‏ Ezekiel 24

Ифлос қозон

1Сургун бўлган пайтимизнинг тўққизинчи йили ўнинчи ойининг
Сургун бўлган пайтимизнинг тўққизинчи йили ўнинчи ойи — милоддан олдинги 589 йилнинг ўнинчи ойи (1:1-3 га ва ўша оятларнинг охирги изоҳига қаранг). Иброний календарининг Табат ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан декабрнинг ўртасидан бошланади.
ўнинчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2“Эй инсон, бу куннинг санасини ёзиб қўй, чунки Бобил шоҳи бугун Қуддусни қамал қилди
…Бобил шоҳи бугун Қуддусни қамал қилди — 4 Шоҳлар 25:1 га қаранг.
.
3Бу исёнкор халқимга матал сўзлаб айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: ўчоққа ўт ёқинг, қозонга сув қуйинг. 4Қозон ичига энг яхши гўштлардан — сон ва елка гўштларидан солинг, иликли суяклар билан қозонни тўлдиринг. 5Сурувнинг сара қўчқоридан сўйинг, ўчоққа кўпроқ ўтин
ўтин — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси суяклар.
йиғинг, қозондаги сувни қайнатинг, гўшту суякларни обдан пиширинг.

6Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: қотиллар шаҳри Қуддуснинг ҳолига вой! Бу шаҳар қасмоқли қозон кабидир, унинг қасмоғи кетмайдиган бўлиб қолган. Қани, қозонни бир чеккадан бўшатинг, қўлингизга нима илинса, олиб кетаверинг. 7Шаҳар ичида қотиллик қилинди, одамларнинг қони қоятошга тўкилди. Ўша қон ерга тўкилганда эди, тупроқ билан кўмилиб кетарди. 8Мен қонни ўша қоя устида қолдирдим, уни яшириб бўлмайди. Мен уни кўрганимда ғазабим аланга олади, у Мени қотиллардан қасос олишга ундайди.

9Шунинг учун Эгамиз Раббий айтмоқда: қотиллар шаҳри Қуддуснинг ҳолига вой! Мен Ўзим ўтинни баланд қилиб уяман. 10Қани, кўпроқ шох–шаббаларни йиғайин, катта олов ёқайин! Гўшт обдан пишсин, шўрваси қайнаб йўқ бўлсин
…шўрваси қайнаб йўқ бўлсин — ёки …зираворлар қўшилсин.
. Суяклар эса оловда ёниб куйиб кетсин.
11Қозонни бўшатайин, кўмир устига қўяйин! Темир қозонни қизаргунча қиздирайин. Ичидаги ифлосликлари эриб кетсин, қасмоқлари оловда куйиб, йўқ бўлсин. 12Эҳ, Ўзимни беҳуда уринтирибман. Қозоннинг қалин қасмоғи кетмади. Уни қасмоғи билан оловга ташланглар!

13Эй Қуддус, сен беҳаёлигинг билан ўзингни булғадинг. Мен сени тозалаб кўрдим, аммо сен ҳаромлигингча қолдинг. Энди устингга Ўз қаҳримни сочмагунимча сен покланмайсан. 14Мен, Эганг, шундай дедим. Айтганларимни амалга оширадиган вақт келди. Энди Ўзимни тутиб турмайман. Сенга ачинмайман, Ўз шахтимдан қайтмайман. Тутган йўлларингга, қилган қилмишларингга яраша сени жазолайман. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»”

Ҳизқиёлнинг хотини оламдан ўтади

15Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 16“Эй инсон, Мен ўлат юбориб, сени кўзинг қувончидан жудо қиламан. Аммо сен аза тутма, фарёд қилма, кўз ёш тўкма. 17Инграган товуш чиқарма, ўлган азиз одаминг учун мотам тутма. Саллангни ечма, оёқ яланг юрма. Юзингни ёпма, таъзияхоналарда ейиладиган овқатдан ема.” 18Эрталаб мен халойиққа гапирдим. Ўша куни кечқурун эса менинг хотиним оламдан ўтди. Эртаси куни мен Худонинг айтганини қилдим.

19Одамлар мендан:

— Нимага бундай қиляпсан? Бу билан бизга бирон нарса айтмоқчимисан? — деб сўрадилар.

20Мен уларга шундай жавоб бердим:

— Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилиб,
21Исроил халқига шу гапларни айтиб қўйишимни буюрди: “Эгамиз Раббий шундай демоқда: фахрланадиган қўрғонингиз, кўзингиз қувончи, юрагингиз орзуси бўлмиш муқаддас масканимни Мен ҳаром қилдираман. Қуддусда қолган ўғил–қизларингиз қиличдан ҳалок бўлади. 22Шунда Ҳизқиёл нима қилган бўлса, сизлар ҳам шуни қиласизлар. Сизлар юзингизни ёпмайсизлар, таъзияхоналарда ейиладиган овқатдан емайсизлар, 23саллангизни ечмайсизлар, оёқ яланг юрмайсизлар, аза тутмайсизлар, фарёд қилмайсизлар. Гуноҳларингиз сизларни адойи тамом қилади, дардингизни бир–бирингизга инграб айтасизлар. 24Ҳизқиёл сизлар учун бир аломат бўлади, у ҳозир нима қилаётган бўлса, сизлар ҳам шуни қиласизлар. Ўша вақт келганда бу ишларни Мен, Эгангиз Раббий, қилганимни билиб оласизлар.”

25Эгамиз менга шундай деди: “Эй инсон, Мен халқимнинг қўрғонини, завқу шуҳратини, кўз қувончи, юрак орзуси бўлмиш Маъбадни вайрон қилган куним ўғил–қизларини ҳам қирдириб ташлайман. 26Қирғиндан қочиб қутулган бир одам ўша куни ёнингга келади. У бўлиб ўтган воқеаларни сенга сўзлаб беради. 27Шунда сен яна тилга кирасан
…сен яна тилга кирасан — 3:26-27, 33:21-22 га қаранг.
. Келган ўша одам билан гаплашасан, бошқа сукут сақламайсан. Хуллас, халқим учун бир аломат бўласан, шунда Эгангиз Мен эканлигимни улар билиб оладилар.”
Copyright information for UznUzbC