Esther 7
Хомон дорга осилади
1Шоҳ ва Хомон малика Эстер билан еб–ичиш учун уникига келишди. 2Улар иккинчи куни ҳам шаробхўрлик қилишаётганда, шоҳ Эстерга яна айтди: — Қандай истагинг бор, малика Эстер? Истагинг қондирилади. Қандай илтимосинг бор, маликам? Ярим шоҳликни сўрасанг ҳам, берилади. 3Шундан кейин малика Эстер гапирди: — Шоҳ ҳазратлари! Агар ўзлари мендан мамнун бўлсалар, агар шоҳим маъқул кўрсалар, истагим шуки, жонимни сақлаб қолсинлар, тилагим шуки, менинг халқим жонига раҳм қилсинлар! 4Мен ва менинг халқим ер юзидан йўқ қилиниш учун, ўлдирилиш ва қирилиш учун сотилганмиз ▼▼ Мен ва менинг халқим…сотилганмиз — Хомон шоҳга ваъда қилган пулга ишора (3:9 га қаранг).
. Агар биз қул ва чўри қилиб сотилганимизда эди, овозимни чиқармасдим. Ўша душманнинг қилмиши учун шоҳимизни безовта қилиш арзимас иш бўларди. 5Шоҳ Ахашвераш ▼▼ Шоҳ Ахашвераш — 1:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
малика Эстердан: — Ким у? Қани ўша одам? Ким шундай қилишга журъат этди? — дея сўради. 6— Зараркунанда, ғаним, ёвуз Хомон! — деди Эстер. Шу заҳоти Хомон шоҳ билан малика қаршисида ваҳимага тушди. 7Шоҳ ғазаб билан дастурхондан турди–ю, сарой боғига қараб кетди. Хомон эса малика Эстердан “Жонимни қутқаргин”, деб ёлвориш учун қолди, чунки шоҳдан ўзига нисбатан ёвуз қисмат тайин этилганини у билиб турарди. 8Шоҳ боғдан саройнинг зиёфат бўлаётган хонасига қайтганда, Хомон Эстер ёнбошлаб ўтирадиган ўриндиққа маҳкам ёпишиб ётган эди. Шоҳ бу аҳволни кўрди–ю: — Оҳ–ҳо, мен уйда эканимда маликанинг номусига тегмоқчи бўлдингми? — деб бақирди. Шоҳ гапини тугатар–тугатмас, Хомоннинг юзини ёпдилар ▼▼ …Хомоннинг юзини ёпдилар — бу ҳаракат унинг ўлимга ҳукм қилинганини билдирган.
. 9Шоҳнинг мулозимларидан ▼▼ мулозим — қадимда сарой хизматида бўлган киши (1:10 изоҳига қаранг).
бири Харбона айтиб қолди: — Ҳа, айтгандай, Хомон уйининг олдига эллик тирсакли ▼▼ эллик тирсак — тахминан 23 метрга тўғри келади.
дор тайёрлаб қўйган. Бу дорга Мардохайни осмоқчи. Мардохай эса шоҳимизни огоҳлантириб унинг ҳаётини сақлаб қолган. — Ўша дорга Хомоннинг ўзини осинглар! ▼▼ …дор тайёрлаб қўйган. Бу дорга Мардохайни осмоқчи…Ўша дорга Хомоннинг ўзини осинглар! — ёки …ходани тик ўрнатиб қўйган. У Мардохайни ўлдириб, жасадини бу ходанинг учига қоқмоқчи…Ўша ходага Хомоннинг ўзини қоқинглар!
— деб фармон берди шоҳ. 10Мардохай учун тайёрлаб қўйилган дорга Хомоннинг ўзини осдилар ▼▼ …дорга Хомоннинг ўзини осдилар — ёки …ходанинг учига Хомоннинг ўзини қоқдилар.
. Шундан сўнггина шоҳнинг ғазаби босилди.
Copyright information for
UznUzbC