‏ Ezekiel 29

Миср ҳақида башорат

1Сургун бўлган пайтимизнинг ўнинчи йили ўнинчи ойининг
Сургун бўлган пайтимизнинг ўнинчи йили ўнинчи ойи — милоддан олдинги 588 йилнинг ўнинчи ойи (1:1-3 га ва ўша оятларнинг охирги изоҳига қаранг). Иброний календарининг Табат ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан декабрнинг ўртасидан бошланади.
ўн иккинчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2“Эй инсон, Миср фиръавнига юзлан. Унга ва бутун Миср халқига қарши башорат қилиб айт: 3«Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Миср фиръавни, Мен сенга қаршиман. Сен Нил ҳавзаларида чўзилиб ётган бамисоли буюк аждарҳодирсан. Сен: ‘Нил дарёси менинг шахсий мулким, уни ўзим учун яратганман’, деб айтасан. 4Аммо Мен жағларингга илмоқлар соламан. Терингдаги тангачаларингга балиқларни
балиқлар — фиръавннинг аъёнлари ёки қўл остидагилари назарда тутилган. Улар фиръавн билан бирга ҳукм қилинадилар.
ёпиштираман. Сени тангачаларингга ёпишган балиқлар билан бирга қуруқликка тортиб чиқараман.
5Мен сени ва ҳавзаларингдаги ҳамма балиқларни саҳрога улоқтириб ташлайман. Сен очиқ майдонда ётасан. Сени олиб, кўмадиган одам бўлмайди. Мен сени дашт ҳайвонларию осмон қушларига ем қилиб бераман. 6Шунда бутун Миср халқи Эгангиз Мен эканлигимни билиб олади.

Сен халқим Исроил учун қамиш ҳассадай бўлдинг.
7Улар сени ушлаганда, сен ёрилиб, қўлларини кесиб юбординг. Сенга суянганларида синиб, белларини чиқариб юбординг
…белларини чиқариб юбординг — ёки …йиқилишларига сабабчи бўлдинг.
.

8Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: Мен сенинг бошингга қилич келтираман, одаму ҳайвонларингни қилич тиғидан ўтказаман. 9Бутун Миср юртини ташландиқ харобазорга айлантираман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.

Сен: ‘Нил меники, мен ўзим уни яратдим’, деб айтганинг учун,
10Мен сенга ва сенинг барча ҳавзаларингга қарши чиқаман. Бутун Миср юртини тамомила хароб қиламан. Мигдолдан тортиб, то Саванайгача ва жанубдаги Ҳабашистон
Ҳабашистон — ибронийча матнда Куш. Бу жой Мисрдан жанубда бўлиб, ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди.
ҳудудигача ҳамма ерларини ташландиқ қиламан.
11Одам у ерга оёғини босмайди, ҳайвонлар ҳам у ердан юрмайди. Қирқ йил мобайнида у ерда ҳеч ким яшамайди. 12Мен Миср юртини дунёдаги энг хароб юртга айлантираман. У ердаги шаҳарлар қирқ йил мобайнида ташландиқ бўлиб ётади, вайроналари бошқа шаҳарлардан баттар бўлади. Мен Мисрликларни халқлар орасига тарқатиб ташлайман, бошқа юртларга қувиб юбораман.»

13Фиръавнга яна айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: қирқ йил ўтгач, Мен халқлар орасига тарқатиб юборган Мисрликларни йиғиб оламан. 14Уларни яна фаровонликка эриштириб, ўз она юрти Патрўсга
Патрўс — Миср жанубий ҳудудининг қадимги номи.
олиб келаман. Уларнинг шоҳлиги ожиз бир шоҳлик бўлади.
15Ҳа, улар дунёнинг энг ожиз шоҳлиги бўлиб, ҳеч қачон бошқа халқлардан устун бўла олмайди. Мен уларни шу қадар заиф қилиб қўяманки, улар ўз ҳукмини бошқа халқларга ўтказа олмай қолади. 16Халқим Исроил энди ҳеч қачон ўз умидини Мисрга боғламайди. Улар Мисрдан ёрдам сўраб, гуноҳ қилганларини доимо эсларида тутадилар. Ўшанда Мисрликлар Эгангиз Раббий Мен эканлигимни билиб оладилар.»”

Шоҳ Навухадназар Мисрни босиб олади

17Сургун бўлган пайтимизнинг йигирма еттинчи йили биринчи ойининг
Сургун бўлган пайтимизнинг йигирма еттинчи йили биринчи ойи — милоддан олдинги 571 йилнинг биринчи ойи (1:1-3 га ва ўша оятларнинг охирги изоҳига қаранг). Иброний календарининг Нисон ойи назарда тутилган (Нисон ойи Абиб ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан мартнинг ўртасидан бошланади.
биринчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
18“Эй инсон, Бобил шоҳи Навухадназар Тирга қарши шиддатли уруш олиб борди
…Навухадназар Тирга қарши шиддатли уруш олиб борди… — милоддан олдинги 586 йилда Навухадназар Тир шаҳрини қамал қилди (26:7-14 га қаранг). Қамал ўн уч йил давом этди.
. Бобил лашкарининг сочлари тўкилиб, елкалари шилиниб яллиғланди. Аммо қилган меҳнатларига яраша улар Тирдан ҳеч қандай ўлжа ололмадилар.
19Шу боис Миср юртини Бобил шоҳи Навухадназарга бераман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — У Мисрни талон–тарож қилиб, у ердаги бойликларни ўзи билан олиб кетади. Миср бойликлари Бобил лашкари учун меҳнат ҳақи бўлади. 20Ҳа, Мен Миср юртини Бобил шоҳига меҳнат ҳақи қилиб бердим, чунки у ва унинг лашкари Менинг хизматимни қилдилар, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. 21— Ўша куни Мен Исроил халқининг қудратини тиклайман
…Мен Исроил халқининг қудратини тиклайман — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …Мен Исроил халқидан шох ўстириб чиқараман. Эски Аҳдда буқанинг шохи кўпинча кўчма маънода ишлатилиб, кучли ҳукмдорга ёки ҳарбий қудратга ишора қилган.
. Бу сўзларимни халқимга етказишинг учун Мен сенга куч бераман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни улар билиб оладилар.”
Copyright information for UznUzbC