Ezekiel 2
1Ўша овоз менга деди: — Эй инсон ▼▼ инсон — ибронийча матнда инсон ўғли. Мазкур китобда Худо Ҳизқиёлга айнан шу ибора билан мурожаат қилган. Пайғамбар ҳам одам зотидан эканлигини, абадий яшамаслигини, у ҳам Худонинг кучига муҳтожлигини кўрсатиш учун шу ибора ишлатилган.
, ўрнингдан тур, Мен сен билан гаплашмоқчиман. 2Овоз менга гапираётганда, Руҳ ичимга кириб, мени турғизиб қўйди. Мен гапнинг давомини тингладим. 3У менга шундай деди: — Эй инсон, Мен сени итоатсиз Исроил халқининг олдига юбораман. Улар Менга қарши бош кўтаришди. Уларнинг ўзлари ҳам, ота–боболари ҳам шу кунгача Менга қарши гуноҳ қилиб келишган. 4Бу халқ қайсар ва ўжардир. Мен сени уларнинг олдига юбораман. Сен уларга: “Эгамиз Раббий шундай демоқда”, деб гапирасан. 5Бу исёнкор халқ гапингга қулоқ соладими, йўқми, Мен уларнинг олдига пайғамбарни юборганимни билиб қўйишсин. 6Сен эса, эй инсон, улардан ҳайиқма, уларнинг гапларидан қўрқма. Атрофингни янтоғу тиканаклар ўраб олса ҳам, чаёнлар орасида яшасанг ҳам қўрқма. Уларнинг гапларидан чўчима, уларнинг важоҳатидан даҳшатга тушма. 7Бу исёнкор халқ сенга қулоқ соладими, йўқми, уларга Менинг гапларимни етказ. 8Сен эса, эй инсон, бу исёнкор халққа ўхшама. Оғзингни оч. Мен сенга берадиган нарсани егин. 9Қарасам, мен томон бир қўл чўзилди. Қўлда бир ўрама қоғоз ▼▼ ўрама қоғоз — папирусдан қилинган узун ўралган қоғоз. Қадимги пайтларда китоблар ўрама шаклда бўлган.
бор эди. 10Қўл ўрамни очиб, менга кўрсатди. Ўрамнинг олди ва орқа томонларига марсия, мотам ва қайғу сўзлари ёзилган эди.
Copyright information for
UznUzbC