‏ Ecclesiastes 8

Шоҳга итоат этинглар

1Ким доно кишига ўхшайди? Ким бирор нарсанинг маъносини билади?

Донолик кишининг юзини яшнатади,
Юз қаттиқлигини юмшатади.

2Худога берган қасамингни бажарганингдай, шоҳнинг ҳам амрига итоат қил
…итоат қил — кўплаб иброний қўлёзмаларидан, қадимий юнонча, сурёнийча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда …итоат қиламан.
.
3Унинг олдида қўрқиб туравермасдан, бориб айтганини қил. Ёмон ишларнинг тарафдори бўлма, чунки шоҳ ўзи хоҳлаган ишни қилади. 4Шоҳнинг сўзи эътиборлидир, ҳеч ким унга: “Нима қиляпсиз?” — деб айта олмайди. 5Фармонларга итоат қилганларга зарар етмайди.

Доно киши ҳамма нарсанинг, ҳатто ҳукмнинг ҳам ўз вақти борлигинию
6инсоннинг қилган ёвузликлари уни тошдек босиб туришини билади. 7Доно киши яна шуни билади: ҳеч ким келажакда нима бўлишини, қачон содир бўлишини билмайди. 8Ҳеч кимнинг шамолни
шамол — бу ўриндаги ибронийча сўз нафас ва руҳ маъноларини ҳам ифодалайди.
ушлашга кучи етмаганидай, ўлим кунини орқага суришга ҳам ҳеч кимнинг кучи етмайди. Жангчи ўрнига бировни қўйиб, урушдан қоча олмагандай, фосиқлар ҳам фосиқликдан қочиб қутулолмайди.

Фосиқлар ва солиҳлар

9Бу дунёда бўлаётган ҳамма нарса ҳақида чуқур ўйлаб, буларнинг ҳаммасини кўрдим, бир киши иккинчисининг устидан зулм ўтказиб, ҳукмронлик қиладиган бир замон бу. 10Яна шу нарсани кўрдим, фосиқ кишининг жасади муқаддас жойдан олиб чиқилди. Орқасидан оломон борарди, ўша фосиқ киши ҳурмат билан кўмилди. Солиҳларнинг жасадлари эса сочилиб ётарди. Бу ҳам беҳудадир
беҳуда — ибронийча матнда ҳевл, сўзма–сўз таржимаси нафас (шу бобнинг 14–оятида ҳам бор). 1:2 изоҳига қаранг.
.

11Жиноятга тез жазо берилмагани учун инсонларнинг юраги ёвузликлар қилишга доим тайёр. 12 13Гуноҳкорлар юз марта жиноят қилсалар ҳам, узоқ умр кўришлари мумкин. Ҳа, “Худодан қўрқадиганларга ундан ҳам яхшироқ бўлади, чунки улар Худодан қўрқадилар. Фосиқларга эса яхши бўлмайди, ҳаётлари соядай тез ўтиб кетади, чунки улар Худодан қўрқмайдилар” деган гапни биламан. 14Қаранглар–а, бу дунёда мана шундай бемаъни
бемаъни — ибронийча матнда ҳевл, сўзма–сўз таржимаси нафас. 1:2 изоҳига қаранг.
нарсалар ҳам содир бўлади, солиҳлар фосиқларга лойиқ бўлган жазони оладилар, фосиқларга эса худди солиҳлардай муносабатда бўладилар. Мен: “Бу ҳам беҳудадир”, — дедим.

15Шунинг учун мен бу ҳаётдан роҳат олишни маслаҳат бераман. Бу дунёда одамларга ейиш, ичиш ва хурсанд бўлишдан бошқа яхшироқ нарса йўқдир. Худо инсонга берган бу дунёдаги ҳаёти давомида қиладиган меҳнатида шодлик у билан бўлади.

16 17Доноликни билишга, ер юзида бўлаётган ишларни ўрганишга ўзимни бағишладим. Худонинг ҳамма ишларини кўрдим, ҳақиқатан ҳам ҳеч ким бу дунёда Худо нима қилаётганини тушунмайди. Ҳатто уйқудан воз кечиб ҳам, қанча ҳаракат қилмайлик, билолмаймиз, маъносини топа олмаймиз. Донолар: “Биламиз”, деб айтади, аммо улар ҳам ҳақиқатан тушунмайдилар.
Copyright information for UznUzbC