‏ Ezekiel 27

Тир шаҳри ҳақида марсия

1Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 2“Эй инсон, Тир
Тир — 26:2 изоҳига қаранг.
ҳақида бир марсия куйла.
3Денгиз бўйидаги юртлар билан савдо–сотиқ қиладиган, денгиз дарвозасида ўрнашган Тир шаҳрига айт:

«Эгамиз Раббий шундай демоқда:
Эй Тир, сен: ‘Гўзалликда баркамолман’, дединг.
4Ҳа, сенинг чегараларинг денгиз бағридан ўтган,
Қурувчиларинг гўзаллигингни баркамол қилган.
5Хермон тоғидаги
Хермон тоғи — ибронийча матнда Санир тоғи, Хермон тоғининг қадимги номи (Қонунлар 3:9 га қаранг).
арча ёғочидан қурилган
Улкан бир кемадай эдинг сен.
Қурувчиларинг мачтангни ясаш учун
Лубнондан келтирилган садр ёғочини
Лубнондан келтирилган садр ёғочи — 17:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
ишлатдилар.
6Эшкакларингни Башан эманларидан ясадилар.
Кема саҳнини Кипр
Кипр — ибронийча матнда Киттим, Кипрнинг қадимги номи.
қарағайларидан қилдилар,
Фил суяги билан уни безатдилар.
7Елканларинг Мисрдан келтирилган нақшли матолардан эди,
Улар сенга байроқ бўлиб хизмат қиларди.
Элишох қирғоқларидан олиб келинган
Кўк ва сафсар газламалар соябонинг эди.
8Сидон ва Арвод
Сидон ва Арвод — Сидон Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳар эди. Бу шаҳар Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу шаҳар Ливан мамлакатининг жанубий ҳудудини ташкил қилади. Арвод шаҳри ҳам, Тир шаҳри сингари, оролда қурилган бўлиб, Сидондан шимолда, Ўрта ер денгизининг қирғоғига яқин жойда жойлашган эди.
одамлари эшкакларингни эшар эди,
Ўз моҳир одамларинг эса кемаларингни бошқарар эди.
9Габоллик
Габол — Библ номи билан ҳам маълум. Бу шаҳар Ўрта ер денгизи бўйида, Сидон шаҳридан шимолда жойлашган эди.
тажрибали кемасозларинг бор эди,
Улар кемангнинг ёриқларини сақичларди.
Барча кемалару денгизчилар келиб,
Сенинг молларингни сотиб олишар эди.
10Форс, Лидия ва Ливия
Форс, Лидия ва Ливия — ибронийча матнда бу юртларнинг қадимги номлари: Фарас, Луд ва Фут. Лидия ҳозирги Туркиянинг шарқида жойлашган эди.
юртларининг аскарлари
Сафларингда хизмат қилар эди.
Қалқону дубулғаларини деворларингга осиб,
Сени салобатли қилишар эди.
11Арвод ва Хелекдан
Хелек — Киликия юртининг яна бир номи бўлиши мумкин. Бу юрт ҳозирги Туркиянинг жанубида, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди.
келган одамлар
Деворларингда соқчилик қилишарди,
Гамадликлар минораларингни қўриқлашарди.
Деворларингга қуролларини осиб,
Гўзаллигингни баркамол қилишарди.

12Сенинг бойликларинг шу қадар кўп эдики, ҳатто Таршиш
Таршиш — ҳозирги Испаниянинг ҳудудида жойлашган бу бандаргоҳ шаҳар ўзининг катта ва ҳайбатли кемалари билан машҳур эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БАНДАРГОҲ сўзига қаранг.
аҳолиси сен билан савдо–сотиқ қиларди. Улар кумуш, темир, қалай ва қўрғошинни молларингга айирбошлашарди.
13Юнонлар
Юнонлар — ибронийча матнда Ёвон, ўша вақтда Юнон халқи шу ном билан ҳам аталарди.
, Тувал ва Мешех
Тувал ва Мешех — бу халқлар ҳозирги Туркия ҳудудида яшаган.
халқлари сен билан савдо–сотиқ қилар эди. Молларинг эвазига қулларни ва бронза буюмларни беришар эди.
14Тўхармоликлар
Тўхармо — бу юрт ҳозирги Туркия ҳудудида жойлашган эди.
аравага қўшиладиган отларни, жанг отларию хачирларини молларингга алмаштиришарди.
15Рўдон
Рўдон — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда Дедон, Арабистон ярим оролининг шимоли–ғарбида жойлашган шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудуд. Рўдон ороли Ўрта ер денгизида, ҳозирги Туркиянинг жануби–ғарбий чегарасини ташкил қилган қирғоқ яқинида жойлашган эди. Географик жиҳатдан мазкур ўринга тўғри келади.
халқи сен билан савдо–сотиқ қилар эди. Денгиз соҳилидаги кўп юртлар сенинг харидорларинг эди. Улар фил суяги ва обнус ёғочини
обнус ёғочи — қимматбаҳо қора ёғоч.
сенга тўлов сифатида беришарди.

