Ecclesiastes 9
1Буларнинг ҳаммасини юрагимга жойлаб, улар ҳақида яхшилаб ўйладим: солиҳлар ҳам, донолар ҳам, уларнинг ишлари ҳам Худонинг қўлида экан, ҳатто уларнинг севгиси ҳам, нафрати ҳам Худонинг қўли остида экан. Ҳеч ким келажакда нима бўлишини билмайди. 2Ҳамманинг тақдири бир хил, солиҳнинг ҳам, фосиқнинг ҳам, яхшининг ҳам, ёмоннинг ▼▼ ёмон — қадимий юнонча, сурёнийча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда бу сўз йўқ.
ҳам, ҳалолнинг ҳам, ҳаромнинг ҳам, қурбонлик қиладиганларнинг ҳам, қурбонлик қилмайдиганларнинг ҳам тақдири бирдир. Гуноҳкорларга нима бўлса, яхшиларга ҳам шундай бўлади, художўйлик билан назр қиладиганларнинг ҳам, чин кўнгилдан назр қилмайдиганларнинг ҳам қисмати бир. 3Бу дунёда бўлаётган ҳамма ишларнинг қайғулилиги шундадир: ҳамманинг тақдири бир хил. Шунинг учун ҳамманинг юраги ғазабу аламга тўла, ҳаётликларида юраги телбалик билан тўла. Кейин эса улар бу оламдан ўтадилар. 4Лекин ҳаёт бўлганнинг умиди бор, ахир: “Тирик ит ўлик шердан яхшироқ”, — дейишади–ку. 5Ҳаёт бўлганлар ҳеч бўлмаса ўлишларини биладилар, марҳумлар эса ҳеч нарсани билмайдилар. Марҳумлар учун ҳеч қандай мукофот йўқ, вақти келиб ҳеч ким уларни ёдга ҳам олмайди. 6Улар севган, нафратланган ва жон куйдирган нарсаларнинг ҳаммаси ўтиб кетган. Бундан кейин улар ҳеч қачон бу дунёда бўлаётган нарсаларга қўшила олмайдилар. 7Марҳамат, нонингизни шодлик билан еяверинг, шаробингизни қувноқ юрак билан ичаверинг, чунки Худо шундай қилишингизни маъқул кўрган. 8Кийимларингиз ҳар доим оппоқ бўлсин, бошингиздан хушбўй мой аримасин. 9Бу дунёдаги сизга берилган умр давомида ўз севган хотинингиз билан тез ўтиб кетадиган ▼▼ …тез ўтиб кетадиган… — ибронийча матнда ҳевл, сўзма–сўз таржимаси нафас. 1:2 изоҳига қаранг.
бу ҳаётдан завқланинг. Ҳаётингиз ва дунёда қиладиган меҳнатларингиз давомида сизга шундай имкониятни Худо берган. 10Нима қилсангиз ҳам бор кучингиз билан қилинг, чунки сиз бораётган жой — ўликлар диёрида ▼▼ ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. 6:5-6 изоҳига қаранг.
ҳеч қандай иш, фаҳм–идрок, илм–маърифат ёки донолик йўқдир. 11Мен яна бир нарсани тушундим, бу дунёда:Мусобақада ғалаба доимо тез югурганга,Жангда ғалаба доим кучлига насиб этмас экан.
Мол–мулк доимо донога,
Бойлик ҳам доим уддабуронга насиб этмас экан.
Муваффақият доимо билимдонга келавермас экан.
Ҳа, куни келиб, ҳамманинг ҳам омади кетади. 12Кулфат қачон келишини ҳеч ким билмайди. Тўрга тушиб қолган балиқ ва тузоққа илинган қушлардай, инсонлар ҳам бошларига кулфат тушганда бирданига тутилиб қоладилар.
Донолик ва нодонлик ҳақида ўйлар
13Бу дунёда мен донолик ҳақида қуйидаги берилган намунани кўрдим. Менимча бу жуда ҳам муҳим эди. 14Кичкина бир шаҳарча бўлган экан, унда яшовчиларнинг сони ҳам кўп эмас экан. Бир қудратли шоҳ бостириб келиб, мана шу шаҳарчани қуршовга олибди. Шаҳарчани қўлга киритиш учун катта тайёргарликлар кўриб, баланд қурилмалар ясабди. 15Бу шаҳарда бир киши яшар экан. Ўзи камбағал, лекин доно экан. У ўзининг донолиги билан шаҳарни қутқариб қолиши мумкин эди, лекин бу камбағал кишини ҳеч ким эсга олмади ▼▼ …шаҳарни қутқариб қолиши мумкин эди, лекин бу камбағал кишини ҳеч ким эсга олмади — ёки …шаҳарни қутқариб қолди, лекин кейинчалик ҳеч ким бу камбағал кишини эсламади.
. 16Мен ўзимга: “Донолик қудратдан яхшироқ бўлса ҳам, камбағал кишининг донолигини ҳеч ким қадрламайди, унинг сўзларига қулоқ солмайди”, дедим. 17Шундай бўлса ҳам,Доно кишининг хотиржамлик билан айтган сўзлари нодон ҳукмдорнинг баланд овоз билан айтган сўзларидан афзалроқдир.18Донолик уруш қуролларидан яхшироқдир, лекин бир бефаросат кўп яхшиларни бузади.
Copyright information for
UznUzbC