Ezekiel 21
Бобил шоҳи Эгамизнинг қиличи тимсолида
1Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 2“Эй инсон, Қуддусга юзлан. Исроил юртига ва барча саждагоҳларига ▼▼ барча саждагоҳлари — ёки саждагоҳи бўлиб, Маъбад ва умуман Қуддус назарда тутилган (20:46 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
қарши башорат қил. 3Исроил юртига қаратиб шундай сўзларни айт: «Эгамиз демоқда: Мен Ўзим сенга қарши чиқаман! Қиличимни ▼▼ Қиличим — Бобил шоҳи Навухадназар назарда тутилган. У орқали Худо Яҳудо халқини ва бошқа халқларни жазолаган (21:18-23, 30 га қаранг).
қинидан суғуриб, ҳаммангизни — солиҳларни ҳам, фосиқларни ҳам йўқ қиламан. 4Қиличим жанубдан шимолгача бўлган ҳамма жонзотни қириб ташлайди. 5Шунда Эгангиз Мен эканлигимни ҳамма билиб олади. Ҳа, Мен қиличимни қинидан суғураман! Уни қайтариб жойига солмайман.» 6Эй инсон, сиқилган одамга ўхшаб, чуқур хўрсингин, қайғурганингни ҳамма кўрсин. 7Улар сендан: «Нега хўрсиняпсан?» деб сўрашганда, уларга шундай жавоб бер: «Нохуш бир хабар эшитдим. У амалга ошганда, одамларнинг юраги орқага тортиб кетади, қўлларида мадор қолмайди, руҳи тушади, иштонлари ҳўл бўлади. Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мана ўша вақт яқинлашиб қолди! У албатта амалга ошади.»” 8Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 9“Эй инсон, башорат қилиб айт: «Раббий шундай демоқда:Мана, Мен қиличимни ялтиратиб чархладим.10Одамларни қириш учун қайрадим.
Чақмоқ каби чақнаши учун ялтиратиб тозаладим.
Аммо бундан қандай хурсанд бўлайлик?!
Эй ўғлим Яҳудо,
Қиличим салтанат ҳассасини ▼
▼ салтанат ҳассаси — бу махсус ҳасса бўлиб, шоҳ ва ҳукмдорларнинг ҳокимиятини билдирувчи рамз эди.
менсимайди,Ҳеч қандай таёқни писанд қилмайди ▼
▼ …Қиличим салтанат ҳассасини менсимайди, Ҳеч қандай таёқни писанд қилмайди — Яҳудо, яъни жанубий шоҳлик аҳолиси Худонинг танланган халқи бўлишига қарамай, Худога бўлган итоатсизлиги учун бутун халқ ҳукмдори билан бирга жазоланган эди.
.11Мана, қиличим чархланди,
Ишлатиш учун тайёр бўлди.
Ялтиратиб қайралди,
Қотил учун ҳозирланди.»
12Эй инсон, дод солиб фарёд қил!
Энди кўксингга ур!
Зеро, қилич халқимга қаршидир,
Барча Исроил шаҳзодаларига қаршидир.
Улар қиличдан нобуд бўлади,
Халқ қатори қирилиб кетади.
13Бу синов пайтидир!
Қилич ҳатто Яҳудонинг салтанат ҳассасини
Менсимаса нима бўлади?!
Салтанатнинг куни битади,
— деб айтмоқда Эгамиз Раббий. —
14Эй инсон, башорат қил.
Кафтингни кафтингга уравер,
Қилич халқимни қайта–қайта чопаверсин.
Бу қирғин қиличидир,
Қирғин–барот қиличидир.
У халқимни ҳар томондан сиқиб келмоқда!
15Одамларнинг юраги орқага тортиб кетди,
Улар қўрқувдан қоқила бошлашди.
Мен қиличимни қирғин учун ўрнатдим,
Шаҳарнинг ҳар бир дарвозаси олдига қўйдим.
Эҳ, мана қиличим ялтиратиб тозаланди.
Одамларни қириш учун қинидан чиқарилди.
16Эй қиличим, ўнгдагиларни чоп!
Сўлдагиларни чоп! Ҳаммани тиғдан ўтказ!
