Esther 6
Мардохайга ҳурмат кўрсатилади
1Шу кеча шоҳнинг уйқуси қочди. Шоҳ: — “Кундалик хотиралар китоби”ни олиб келинглар! — деб буюрди. Китобни унга ўқиб беришди. 2Хотира китобидаги шоҳ Ахашверашнинг ▼▼ шоҳ Ахашвераш — 1:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
дарвозабонлари Бихтан ва Тараш шоҳнинг жонига қасд қилишни режалаштирганлари, буни Мардохай билиб қолиб шоҳга етказгани тўғрисида ёзилган воқеага етиб келишди. 3Шунда шоҳ: — Бу хизмати учун Мардохай нима билан тақдирланган? Унга ҳурмат кўрсатилганми? — деб сўради. — У ҳеч нарса билан тақдирланмаган, — деб жавоб беришди шоҳнинг аъёнлари. 4— Ҳовлида ким бор? — сўради шоҳ. Шу пайтда Хомон шоҳ саройининг ташқи ҳовлисига келган ва Мардохай учун тайёрлатиб қўйган дорга уни остириш тўғрисида ▼▼ …дорга уни остириш тўғрисида… — ёки …ходанинг учига уни қоқтириш тўғрисида….
шоҳ билан маслаҳатлашмоқчи бўлиб турган эди. 5Шоҳнинг аъёнлари: — Ҳовлида Хомон турибди, — деб жавоб беришди. — Бу ёққа кирсин! — деб буюрди шоҳ. 6Хомон киргач, шоҳ ундан сўради: — Шоҳ тақдирламоқчи бўлган одамга қандай ҳурмат кўрсатса бўлади? Хомон ўз кўнглида: “Шоҳ мендан бошқа кимга ҳам иззат–ҳурмат кўрсатишни истарди”, деб ўйлади 7ва шоҳга айтди: — Шоҳимиз ҳурмат кўрсатиб, тақдирламоқчи бўлган одам учун 8ўзлари кийган шоҳона либосларни, шоҳимиз минган, усти шоҳона зеб–зийнатлар ▼▼ …шоҳона зеб–зийнатлар… — тож шаклида ясалган отларнинг махсус безаги бўлиши мумкин.
билан безатилган отни олиб келишсин. 9Шоҳнинг энг яқин бекларидан бири қўлига либосларни ва отни беришсин. Шоҳ ҳурмат кўрсатиб, тақдирламоқчи бўлган ўша одам кийинтирилгандан кейин, отга миндирилсин–да, шаҳар майдонига олиб чиқилсин. Унинг олдида юриб: “Шоҳ тақдирламоқчи бўлган одам мана шундай ҳурматга сазовор бўлади!” деб жар солинсин. 10Шоҳ Хомонга буюрди: — Ҳозироқ, ўзинг айтганингдай, либосларни ва отни олгин–да, сарой дарвозасида турган яҳудий Мардохайга шундай қил. Айтганларингдан бирортаси ҳам қолиб кетмасин. 11Хомон либосларни ва отни олиб, Мардохайни кийинтирди. Сўнг уни отга миндириб, шаҳар майдонига олиб чиқди ва унинг олдида юриб: “Шоҳ тақдирламоқчи бўлган одам мана шундай ҳурматга сазовор бўлади!” деб жар солди. 12Мардохай сарой дарвозасига қайтиб келди. Хомон эса шарманда бўлганидан юзини беркитиб жадал уйига йўл олди. 13Хомон хотини Зарешга ва барча дўстларига юз берган воқеани айтиб берди. Дўстлари ва хотини Зареш шундай дейишди: — Мардохай туфайли сен пастга кетдинг. Агар у яҳудийлардан бўлса, унга бас кела олмайсан. Аксинча, барбод бўласан. 14Улар гаплашиб турганларида, шоҳнинг мулозимлари ▼▼ мулозим — қадимда сарой хизматида бўлган киши (1:10 изоҳига қаранг).
келиб, Хомонни Эстер тайёрлаган зиёфатга апил–тапил олиб кетдилар.
Copyright information for
UznUzbC