‏ Esther 9

Яҳудийларнинг зафари

1Шоҳнинг амру фармони ижро қилинадиган ўн иккинчи ой — Адар ойининг
Адар ойи — 3:7 нинг тўртинчи изоҳига қаранг.
ўн учинчи куни келди. Бу кунни яҳудийларнинг ғанимлари, уларнинг устидан ҳукмронликни эгаллаймиз, деб умид билан кутган эдилар. Аммо аксинча бўлиб чиқди: яҳудийлар ўз ғанимлари устидан ҳукмронликни ўрнатдилар.
2Яҳудийлар ёвуз кимсаларга қарши курашиш учун шоҳ Ахашверашга
шоҳ Ахашвераш — 1:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
қарашли ҳамма вилоятлардаги ўзлари яшайдиган шаҳарларда
…ҳамма вилоятлардаги ўзлари яшайдиган шаҳарларда… — ёки …ҳар бир шаҳардаги ўзлари яшайдиган даҳада….
бир жойга йиғилдилар. Ҳеч ким яҳудийларга дош бера олмади, чунки яҳудийлардан қўрқув туйғуси ҳамма халқларни қамраб олган эди.

3Вилоятлардаги ҳамма беклар, ноиблар, ҳокимлар ва шоҳнинг аъёнлари Мардохайдан қўрққанлари учун яҳудийларни қўллаб–қувватладилар. 4Мардохай саройнинг юксак мартабали одами бўлиб, у тобора кучайиб борар, унинг шуҳрати бутун вилоятларга ёйиларди.

5Яҳудийлар жамики душманларини қиличдан ўтказиб, ўлдириб, қириб ташладилар. Ғанимларига нисбатан истаганини қилдилар. 6Жумладан, яҳудийлар Шушан қалъасида беш юз кишини қириб ташладилар. 7 8 9 10Яна яҳудийлар ўзларининг душмани Хамадото ўғли Хомоннинг ўнала ўғлини — Паршандата, Далфон, Аспата, Пўрата, Одалиё, Оридато, Пармашто, Орисай, Оридай ва Вайзотони ўлдирдилар. Аммо мол–мулкига қўл теккизмадилар.

11Ўша куни Шушан қалъасида ўлдирилганларнинг ҳисобини шоҳга маълум қилдилар. 12Шоҳ эса малика Эстерга айтди:

— Яҳудийлар Шушан қалъасида Хомоннинг ўнала ўғлини ва яна беш юз кишини қириб, йўқ қилдилар. Ким билсин, бошқа вилоятларимда улар нима қилдилар экан? Истагинг нима? Айт, қондирайин. Яна қандай тилагинг бор? Бажо қилайин.

13— Агар шоҳимизга маъқул бўлса, Шушандаги яҳудийлар эртага ҳам бугунги фармонингизни ижро этсинлар, — деди Эстер. — Хомоннинг ўнала ўғлининг жасадлари ҳам дорга осилсин
…дорга осилсин — ёки …ходанинг учига қоқилсин (шу бобнинг 14, 25–оятларида ҳам бор).
.

14Шоҳ ушбу истакни бажаришни буюрди. Шушанда фармон чиқарилди. Хомоннинг ўнала ўғлининг жасади ҳам дорга осилди. 15Адар ойининг ўн тўртинчи куни Шушандаги яҳудийлар яна тўпланиб, қалъада душманлардан уч юзтасини ўлдирдилар. Лекин мол–мулкига қўл теккизмадилар.

16Шоҳликнинг турли вилоятларида яшайдиган бошқа яҳудийлар ҳам жонини сақлаш ва душманларидан қутулиш учун бир жойга тўпландилар. Душманларидан етмиш беш минг кишини ўлдирдилар, лекин мол–мулкига қўл теккизмадилар. 17Буларнинг ҳаммаси Адар ойининг ўн учинчи куни юз берди. Яҳудийлар ўн тўртинчи куни тинчиб, бу кунни байрам қилдилар.

18Шушандаги яҳудийлар ҳам ўзларини қутқариш учун ўн учинчи ва ўн тўртинчи кунлари йиғилдилар. Ўн бешинчи куни эса тинчиб, бу кунни байрам қилдилар. 19Шунинг учун қишлоқлардаги аҳоли Адар ойининг ўн тўртинчи кунини байрам сифатида нишонлаб зиёфат уюштирадилар ва бир–бирларига таом улашадилар.