16Молларинг беҳисоб бўлгани учун Орам
Орам — ибронийча матндан. Баъзи иброний қўлёзмаларида ва қадимий сурёнийча таржимада Эдом.
халқи ҳам сен билан савдо–сотиқ қиларди. Молларинг эвазига қимматбаҳо фируза тошларни, сафсар матоларни, нақш солинган газламаларни, майин зиғир матоларини, маржону ёқутларни олиб келарди.
17Яҳудо ва Исроил юртлари сен билан олди–сотди қилишарди. Улар молларинг эвазига Миннитдан келтирилган буғдойни, шунингдек, ширинликлар, асал, зайтун мойи ва мумиё олиб келишарди. 18Сенинг чексиз бойликларинг, турли хил молларинг туфайли, Дамашқ аҳолиси сен билан савдо–сотиқ қиларди. Молларинг эвазига улар Хелбон
Хелбон — Дамашқдан қарийб 20 километр шимолда жойлашган эди.
шаробини ва оппоқ юнгни
оппоқ юнг — ёки Захардан келтирилган юнг.
олиб келишарди.
19Узол шаҳридан шароб келтириб
Узол шаҳридан шароб келтириб… — ёки Узол шаҳридан Дан ва Ёвон халқлари…. Ўша вақтда Юнон халқи Ёвон деб ҳам аталарди.
, сен билан олди–сотди қилишарди. Ишлов берилган тоза темирни, долчин ва хушбўй қамишни молларингга алмаштиришарди.

20Дедонликлар
Дедонликлар — 25:13 изоҳига қаранг.
сенга от терлигини
от терлиги — эгар остига қўйиладиган ёки эгар ўрнида ишлатиладиган мато.
сотишар эди.
21Қўзичоқ, қўчқор ва эчкилар билан сени таъминлаган Арабистон ва Кедар
Кедар — Арабистон саҳросидаги ерлар.
шаҳзодалари молларингни харид қилишарди.
22Шава ва Рамо
Шава ва Рамо — Арабистон ярим оролида жойлашган юртлар.
савдогарлари сен билан савдо–сотиқ қилишарди. Молларинг эвазига энг аъло зираворларни, қимматбаҳо тошлару олтинни беришарди.
23Хорон, Ханнох ва Эден шаҳарлари ҳамда Шава, Ошур ва Хилмад
…Хорон, Ханнох…Эден…Ошур ва Хилмад… — бу бешта шаҳар Месопотамияда, яъни Дажла ва Фурот дарёлари орасидаги ҳудудда жойлашган эди. Қадимий юнонча таржимада Шава (Арабистон саҳросининг бир юрти) бу рўйхатга киритилмаган.
савдогарлари сен билан савдо–сотиқ қилишарди.
24Улар қимматбаҳо либослар, кўк матолар, нақш солинган кўйлаклар, ранг–баранг гиламлар, пухта эшилган арқонларни сенга сотишарди. 25Таршиш
Таршиш — шу бобнинг 12–ояти изоҳига қаранг.
кемалари карвонларинг бўлиб хизмат қиларди.

Сен денгизда сузган бир кемадайдирсан,
Оғир юк сенга юкланган.
26Эвоҳ, эшкакчиларинг сени очиқ денгизга олиб чиқишади.
Шарқ шамоли сени денгиз бағрида парчалаб юборади.
27Кеманг ҳалокатга учраган куни
Молларинг, бойликларинг,
Денгизчиларинг, дарғаларинг,
Кемасозларинг, савдогарларинг,
Жангчиларинг ва кемадаги одамларинг
Денгиз тубига чўкиб, ҳалок бўладилар.
28Чўкаётган дарғаларинг фарёд қилади,
Додлари соҳилларни ларзага солади.

29Ҳамма эшкакчилар кемаларини тарк этади,
Денгизчилару дарғалар соҳилга чиқиб олади.
30Улар сен учун фарёд қилади,
Аччиқ–аччиқ кўз ёшлар тўкади.
Бошларидан тупроқ сочади,
Кулга беланиб, ётиб олади.
31Сени деб сочларини қирдиради,
Қанорга ўраниб олади
…сочларини қирдиради, Қанорга ўраниб олади… — 7:18 изоҳига қаранг.
,
Қайғудан юрак–бағри қон бўлади.
32Улар йиғлаб, сен ҳақингда марсия куйлайди:
‘Тир каби биронта шаҳар борми?!
Денгиз уни ўз қаърига тортиб кетди.’

33Сен денгиз ортидан келтирган молларинг билан,
Кўплаб халқларнинг эҳтиёжини қондирдинг.
Чексиз зийнатлару молларинг билан
Дунё шоҳларини сен бойитдинг.
34Энди эса денгиз сени парчалади,
Ўз домига сени тортиб кетди.
Барча молларингу денгизчиларинг
Сен билан бирга нобуд бўлди.
35Соҳилдаги халқлар кулфатингни кўриб, даҳшатга тушади.
Қўрқувдан шоҳларнинг афти буришиб кетади.
36Аҳволингдан дунё савдогарлари ёқасини ушлайди.
Ҳа, сенинг бошингга даҳшатли ўлим келди,
Сен абадий йўқ бўласан.»”
Copyright information for UznUzbC