17Мен ҳам кафтимни кафтимга ураман,
Шунда жаҳлдан тушаман.
Буларни Мен, Эгангиз, айтдим.”
18Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 19“Эй инсон, харитага икки йўлни тушир. Бобил шоҳи бу йўллардан юриб, ҳужум қилади. Иккала йўл ҳам бир жойдан бошлансин. Йўлларнинг айрилган жойига бир белги қўй. 20Йўллардан бири Бобил шоҳини Оммон юртининг пойтахти Раббага, иккинчиси Яҳудо юртининг мустаҳкам шаҳри Қуддусга олиб борсин. 21Ҳозир Бобил шоҳи йўллар айрилган жойда туриб, қайси шаҳарга ҳужум қилиш кераклиги ҳақида бош қотиряпти. У камон ўқларини силкитиб, қуръа ташлаяпти. Бут–санамларга маслаҳат соляпти, қурбонлик қилинган ҳайвонларнинг жигарига қараб, фол очтиряпти. 22У ўнг қўли билан «Қуддус» деб ёзилган ўқни чиқаради. Қуддус атрофига девортешар қуролларни ўрнаштиради. Лашкарига, ўлдир, дея буйруқ беради, уларни жангга даъват қилади. Дарвозани бузадиган қуролларни ўрнаштиради, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради ▼
▼ …шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради… — 4:2 изоҳига қаранг.
, қамал иншоотларини ▼▼ қамал иншоотлари — 4:2 изоҳига қаранг.
қурдиради. 23Қуддус аҳолиси Бобил шоҳига садоқат қасамини ичгани учун бу уларга сохта башоратдай туюлади. Аммо Бобил шоҳи уларнинг айбини юзига солади, уларни асир қилиб олади. 24Эй Исроил халқи, Мен, Эганг Раббий, сенга айтяпман: сен очиқчасига исён кўтариб, ўз айбингни ўзинг фош қилдинг. Қилган ҳар бир ишинг билан гуноҳларингни кўрсатдинг. Шу боис сен асирликка тушасан. 25Эй бузуқ, фосиқ Исроил ҳукмдори ▼▼ Исроил ҳукмдори — шоҳ Зидқиё назарда тутилган.
, сенинг кунинг битди! Охирги жазоингнинг вақт–соати етди! 26Мен, Эганг Раббий, сенга айтяпман: бошингдаги саллангни еч, тожингни олиб ташла. Энди ҳаммаси ўзгаради, хўрланган одам юксалади, юксалган одам эса хўрланади. 27Ана вайроналар, вайроналар! Ҳа, Мен Қуддусни вайрон қиламан. Аммо шаҳарни ҳукм қиладиган одам келмагунча, булар содир бўлмайди. Мен шаҳарни ўшанинг қўлига бераман. 28Эй инсон, башорат қилиб айт: «Исроилни мазах қилган Оммон халқи ҳақида Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй қилич, қилич! Сен қирғин учун қиндан чиқарилдинг. Одамларни қириш учун чархландинг, чақмоқ каби чақнаш учун ялтиратиб тозаландинг! 29Оммон халқи сен ҳақингда ёлғон ваҳийлар кўряпти, сен тўғрингда бўлмағур фоллар очтиряпти. Сен бу ёвуз фосиқларнинг бошини чопиб ташлайсан! Уларнинг куни битди, охирги жазосининг вақт–соати етди! 30Эй Бобил шоҳи, қиличингни қинига сол! Бошқаларни жазолашдан тўхта! ▼▼ Эй Бобил шоҳи…Бошқаларни жазолашдан тўхта! — ибронийча матнда Қилични қинига сол! 21:3 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
Энди Мен сени она юртингда, таваллуд топган жойингда ҳукм қиламан. 31Устингга ғазабимни сочаман, қаҳримнинг оловини сенга уфураман. Сени шафқатсизларнинг қўлига бераман, ўша моҳир қотилларга топшираман. 32Сен оловга ем бўласан, қонинг она юртингда тўкилади. Сен ҳақингдаги хотира абадий ўчади. Эгамизнинг каломи шудир.»”
Copyright information for
UznUzbC