Пурим байрами

20Мардохай бу воқеаларни ёзиб қўйди. Сўнгра шоҳ Ахашвераш қўли остидаги узоқ–яқиндаги ҳамма юртларда яшаётган яҳудийларга мактублар юборди. 21Мактубда ҳар йили Адар ойининг ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунларини нишонлаш лозимлиги таъкидланган эди. 22Чунки бу кунлар яҳудийлар ўз душманларидан қутулган кунлардир. Ўша ой ғам — хурсандчиликка, мотам байрамга айланган ойдир. Мардохай: “Шу кунлари зиёфат бериб, хурсандчилик қилинсин, таомлар улашилсин, камбағалларга ҳадялар инъом қилинсин”, деб буюрган эди.

23Шундай қилиб, яҳудийлар Мардохайнинг буйруғини қабул қилдилар ва бу байрамларини ҳар йил нишонлашни давом эттиравердилар. 24Дарвоқе, бутун яҳудийларнинг душмани Ўгах
Ўгах — 3:1 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
наслидан бўлган Хамадото ўғли Хомон фитна қўзғаб яҳудийларни эзиб, йўқ қилиш учун пур
пур — аккад–бобил тилидаги сўз бўлиб, қуръа деган маънони билдиради.
— қуръа ташлаганди.
25Лекин Эстер шоҳнинг ҳузурига кирганда
…Эстер шоҳнинг ҳузурига кирганда… — 5:1-8, 7:1-10, 8:3-4 га қаранг.
, шоҳ яна бошқа бир мактуб орқали фармон берганди
…шоҳ яна бошқа бир мактуб орқали фармон берганди — 8:5-14 га қаранг.
. Шундай қилиб, Хомон яҳудийларга қарши ёвуз режа ўйлаб қўйганди, лекин режаси ўзининг бошига етди. Хомон ва унинг ўғиллари дорга осилди.

26Шунинг учун бу байрамга Пурим
Пурим — яҳудийларнинг бу байрами ҳар йили Адар ойининг 14-15–кунлари нишонланган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан февралнинг ўртасидан бошланади.
деб ном берилганди. Бу ном “пур” сўзидан олинган. Шундай қилиб, яҳудийлар Мардохайнинг мактубида
Мардохайнинг мактуби — шу бобнинг 20-22–оятларига қаранг.
ёзилганлардан, кўрган–кечирганларидан ва бошларига тушган кўргиликлардан кейин,
27ўзлари, болалари ва барча қабиладошлари ўша икки кунни белгиланган вақтда, ёзилганидай, ҳар йили доимий равишда байрам қилишга қарор қилгандилар. 28“Бу кунлар авлодлар оша ҳамма оилада, вилоятларда, ҳар бир шаҳарда унутилмасдан, байрам қилинсин, Пурим кунларини яҳудийлар ўтказиб юбормасин, бу кунлар авлодлар оша давом этиб хотирлансин”, деб қарор чиқардилар.

29Абуҳайил қизи малика Эстер, яҳудий Мардохай билан бирга, ўз ҳуқуқи бўйича, Пурим тўғрисидаги ўша мактубни
ўша мактуб — шу бобнинг 20-22–оятларига қаранг.
ёзиб, тасдиқлаганди.
30Мардохай Ахашверашнинг ҳукмронлиги остидаги юз йигирма еттита вилоятда яшайдиган ҳамма яҳудийларга тинчлик–омонлик тиланган ўша мактубларни юборди. 31Мактубда малика Эстер билан Мардохай буюрганларидай, Пурим кунларини белгиланган санада нишонлашга қатъий риоя қилишлари айтилган эди. Яҳудийларнинг ўзлари ва болалари рўза тутишга ва мотам одатларига амал қилганлари сингари, бу байрамга ҳам риоя қилишлари кераклиги таъкидланган эди. 32Шундай қилиб, Пуримга оид қоидалар, Эстернинг буйруғига кўра, тасдиқланди ва китобга ёзиб қўйилди.
Copyright information for UznUzbC