‏ Ezekiel 17

Бургутлар ва узум ҳақида матал

1Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 2“Эй инсон, Исроил халқига қуйидаги бир матални айтиб бер. 3Уларга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: баҳайбат, бароқ патли, чипор бир бургут
бургут — Бобил шоҳи Навухадназар назарда тутилган (шу бобнинг 12–оятига қаранг).
улкан қанотларини кенг ёйиб, Лубнон тоғларига учиб келди. У садр дарахтининг
садр дарахти — Лубнон тоғларида ўсадиган бу садр дарахтлари дунёнинг ўша ҳудудидаги энг катта дарахт турларидан эди.
учини ушлаб,
4учидаги бир шохчасини синдириб олди. Сўнг уни савдогарлар шаҳрига олиб бориб, у ерга ўтқазди. 5Кейин Исроил юртидан олиб келган ток қаламчасини унумдор ерга экди. Уни сероб сувлар бўйига мажнунтолдай ўтқазди. 6Қаламча униб, ерда ёйилган серновда узум токига айланди. Унинг новдалари бургут томон чўзилди, тагидаги илдизлари ерга чуқур ёйилди. У токка айланди, новдалари гуркираб ўсди, барра япроқлар чиқарди.

7Кейин бошқа баҳайбат бир бургут
бошқа…бургут — Миср шоҳи назарда тутилган (шу бобнинг 15–оятига қаранг).
учиб келди. Бу улкан қанотли бургут қалин пат билан қопланган эди. Шунда ток, келган бургут мени суғорар, дея ўсган жойидан илдизларини бургут томон чўзди, новдаларини у томон узатди.
8Аммо ток аллақачон сероб сувлар бўйидаги унумдор ерда ўсаётган эди. У униб чиққан эди, мўл ҳосил беришга, кўркам узум токи бўлиб етишишга имконияти бор эди.»

9Исроил халқига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: бу ток энди гуркираб ўсармикан?! Токни эккан бургут уни илдизи билан суғуриб ташламайдими?! Узумларини узиб, барра япроқларини қуритиб юбормайдими?! Ҳа, токни суғуриб ташлаш учун катта куч ёки қудратли лашкар керак эмас. 10Борди–ю, токни бошқа бир жойга кўчириб ўтқазса, у яна кўкарармикан?! Йўқ, гармсел
гармсел — ҳосилга катта зиён келтирадиган иссиқ шамол.
уни батамом қовжиратиб юборади–ку. Ток ўсган жойида сўлиб қолади–ку.»”

Маталнинг маъноси

11Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 12“Бу исёнкор Исроил халқига шундай деб айт: «Маталнинг маъносини тушундингизми? Мен сизларга маъносини айтиб берай: Бобил шоҳи Қуддусга бостириб келди, у ердаги шоҳу
у ердаги шоҳ — шоҳ Ёҳайихин назарда тутилган (4 Шоҳлар 24:8-16 га қаранг).
аъёнларни ўзи билан Бобилга олиб кетди.
13 14Сўнг шоҳ оиласига мансуб бўлган бир кишини
шоҳ оиласига мансуб бўлган бир киши — шоҳ Ёҳайихиннинг амакиси Зидқиё назарда тутилган. Бобил шоҳи Навухадназар уни Ёҳайихиннинг ўрнига шоҳ қилиб тайинлаган эди (4 Шоҳлар 24:17 га қаранг).
танлади. Унга қасам ичдириб, у билан бир сулҳ тузди. Исроил халқи итоаткор бўлсин, исён кўтармасин, сулҳга риоя қилгани учун омон қолсин деб, Бобил шоҳи юртдаги барча нуфузли одамларни ўзи билан олиб кетди.
15Аммо янги танланган Исроил шоҳи
Исроил шоҳи — Зидқиё назарда тутилган (4 Шоҳлар 24:18-20 га ҳамда Еремиё 37:5 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг).
Бобилга қарши исён кўтарди. У Миср шоҳи ҳузурига чопарлар жўнатди, ундан кўмак учун отлару лашкар сўради. У муваффақият қозонармикан?! Бундай иш қилган одам жазосиз қолармикан?! Сулҳни бузган киши жазодан қочиб қутулармикан?!
16Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, бундай шоҳ Бобилда жон беради. Гарчи Бобил шоҳи уни тахтга чиқарган бўлса–да, у Бобил шоҳи билан тузган сулҳни бузди, ичган қасамини назар–писанд қилмади. 17Шу сабабдан Бобил шоҳи Қуддусдаги кўп одамларни қатл қилиш учун шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради
…шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради… — 4:2 изоҳига қаранг.
, қамал иншоотларини
қамал иншоотлари — 4:2 изоҳига қаранг.
қурдиради. Шунда Исроилга ҳатто фиръавннинг қудратли лашкари ҳам ёрдам бера олмайди.
18Чунки Исроил шоҳи ичган қасамидан қайтди, тузган сулҳни бузди. У Бобил шоҳига сўз берган бўлса–да, ана шу ишларни қилди! Мана энди у қочиб қутула олмайди! 19Шунинг учун Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, аҳдимни бузган, Менинг номим билан ичган қасамидан қайтган бу одам жазосиз қолмайди. 20Мен унинг устига тўр ташлайман, уни Ўз тузоғимга тушираман. Менга хиёнат қилгани учун уни Бобилга олиб бориб, у ерда адабини бераман. 21Унинг қочаётган жангчилари қиличдан ҳалок бўладилар, омон қолганлари дунёнинг тўрт томонига тарқалиб кетадилар. Шунда сизларга бу сўзларни айтган Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.

Худонинг умидбахш ваъдаси

22Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, баланд садр дарахтининг учидан нозик бир новдани
нозик бир новда — Довуд авлодидан келиб чиқадиган шоҳ назарда тутилган. Яна Ишаё 11:1, Закариё 3:8 га қаранг.
оламан. Улкан тоққа чиқиб, уни ўтқазаман.
23Ҳа, Исроил тоғининг
Исроил тоғи — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг.
чўққисига экаман. Новда бутоқ чиқариб, ҳосилга киради, кўркам садр дарахти бўлиб етишади. У ерда ҳар хил қушлар яшайди, турли паррандалар дарахтнинг шохлари соясида паноҳ топади.
24Ана ўшанда даштдаги ҳамма дарахтлар Эгангиз Мен эканлигимни билиб олади. Зотан, улкан дарахтларни йиқитадиган Менман. Паст дарахтларни баланд қилиб, ўстирадиган ҳам Менман. Кўкариб турган дарахтни қовжиратадиган ҳам, қовжираган дарахтни кўкартирадиган ҳам Менман. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим! Айтганларимнинг ҳаммасини Ўзим амалга ошираман.»”
Copyright information for UznUzbC