларни ким ҳам тўғрилай оларди?! 14Бахтли кунларингда қувонгин, қайғули кунларингда эса шуни эсингда тут, қувончни ҳам, қайғуни ҳам Худо яратган. Ҳеч ким келажакда нима бўлишини айтиб бера олмайди
Ҳеч ким келажакда нима бўлишини айтиб бера олмайди — ёки Ҳеч ким Худодан айб тополмайди.
.

Инсон донолигининг меъёри

15Мана шу беҳуда ҳаётим давомида ҳамма нарсани кўрдим. Солиҳ инсонлар солиҳ бўлсалар ҳам ҳалок бўладилар, фосиқлар эса ўз фосиқликлари билан узоқ умр кўрадилар. 16Қонунпараст бўлма, донолигингга жуда ҳам ишонаверма
Қонунпараст бўлма, донолигингга жуда ҳам ишонаверма… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Жуда ҳам солиҳ бўлмагин, ўзингни ўта доно қилиб кўрсатмагин….
, нима учун ўзингни ўзинг ҳалок қилишинг керак?!
17Аммо шаккок ёки аҳмоқ ҳам бўлмагин, нима учун ажалинг етмай туриб вафот этишинг керак?! 18Бу насиҳатларнинг бирини тутиб, иккинчисини унутма. Худодан қўрққан иккисини ҳам эсда тутади.

19Донолик инсонни шаҳардаги ўнта ҳукмдордан қудратлироқ қилади. 20Лекин бу дунёда ҳар доим солиҳлик қилиб, умуман гуноҳ қилмайдиган инсон йўқдир. 21Хизматкоринг сени ёмонлаётганини эшитиб қолмаслигинг учун одамлар гапираётган ҳамма нарсага ҳам эътибор беравермагин. 22Ўзинг биласан, сен ўзинг ҳам бошқаларни жуда кўп ёмонлагансан–ку!

23Буларнинг ҳаммасини донолигим билан синаб кўрдим, ўзимга: “Доноликка эришаман”, дедим, лекин унга ета олмадим. 24Ҳамма содир бўладиган нарсаларнинг маъноси жуда чуқур, етиб бўлмасдир. Ким ҳам уни топа оларди?! 25Шунда мен доноликни қидириб топишга, ҳар бир содир бўлган нарсани тушунишга ўзимни бағишладим. Фосиқлик нодонлик эканлигини, аҳмоқлик телбалик эканлигини ўз ҳаётимда исботламоқчи бўлдим. 26Мен мана бу нарсани билдим. Аҳмоқлик бир аёлга ўхшайди. У ўзи тузоқ, юраги тўр, қўллари эса занжирдайдир. У ўлимдан ҳам аччиқроқ экан. Худога маъқул келадиган ишларни қиладиганлар ундан қоча оладилар, лекин гуноҳкор унинг қўлларига тушади.

27 28Воиз
Воиз — ибронийча матнда Қоҳелет. 1:1 изоҳига қаранг.
шундай деди: “Бекорга ҳар бир содир бўлган нарсанинг маъносини қидириб (бу маънони жуда синчковлик билан излаган бўлсам ҳам), мана шу нарсани тушуниб етдим: минглар орасида битта солиҳ кишини топдим, шуларнинг орасидан битта ҳам солиҳ аёл топа олмадим.
29Аммо бир нарсани англадим, қаранг, Худо инсонларни тўғри қилиб яратган, лекин улар ҳар хил қабиҳ режалар тузади.”
Copyright information for UznUzbC