Esther 2
Эстер малика бўлади
1Ахашвераш ▼▼ Ахашвераш — 1:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
ғазабидан тушгандан кейин, Вашти ва унинг қилмиши, Ваштининг устидан чиқарилган ҳукм эсига тушиб қолди. 2Шоҳнинг аъёнлари айтдилар: “Шоҳимиз учун ёш, чиройли қизлар қидирилсин. 3Бунинг учун шоҳимиз қўли остидаги вилоятларда назоратчилар тайин қилинсин, улар чиройли барно қизларни шоҳимизнинг хизматкори, ҳарам оғаси Хегай назорати остида Шушан қалъасидаги ҳарамга тўпласинлар, қизларга пардоз берсинлар. 4Шоҳимизга ёққан қиз Ваштининг ўрнига малика бўлсин.” Бу гап шоҳга маъқул келди ва у айтилганларни қилди. 5Шушан қалъасида бир яҳудий яшарди. Унинг исми Ёвир ўғли Мардохай бўлиб, Бенямин қабиласидан эди. Ёвир Шимах ва Киш ▼▼ Киш — шоҳ Шоулнинг отаси (1 Шоҳлар 9:1-2 га қаранг).
наслига бориб тақаларди. 6Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудо шоҳи Ёҳайихинни ▼▼ Ёҳайихин — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ёхониё.
асир қилиб олиб келганда ▼▼ …асир қилиб олиб келганда… — милоддан олдинги 598 йил (4 Шоҳлар 24:8-16 га қаранг).
, Мардохай ҳам Қуддусдан келтирилган эди. 7Ота–онасидан етим қолган Ҳадассани Мардохай асраб олиб тарбия қилди. Ҳадасса Мардохайнинг жияни эди. Унинг бошқа исми Эстер бўлиб, келишган, гўзал қиз эди. 8Шоҳнинг амру фармони эълон қилингач, Шушан қалъасига кўп қизларни тўплаб, Хегай назоратига топширишди. Эстер ҳам шоҳ саройига келтирилиб, ҳарам оғаси Хегай назоратига топширилди. 9Хегайга Эстер ёқди, Хегай унга илтифот кўрсатди. Хегай дарров: “Бу қизга пардоз бериб, парваришланглар, унга улушини бериб туринглар, саройдан еттита канизак танлаб олиниб, унга чўри қилиб берилсин”, деб буюрди. У шоҳ ҳарамининг энг яхши бўлмасига қизни ва унинг канизларини жойлаштирди. 10Лекин Эстер ўз халқи, уруғ–аймоғи тўғрисида ҳеч нарса айтмади. Чунки Мардохай унга бу тўғрида оғиз очмаслигини буюрган эди. 11Мардохай ҳар куни Эстернинг соғлигидан хабар олгани, унга қандай муомала қилишяпти экан, деб билгани ҳарам ҳовлиси атрофида юрарди. 12Ҳар бир ёш қизга, Ахашвераш ҳузурига кириш учун навбати келганда, ўн икки ой давомида пардоз бериларди. Аёллар учун чиқарилган қоида шунақа эди. Олти ой мирра мойи ▼▼ мирра мойи — маълум бир дарахтлар елимидан тайёрланган хушбўй мой.
билан, олти ой хушбўй нарсалар ва упа–эликлар билан пардоз қилардилар. 13Шундан кейин қиз шоҳ ҳузурига кирарди: қиз саройга кираётганда, ҳарамдан нима талаб қилса, ҳаммаси бериларди. 14Кечқурун шоҳ ҳузурига кирган қиз, эртасига эрталаб шоҳнинг мулозими ▼▼ мулозим — қадимда сарой хизматида бўлган киши (шу бобнинг 15–оятида ҳам бор). 1:10 изоҳига қаранг.
