Ezekiel 19
Ҳасрат қўшиғи
1Эгамиз менга Исроилнинг икки шаҳзодаси ▼▼ икки шаҳзода — шоҳ Ёҳухоз ва шоҳ Зидқиё назарда тутилган (шу бобнинг 3, 5–оятларига ва ўша оятларнинг изоҳларига қаранг).
учун мана шу марсияни айтишимни буюрди: 2“Сенинг онанг ▼▼ Сенинг онанг — Яҳудо қабиласига ишора (Ибтидо 49:8-9 га қаранг). Шоҳ Ёҳухоз ва шоҳ Зидқиё айнан шу қабиладан келиб чиққан эди.
қўрқмас бир шер эди!У шерлар орасида ўрнашди,
Ёш шерлар орасида болаларини ўстирди.
3Битта боласи ▼
▼ Битта боласи — фиръавн Нехо занжирбанд қилган шоҳ Ёҳухоз назарда тутилган (4 Шоҳлар 23:31-34 га қаранг).
кучли бир шер бўлди.У ов қилишни ўрганди,
Одамхўрлик қила бошлади.
4Буни халқлар эшитдилар,
Шерни ўзларининг тузоғига туширдилар.
Уни занжирбанд қилиб,
Мисрга олиб кетдилар.
5Она шер умиди пучга чиққанини кўрди,
Орзуси ушалмаганини билди.
Шунда бошқа боласини ▼
▼ бошқа боласи — шоҳ Зидқиё назарда тутилган бўлиши мумкин (12:10-14, 17:13-21 га ва 4 Шоҳлар 24:18-25:7 га қаранг).
ўстирди,Уни кучли бир шер қилди.
6У катта бўлгач,
Бошқа шерлар ила изғийдиган бўлди.
Ов қилишни ўрганди,
Одамхўрлик қила бошлади.
7Қалъаларини бузар эди ▼
▼ Қалъаларини бузар эди… — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Беваларни билди…. Баъзи олимларнинг фикри бўйича, бу ибора мазкур ўринда беваларини зўрлар эди маъносида келган.
,Шаҳарларини вайрон қиларди.
Юрт ва унинг бутун аҳолиси
У ўкирганда даҳшатга тушарди.
8Атрофдаги ҳудудлардан халқлар
Унга ҳужум қилдилар.
Устига тўр ташлаб,
Тузоғига туширдилар.
9Занжирбанд қилиб, қафасга солдилар,
Бобил шоҳи ҳузурига олиб бордилар.
Исроил тоғларида унинг товуши
Бошқа эшитилмасин дея,
Уни зиндонга ташладилар.
10Сенинг онанг ▼
▼ Сенинг онанг — Яҳудо қабиласидан бўлган шоҳлар сулоласига ишора.
узумзордаги токдай эди,Ариқ бўйига ўтқазилган эди.
Сувга мириққанидан
Серновдаю серҳосил эди.
11Бақувват новдалари
Салтанат ҳассаларига ▼
▼ Салтанат ҳассалари — Ибтидо 49:10 га қаранг. Салтанат ҳассаси шоҳ ва ҳукмдорларнинг ҳокимиятини билдирувчи рамз эди.
айланди.Қалин шох–шаббадан ҳам баланд кўтарилди.
Баландлиги, сербарглиги билан
Кўзга ташланиб турар эди.
12Аммо ғазаб ичра ток суғуриб ташланди,
Ерга улоқтириб юборилди.
Шарқдан эсган шамол ҳосилини қуритди,
Бақувват новдалари синиб қуриди.
Ҳаммасини олов ямлаб юборди.
13Энди бу ток саҳрога ўтқазилган.
Ҳа, сувсаган, қақроқ чўлга экилган.
14Унинг поясидан олов чиқди,
Новдалару меваларини куйдириб юборди.
Биронта бақувват новдаси қолмади,
Салтанат ҳассасига ярамайдиган бўлди.”
Бу марсия қўшиғидир, у мотам оҳангида куйланади.
Copyright information for
UznUzbC