‏ Esther 3

Хомон яҳудийларга қарши чиқади

1Бу ҳодисалардан кейин шоҳ Ахашвераш
шоҳ Ахашвераш — 1:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
Ўгах
Ўгах — Омолек халқининг шоҳи бўлиб, Омолеклар азалдан Исроил халқининг душмани эдилар (Чиқиш 17:8-16, Қонунлар 25:17-19, 1 Шоҳлар 15:1-33 га қаранг).
наслидан бўлган Хамадото ўғли Хомонни кўкларга кўтариб, юксак мартабага тайинлади. Бошқа ҳамма аъёнлар устидан Хомонни нозир этиб тайинлади.
2Шоҳнинг саройдаги
саройдаги — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси шоҳнинг дарвозасидаги (шу бобнинг 3–оятида ҳам бор).
бошқа аъёнлари Хомонга тиз чўкиб таъзим қилардилар. Чунки шоҳнинг амри шундай эди. Мардохай эса на эгиларди, на таъзим қиларди.
3Шоҳнинг саройдаги аъёнлари Мардохайга: “Нимага сен шоҳнинг амрига итоат этмаяпсан–а?!” деб айтардилар.

4Улар Мардохайга бу гапни ҳар куни айтсалар ҳам, Мардохай уларнинг гапига қулоқ солмасди. Аъёнлар, Мардохайнинг бу қилиғига Хомон тоқат қила олармикан, деб уни бу аҳволдан хабардор қилдилар. Чунки Мардохай уларга: “Мен яҳудийман”, деб айтган эди.

5Хомон Мардохайнинг тиз чўкиб таъзим қилмаётганини кўрганда, ғазабдан тутақарди. 6Хомон биргина Мардохайни ўлдиришни арзимас иш деб ўйлади. Мардохайнинг қайси халқдан эканини билгани учун Хомон Ахашверашнинг бутун шоҳлиги ҳудудидаги Мардохайнинг халқини — жамики яҳудий халқини қириб ташлашга қасд қилиб қўйди.

7Ахашвераш ҳукмронлигининг ўн иккинчи йили
Ахашвераш ҳукмронлигининг ўн иккинчи йили… — тахминан милоддан олдинги 472 йил (1:1 нинг биринчи изоҳига қаранг).
биринчи ойи — Нисон ойида
Нисон ойи — иброний календарининг биринчи ойи (Нисон ойи Абиб ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан мартнинг ўртасидан бошланади.
бу фитна амалга ошириладиган кун ва ой учун Хомон олдида пур
пур — аккад–бобил тилидаги сўз бўлиб, қуръа деган маънони билдиради.
— қуръа ташланди. Қуръа ўн иккинчи ойнинг — Адар ойининг
Адар ойи — иброний календарининг ўн иккинчи ойи. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан февралнинг ўртасидан бошланади.
ўн учинчи кунига
…ойининг ўн учинчи куни… — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда ойининг ўн учинчи куни деган жумла йўқ. Аммо ибронийча матндаги шу бобнинг 13–оятида кўрсатилган.
тушди.

8Шундан кейин Хомон шоҳ Ахашверашга айтди:

— Шоҳлигингиз вилоятларидаги бошқа халқларнинг орасига сочилиб–тарқалиб кетган бир халқ бор. Уларнинг қонунлари ҳамма халқлар қонунидан фарқ қилади. Шоҳимиз қонунларига улар бўйсунмайдилар. Уларга сабр–тоқат қилиш шоҳимизнинг манфаатларига зиддир.
9Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, бу халқни қириб ташлаш учун фармон берсинлар. Мен ўн минг талант
ўн минг талант — тахминан 340 тоннага тўғри келади.
кумушимни аъёнлар қўлига олиб бориб бераман. Улар бу кумушни шоҳимиз хазинасига топширадилар.

10Шундан кейин шоҳ бармоғидаги муҳр узугини ечиб, фармонини тасдиқлаш учун яҳудийлар душмани Ўгах наслидан Хамадото ўғли Хомонга берди.

11— Бу пуллар ўзингда қолсин, халқни ҳам сенга бердим, — деди шоҳ Хомонга. — Анави халққа нимани маъқул кўрсанг, шуни қил.

12Биринчи ойнинг ўн учинчи куни шоҳнинг мирзалари чақирилди. Хомоннинг ҳамма буйруқлари ҳар бир вилоят халқининг ўз ёзувида ва ўз тилида шоҳнинг ноибларига, ҳар бир вилоят ҳокимига ва ҳар бир халқнинг бегига ёзилди. Мактублар шоҳ Ахашвераш номидан ёзилиб, шоҳнинг муҳр узуги билан тасдиқланди
…шоҳнинг муҳр узуги билан тасдиқланди — хатни муҳрлаш учун сурғучдан фойдаланилган. Юмшоқ сурғуч устига шоҳнинг узуги босилиб, хат муҳрланган. Муҳр хатнинг расмий эканини кўрсатган.
.

13Мактублар чопарлар орқали шоҳнинг қўли остидаги ҳамма вилоятларга жўнатилди. “Яҳудийларнинг ҳаммаси — ёшу қариси, болалару аёллари бир кунда — ўн иккинчи ойнинг, яъни Адар ойининг ўн учинчи куни йўқ қилинсин, ўлдирилсин, қириб ташлансин, мол–мулки талон–тарож қилинсин, 14ҳамма ўша кунга тайёр бўлсин”, деб фармон эълон қилинди. Шунинг учун ҳар бир вилоятга улар учун қонун сифатида фармондан кўчирма берилди.

15Чопарлар шоҳнинг айтганига мувофиқ тезлик билан йўлга чиқдилар. Фармон Шушан қалъасида ҳам эълон қилингач, шаҳар бесаранжом бўлиб қолди. Шоҳ билан Хомон эса ўтиришиб кайфу сафо қилишарди.
Copyright information for UznUzbC