Ecclesiastes 5
1Ҳеч қачон гапиришга шошилма, қалбингда Худога ваъда беришга ховлиқма. Худо самода, сен эса ердасан, шунинг учун камгап бўлгин. 2Ташвиш кўп бўлганда, пуч ниятлар ҳам кўпаяди,Кўп гапирганда, оғиздан аҳмоқона сўзлар чиқади.
3Худога назр атаганингдан кейин уни бажаришни орқага сурмагин. У нодонларни ёқтирмайди. Албатта ваъдангда тургин. 4Ваъда бериб, уни бажармасликдан кўра, умуман ваъда бермаслик яхшироқдир. 5Шундай пайтда тилинг сени гуноҳга етакламасин. Руҳонийга ▼
▼ Руҳоний — ибронийча матнда элчи, бу сўзнинг фаришта деган маъноси ҳам бор. Бу ўринда эса руҳоний назарда тутилган.
: “Назр атаб, хато қилдим”, деб айтмагин. Шундай деб Худонинг қаҳрини келтирсанг, ўз қўлларинг билан қилган ишларингни Худо бузиб ташлаши мумкин. 6Пуч ниятлару кўп гапириш беҳуда ▼▼ беҳуда — ибронийча матнда ҳевл, сўзма–сўз таржимаси нафас (шу бобнинг 9–оятида ҳам бор). 1:2 изоҳига қаранг.
оқибатларга олиб боради. Шундай қилиш ўрнига Худодан қўрққин. Ҳаёт беҳудадир
7Агар камбағалларга зулм қилинаётганини, адолат ва ҳақиқат йўқлигини кўрсанг, ҳайрон бўлмагин, ҳар бир амалдорнинг устидан ундан ҳам каттароғи бор, уларнинг устидан яна ҳам каттароғи бордир. 8Ҳаммаси, ҳатто шоҳ ҳам, даланинг ҳосилига кўз тикиб, улуш талаб қилиб олади. 9Пулга ружу қўйган ҳеч қачон пулга, бойликни яхши кўрган эса бойликка тўймайди. Бу ҳам беҳудадир. 10Буюм, нарсалар кўпайганда, уларни ишлатиб юборадиганлар ҳам кўпаяди. Бойликнинг эгаси фақат ўз бойлигига термулиб қарашдан бошқа яна қандай фойда топади?! 11Меҳнаткашлар кам еса ҳам, кўп еса ҳам тинч ухлайди, бойлар эса бойлиги кўплигидан хавотирланиб ухлай олмайди. 12Бу дунёда шундай бир қайғули фожиа кўрдим: йиғилган бойлик эгасига зарар келтиради, 13яъни ўша бойлик қандайдир омадсизлик туфайли йўқолади. Ўз болаларига қолдириш учун эса бой одамнинг ҳеч нарсаси бўлмайди. 14Онадан қандай туғилган бўлса, шундайлигича бу дунёдан кетади, қилган меҳнатларининг меваларидан бирортасини қўлларида олиб кета олмайди. 15Бу ҳам қайғули фожиадир: инсон қандай келган бўлса, шундайлигича кетади, шамол учун меҳнат қилиб қандай фойда топади? 16Бутун умрини қоронғиликда ўтказади, қайғу–алам, ғазаб ва хасталиклар билан яшайди. 17Мана, мен бир нарсани тушундим: инсон учун Худо берган қисқа умри давомида ейиш, ичиш ва бу дунёда қилган ўз меҳнатидан завқланиш яхши экан, чунки бу инсоннинг тақдиридир. 18Худо кимга бойлик ва мулк бериб, унга мана шу нарсалардан роҳатланишга имконият ҳам берса, инсонга ўз қилган меҳнатидан мамнун бўлиб, ундан завқланишига йўл берса, мана шу Худонинг инъомидир. 19Бундай инсон ҳаёти ҳақида қайғурмайди ҳам, чунки Худо унинг қалбини завқланиш билан банд қилади.
Copyright information for
UznUzbC