Ezekiel 15
Узум токи ҳақида матал
1Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 2“Эй инсон, ток новдасининг ёғочдан фарқи борми?! Ўрмон дарахтларидан унинг бирон афзаллиги борми?! 3Ундан бирон–бир нарса ясаб бўладими? Ҳеч бўлмаса, буюм осиш учун қозиқ қилса бўладими? 4Йўқ, у фақат ўтин учун ярайди, холос. Новданинг икки чеккаси куйиб, ўртаси ёниб бўлгандан кейин, уни бирон нарсага ишлатиб бўлармиди, ахир?! 5Куймаган ток новдаси яроқсиз бўлгандан кейин, куйиб бўлгани ҳеч қандай фойда келтирмаслиги аниқ! 6Шунинг учун Мен, Эгангиз Раббий, шуни айтиб қўяй: Қуддус аҳолиси ўрмон дарахтлари орасидаги узум токига ўхшайди. Улар яроқсиз бўлганлари учун, Мен уларни оловда куйдириб юбораман. 7Мен Ўзим уларга қарши чиқаман. Улар оловдан қочиб қутулсалар ҳам, барибир, оловдан нобуд бўладилар. Мен уларга қарши чиққанимдан кейин, Эгангиз Мен эканлигимни сизлар билиб оласизлар. 8Халқим Менга хиёнат қилгани учун, Мен бутун юртни саҳрога айлантираман.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.
Copyright information for
UznUzbC