Esther 4
Мардохай Эстердан ёрдам сўрайди
1Мардохай юз берган воқеадан хабардор бўлгач, кийимларини йиртди, қанорга ўраниб, устига кул сочди ▼▼ …кийимларини йиртди, қанорга ўраниб, устига кул сочди — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Кийимларни йиртиш, қанорга ўраниб олиш ва устига кул сочиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди. Кўпинча бу ҳаракат Худодан кечирим сўраб ибодат қилиш ва Ундан мадад тилаш билан биргаликда амалга оширилган.
. Кейин қаттиқ аламли фарёд кўтариб, шаҳар бўйлаб юрди. 2Ўша ҳолатда сарой дарвозасига борди, лекин қанор кийиб сарой дарвозасидан ичкарига кириш мумкин эмасди. 3Шунингдек, ҳар бир вилоятда — шоҳнинг амру фармони етиб борган жойларда яҳудийлар чуқур қайғуга ботдилар, рўза тутиб, йиғлаб нола қилдилар. Кўпчилик қанорга ўраниб ва кулга беланиб ётди. 4Эстернинг канизлари ва хизматкорлари келиб, бу ҳақда хабар беришганда, малика қаттиқ ташвишга тушди. “Мардохай устидаги қанорни ечиб, мана бу кийимларни кийиб олсин”, деб малика кийим бериб юборган эди, Мардохай олмади. 5Эстернинг хизматига шоҳ тайинлаган Хатах исмли мулозим ▼▼ мулозим — қадимда сарой хизматида бўлган киши (1:10 изоҳига қаранг).
бор эди. Эстер Хатахни чақириб, унга: “Бу нимаси, Мардохай нимага бундай қиляпти экан, билиб кел–чи”, деб буюрди. 6Хатах шоҳ саройи дарвозаси олдидаги шаҳар майдонига — Мардохайнинг ёнига кетди. 7Мардохай ўзининг бошига тушган ҳамма кулфатни, Хомон яҳудийларга қирғин келтириш учун шоҳ хазинасига қанча миқдорда кумуш беришга ваъда қилганини Хатахга айтиб берди. 8Кейин Мардохай Хатахга яҳудийларни қириш тўғрисида Шушанда эълон қилинган фармондан бир нусхасини бериб: “Эстерга буни кўрсат, у ҳамма нарсани тушуниб олсин”, деди. “Эстер шоҳ ҳузурига кириб, ўз халқига раҳм этишини илтижо қилиб сўрасин”, деб тайинлади. 9Хатах қайтиб келиб, Мардохайнинг гапларини Эстерга айтиб берди. 10Эстер: “Мардохайга ушбу гапларни етказ”, деб Хатахни яна жўнатди: 11“Шоҳ саройида ҳамма хизмат қилаётганлар ва шоҳнинг қўли остидаги вилоятлар халқи шуни биладиларки, кимки ички ҳовлига — шоҳ ҳузурига чақирилмасдан кирса, эркакми, аёлми, барибир, ҳукм битта — уни ўлим кутади. Шоҳ салтанатнинг олтин ҳассасини кимга томон узатсагина, ўша тирик қолади. Лекин ўттиз кундан буён шоҳ мени чақиргани йўқ.” 12Эстернинг бу гапларини Мардохайга айтишгач, 13у Эстерга шу жавобни етказишни сўради: “Саройда яшаганим учун яҳудийлардан ёлғиз ўзим омон қоламан, деб ўйламагин. 14Агар шу дамларда сен сукут сақласанг, яҳудийларга бошқа жойдан нажот келади, улар озод бўладилар. Сен ва отанг хонадони эса ҳалок бўласизлар. Ким билсин, балки шунақа кунлар учун сен маликалик мартабасига эришгандирсан.” 15Эстер ҳам Мардохайга қуйидагича жавоб жўнатди: 16“Боринг, Шушандаги ҳамма яҳудийларни тўплаб, мен учун рўза тутинглар. Уч кечаю уч кундуз ҳеч нарса еманглар ҳам, ичманглар ҳам. Мен ҳам канизакларим билан рўза тутаман, сўнгра қонунга хилоф бўлса ҳам, шоҳ ҳузурига бораман. Майли, ўлсам, ўлай.” 17Мардохай кетди ва Эстер нима буюрган бўлса, ҳаммасини қилди.
Copyright information for
UznUzbC