, канизаклар ▼▼ канизаклар — ибронийча матнда бу сўзнинг маъноси қуйидагича: канизаклар қонуний хотин бўлмасалар–да, хўжайинлари улар билан жинсий алоқада бўлишган. Қадимги пайтларда бу аёлларнинг жиддий қонуний ҳуқуқлари бўлиб, хўжайинлари уларнинг эрлари сифатида бўлган.
соқчиси Шашагаз назорати остидаги бошқа ҳарамга ▼▼ …бошқа ҳарамга… — ёки …ҳарамнинг бошқа бўлмасига….
қайтарди. Фақат шоҳга хуш ёққан, шоҳ номини айтиб чақирган қиз қайтадан унинг ҳузурига кирарди. 15Мардохайнинг асрандиси, унинг амакиси Абуҳайилнинг қизи Эстер шоҳ ҳузурига кирадиган пайт ҳам келди. Эстер шоҳнинг мулозими, ҳарам оғаси Хегай нима таклиф қилган бўлса, шуни олди ва бошқа ҳеч нарса сўрамади. Эстерни кўрганларнинг кўзларида қувонч порлади. 16Шундай қилиб, Ахашвераш ҳукмронлигининг еттинчи йили ▼▼ …Ахашвераш ҳукмронлигининг еттинчи йили… — тахминан милоддан олдинги 478 йил (1:1 нинг биринчи изоҳига қаранг).
ўнинчи ойи — Табат ойида ▼▼ Табат ойи — иброний календарининг ўнинчи ойи. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан декабрнинг ўртасидан бошланади.
, Эстер шоҳ Ахашвераш саройига келтирилди. 17Шоҳ Эстерни ҳамма қизлардан ортиқ севиб қолди. Эстер шоҳнинг мурувватига ва илтифотига барча қизлардан кўпроқ сазовор бўлди: Ахашвераш маликалик тожини Эстернинг бошига кийгизиб, уни Ваштининг ўрнига малика қилди. 18Сўнгра шоҳ ҳамма аъёнлари ва хизматкорлари учун Эстер шарафига зиёфат берди, ҳамма вилоятларда байрам эълон қилди. Олийҳимматлик билан ҳадялар улашди. Мардохай шоҳнинг ҳаётини сақлаб қолади
19Барно қизлар кейинги сафар ҳарамга тўпланишганда, Мардохай саройда ўз вазифасини бажараётган эди ▼▼ …Мардохай саройда ўз вазифасини бажараётган эди — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …Мардохай шоҳнинг дарвозасида ўтирган эди (шу бобнинг 21–оятида ҳам бор). Мазкур гапнинг ибронийча варианти шундан далолат берадики, Мардохай саройда маъмурий вазифада бўлган. Мардохай шоҳ хизматига Эстер саройга олиб келингандан олдин кирган бўлиши мумкин.
. 20Эстер Мардохайнинг буйруғига итоат этиб, уруғ–аймоғи ва халқи тўғрисида ҳали гапирмаган эди. Эстер Мардохайнинг тарбиясида бўлган пайтда унга қандай итоат қилган бўлса, ҳозир ҳам шундай итоат этарди. 21Ўша кунларда — Мардохай саройда ўз вазифасини бажараётганда, шоҳнинг Бихтан ва Тараш деган иккита дарвозабони қутуриб, шоҳ Ахашверашнинг жонига суиқасд қилишни режалаштирдилар. 22Мардохай бу фитнани билиб қолиб, малика Эстерни огоҳлантирди. Эстер эса фитна тўғрисидаги хабарни Мардохай номидан шоҳга етказди. 23Бу воқеа текширилгач, тўғри деб топилди ва иккала хизматкор дорга осилди ▼▼ …иккала хизматкор дорга осилди — ёки …иккала хизматкорни ўлдириб, жасадларини тик ўрнатилган ходага қоқишди.
. Бу воқеа шоҳнинг “Кундалик хотиралар китоби”га ёзиб қўйилди.
Copyright information for
UznUzbC