Ezekiel 28
Тир шоҳи ҳақида башорат
1Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 2“Эй инсон, Тир ▼▼ Тир — 26:2 изоҳига қаранг.
шоҳига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: сен мағрурланиб кетдинг. ‘Мен худоман, денгиз бағридаги худолар тахтида ўтирибман’, деб айтдинг. Сен ўзингни худодай доно деб биласан, ахир, сен худо эмас, инсонсан–ку! 3Наҳотки Дониёрдан ▼▼ Дониёр — ёки Данэл. 14:14 изоҳига қаранг.
ҳам доно бўлсанг?! Наҳот барча сирларни билсанг?! 4Сен донолигинг ва ақлинг билан ўзингга давлат орттирдинг, хазиналарингни олтину кумушга тўлдирдинг. 5Савдо–сотиқдаги иқтидоринг билан кўп давлат йиғдинг. Аммо бойлигинг туфайли мағрурланиб кетдинг. 6Эгамиз Раббий шундай демоқда: сен ўзингни худодай доно деб билганинг учун, 7Мен устингга бегона халқни тортиб келаман. Улар ўтакетган ёвуз халқдир. Улар гўзаллигинг ва донолигингга қарши чиқиб, қилич яланғочлайдилар. Ҳашаматингни оёқ ости қиладилар. 8Ўзингни эса тубсиз чуқурликка улоқтирадилар. Ҳа, сен денгиз бағрида азобланиб жон берасан. 9Шунда, жаллодларинг олдида ‘мен худоман’, деб айтармикансан?! Ахир, қотилларинг қўлида сен худо эмас, оддий бир инсон бўласан! 10Сен мусофирлар қўлида суннатсизлар каби ўласан. Буларни Мен айтдим. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»” Тир шоҳи ҳақида марсия
11Эгамиз менга яна шундай деди: 12“Эй инсон, Тир шоҳи ҳақида марсия айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда:Эй Тир шоҳи, сен баркамолликнинг аъло намунаси бўлдинг.Ниҳоятда доно, гўзалликда баркамол эдинг.
13Сен Худонинг боғи Аданда яшар эдинг.
Қизил ёқут, хризолит, олмос,
Топаз, ақиқ, яшма,
Зангори ёқут, фируза ва зумрад ▼
▼ Қизил ёқут…зумрад… — ибронийча матнда айтиб ўтилган баъзи қимматбаҳо тошларнинг тури баҳсли.
кабиҚимматбаҳо тошлар билан безанар эдинг.
Тақинчоқларинг олтиндан ясалган эди.
Сен яралган кунинг булар тайёрланганди.
14Мен сени соқчи каруб қилиб танладим,
Ўша мартабага сени тайинладим.
Сен Худонинг тоғида яшар эдинг,
Оловдай товланган тошлар орасида юрар эдинг.
15Бино бўлганингдан то қабиҳлик қилгунингга қадар,
Сен тўғри йўлдан юрдинг.
16Катта тижоратинг туфайли,
Ёвузликка тўлиб, гуноҳ қилдинг.
Мен сени шармандаларча Худонинг тоғидан ҳайдадим.
Эй соқчи каруб, Мен сени чиқариб юбордим,
Оловдай товланган тошлар орасидан ҳайдадим.
17Сен гўзаллигинг туфайли мағрурланиб кетган эдинг.
Савлатинг туфайли ақл–фаросатдан воз кечган эдинг.
Шунинг учун Мен сени ерга улоқтирдим,
Шоҳлар олдида шармандангни чиқардим.
18Сен чексиз гуноҳларинг билан,
Савдо–сотиқдаги ноҳақликларинг билан,
Ўз саждагоҳларингни булғадинг.
Шунинг учун Мен ичингдан олов чиқардим,
Сени куйдириб ташладим.
Одамларнинг кўзи олдида кулингни кўкка совурдим.
19Сени билган халқлар аҳволингни кўриб, донг қотдилар.
Сенинг бошингга даҳшатли ўлим келди,
Сен абадий йўқ бўласан.»”
Сидон шаҳри ҳақида башорат
20Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 21“Эй инсон, Сидон ▼▼ Сидон — 27:8 изоҳига қаранг.
шаҳрига юзлан, унга қарши башорат қилиб айт: 22«Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Сидон, Мен сенга қаршиман! Сени жазолаб, сен орқали муқаддаслигимни аён қиламан, шу тариқа орангда Ўзимни улуғлайман. Ўшанда Эганг Мен эканлигимни билиб оласан. 23Мен сени даҳшатли ўлатга гирифтор қиламан. Кўчаларингда қон дарё бўлиб оқади. Душманларинг сенга ҳар томондан ҳамла қилади, одамларнинг жасадлари шаҳар ичида ётади. Ўшанда Эганг Мен эканлигимни билиб оласан.»” Келажакда Исроил оладиган баракалар
24– 25Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Исроил халқидан ҳазар қилиб, зулм ўтказган биронта қўшни халқ бундан буён Исроил халқи учун тикан ва янтоқдай бўлмайди. Исроил халқи Эгаси Раббий Мен эканлигимни билиб олади. Мен тарқатиб юборган халқим Исроилни узоқ юртлардан Ўзим йиғиб оламан. Улар орқали барча халқларга муқаддаслигимни аён қиламан. Мен қулим Ёқубга мулк қилиб берган ерда уларни ўрнаштираман. 26Улар осойишта ҳаёт кечирадилар. Уйлар қуриб, узумзорлар барпо қиладилар. Улардан ҳазар қилган қўшни халқларни жазолаганим учун халқим бехатар, тинч яшайди. Ўшанда Эгаси Худо Мен эканлигимни билиб олади.”
Copyright information for
UznUzbC