Esther 5
Эстер тилагини шоҳга аён қилади
1Учинчи куни Эстер шоҳона либосларини кийиб, саройнинг ички ҳовлисида — шоҳ яшайдиган хосхона рўпарасида пайдо бўлди. Шоҳ хосхонанинг тўридаги тахтда ўтириб, 2ҳовлида кутиб турган малика Эстерни кўрди–ю, унга марҳамат қилди ва қўлидаги салтанатнинг олтин ҳассасини Эстерга томон чўзди. Эстер яқинроқ келиб ҳассанинг учига тегинди. 3Шоҳ ундан: — Сенга нима керак, малика Эстер? — деб сўради. — Тилагинг нима? Ҳатто ярим шоҳликни сўрасанг ҳам берилади. 4— Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, бугун Хомон билан бирга меникига зиёфатга келсалар, — деди малика. — Мен шоҳимиз учун зиёфат тайёрлагандим. 5Шоҳ: — Зудлик билан бориб Хомонни топиб келинглар! — деб буюрди. — Эстернинг истагини бажо қилайлик. Шундай қилиб, шоҳ Хомон билан бирга Эстер тайёрлаган зиёфатга борди. 6Шоҳ майдан ичар экан: — Айт, нима истайсан? Нима истасанг берилади, — деди Эстерга. — Қандай тилагинг бор? Ярим шоҳликни сўрасанг ҳам, хоҳишинг қондирилади. Эстер шундай жавоб берди: 7— Менинг истагим ва илтимосим шуки, 8агар шоҳимиз мендан мамнун бўлсалар, шоҳимиз менинг тилагимни ва истагимни қондиришни маъқул кўрсалар, эртага мен тайёрлайдиган зиёфатга яна Хомон билан бирга келсинлар. Ўшанда шоҳимизнинг саволига жавоб бераман.Хомон ғазабланади
9Хомон ўша куни зиёфатдан хурсанд, кайфияти чоғ бўлиб чиқди. У шоҳ саройи дарвозаси олдида Мардохайни кўрди. Мардохай Хомоннинг ҳурмати учун ўрнидан турмади ҳам, таъзим ҳам қилмади. Хомон эса ғазабдан тутақиб кетди. 10Бироқ у ўзини босди. Уйига келиб, дўстларини ва хотини Зарешни чақиртирди. 11Хомон уларга ўзининг чексиз бойлиги ва кўпдан–кўп ўғиллари тўғрисида гапирди, шунингдек, шоҳ уни аъёнлар ва хизматкорлар устидан юксак мартабага кўтаргани ҳақида мақтанди. 12Кейин у яна айтди: — Малика Эстер зиёфат тайёрлаган экан, шоҳ билан мендан бошқа ҳеч кимни таклиф қилмабди. Эртага ҳам мен шоҳ билан бирга уникига зиёфатга чақирилганман. 13Лекин сарой дарвозасида турган яҳудий Мардохайни кўрганимда, буларнинг мен учун ҳеч бир қиммати қолмайди. 14Шунда хотини Зареш ва ҳамма дўстлари Хомонга маслаҳат беришди: — Дор тайёрлашсин, баландлиги эллик тирсак ▼▼ эллик тирсак — тахминан 23 метрга тўғри келади.
бўлсин. Эрталаб шоҳдан илтимос қил, Мардохайни ўша дорга осишсин ▼▼ Дор тайёрлашсин…Мардохайни ўша дорга осишсин — ёки Ходани тик ўрнатишсин…Мардохайни ўлдириб, жасадини ўша ходанинг учига қоқишсин.
. Кейин хурсанд бўлиб, шоҳ билан бирга зиёфатга бораверасан. Бу гап Хомонга маъқул тушди. У дорни ▼▼ дор — ёки хода.
тайёрлатиб қўйди.
Copyright information for
UznUzbC