Esther 10
Ахашвераш ва Мардохай шаънига мақтов
1Шоҳ Ахашвераш ▼▼ Шоҳ Ахашвераш — 1:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
ўз шоҳлигининг бу четидан тортиб, оролларгача бўлган жойларда ўлпон йиғарди. 2Унинг куч–қудрати, фаолияти ва Мардохайни ҳар жиҳатдан қандай юксалтиргани Форс ҳамда Мидия шоҳларининг “Кундалик хотиралар китоби”да ёзилган. 3Яҳудий Мардохай, ҳуқуқи бўйича, шоҳ Ахашверашдан кейин турарди. У яҳудий қабиладошлари орасида улуғликка эришди, биродарлари орасида ҳурматга сазовор бўлди. Чунки у ўз халқи манфаати учун, ҳамма қабиладошларининг тинчлиги учун курашарди.
Copyright information for
UznUzbC