Ezekiel 30
Миср ҳақида марсия
1Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 2“Эй инсон, Миср ҳақида башорат қилиб айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда:Шўримиз қурсин, эвоҳ!3Даҳшатли кун яқинлашди,
Менинг ғазаб куним ▼
▼ Менинг ғазаб куним — ибронийча матнда Эгамизнинг куни, Эски Аҳддаги пайғамбарлар битикларида бир неча марта учрайдиган ибора. Кўпинча бу ибора Худо берадиган жазога ишора қилади. Бу ибора яна қиёмат кунидаги Худонинг ҳукмига нисбатан ҳам ишлатилади. Ўша куни Худо Ўз душманлари устидан ғалаба қозонади ва уларни жазолайди, Ўзига содиқ қолганларга эса ором бағишлайди, уларга тинчлик ва қут–баракалар ато қилади.
келишига оз қолди.Мана шу кун булутли кун бўлади,
Халқлар кулфат чекадиган замон бошланади.
4Мисрнинг бўғзига қилич келади,
Ҳабашистон ▼
▼ Ҳабашистон — ибронийча матнда Куш (шу бобнинг 5, 9–оятларида ҳам бор). 29:10 изоҳига қаранг.
кулфат азобида қолади.Мисрда кўп одамлар ҳалок бўлади,
Унинг бойлиги олиб кетилади,
Пойдевори бузиб ташланади.
5Ҳабашистон, Ливия, Лидия ▼
▼ Ливия, Лидия — ибронийча матнда бу юртларнинг қадимги номлари: Фут, Луд. Лидия ҳозирги Туркиянинг шарқида жойлашган эди.
, бутун Арабистон, Куб ▼▼ Куб — ёки Луб (Нохум 3:9 га ва ўша оятнинг иккинчи изоҳига қаранг).
ва Мисрнинг қолган барча иттифоқчилари жангда ҳалок бўладилар. 6Эгамиз айтмоқда: Миср иттифоқчиларининг устига қирғин келади. Улар қилич тиғидан ҳалок бўлиб, жасадлари шимолдаги Мигдолдан то жанубдаги Саванайгача ётади. Мисрнинг мағрур қудрати ҳалок бўлади, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. 7— Миср дунёнинг энг хароб юртига айланади, у ердаги шаҳарлар вайрон бўлади. 8Мен Мисрга ўт қўйиб, унинг мададкорларини тор–мор қиламан. Шунда Эгаси Мен эканлигимни Мисрликлар билиб оладилар. 9Ўша куни хотиржам яшаётган Ҳабашистонликларни қўрқитиш учун Мен кемаларда элчиларимни жўнатаман. Миср устига кулфат тушган куни Ҳабашистонликлар азобда қоладилар. Мана, ўша кун ҳадемай келади. 10Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен Бобил шоҳи Навухадназар орқали Мисрнинг тўдасини яксон қиламан. 11Навухадназар қўшин тортиб келади. Улар ўтакетган ёвуз халқдир. Улар бутун юртни хароб қиладилар. Мисрликларни қиличдан ўтказиб, юртни жасадларга тўлдирадилар. 12Мен Нил ҳавзаларини қуритаман, юртни разил одамларнинг қўлига бераман. Келгиндиларнинг қўли билан Мисрни ва у ердаги ҳамма нарсани хароб қиламан. Буларни Мен айтдим. 13Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен барча бутларни йўқ қиламан, Нуф ▼▼ Нуф — Мемфис номи билан ҳам маълум. Мемфис шаҳри Миср шимолий ҳудудининг маркази бўлиб, Миср тарихида бирмунча вақт пойтахт ҳам бўлган эди.
маъбудаларига чек қўяман. Миср юртида биронта ҳукмдор қолмайди, Мисрликларни қўрқув қамраб олади. 14Мен Патрўсни ▼▼ Патрўс — Миср жанубий ҳудудининг қадимги номи.
ташландиқ жойга айлантираман. Зўван шаҳрига ўт қўяман, Миср пойтахти Нўни ▼▼ Нў — Фива номи билан ҳам маълум. Фива шаҳри Миср жанубий ҳудудининг маркази бўлиб, Миср тарихида бирмунча вақт пойтахт ҳам бўлган эди.
жазолайман. 15Мисрнинг мустаҳкам Син қалъасини ғазабимга гирифтор қиламан, пойтахт шаҳар Нўнинг тўдасини қириб ташлайман. 16Бутун Миср юртига ўт қўяман! Син аҳолиси чексиз азобда қолади, Нў шаҳрининг девори йиқитилади, душманлар куппа–кундузи Нуф шаҳрига ҳужум қилади. 17Он ▼▼ Он — Гелиополь номи билан ҳам маълум.
ва Пи–Башат ▼▼ Пи–Башат — Бубаст номи билан ҳам маълум.
йигитлари жангда ҳалок бўлишади, шаҳарлар аҳолиси асирликка тушади. 18Мен Мисрнинг ҳукмронлигини йўқ қилганимда, унинг пеш қилган қудратини синдирганимда, Тахпанхас шаҳри қоронғиликка ботади, уни қора булутлар қоплаб олади. Шаҳар атрофидаги қишлоқлар асирликка тушади. 19Шу йўсин Мен Мисрни жазолайман. Ўшанда улар Эгаси Мен эканимни билиб оладилар.»” Фиръавннинг синган қўли ҳақида башорат
20Сургун бўлган пайтимизнинг ўн биринчи йили биринчи ойининг ▼▼ Сургун бўлган пайтимизнинг ўн биринчи йили биринчи ойи — милоддан олдинги 587 йилнинг биринчи ойи (1:1-3 га ва ўша оятларнинг охирги изоҳига қаранг). Иброний календарининг Нисон ойи назарда тутилган (Нисон ойи Абиб ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан мартнинг ўртасидан бошланади.
еттинчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 21“Эй инсон, Мен Миср фиръавнининг қўлини синдирдим. Ҳеч ким унинг қўлини боғламади, тахтакачлаб қўймади. Энди унинг қўли шифо топмайди, қилич ушлашга қодир бўлмайди. 22Мен фиръавнга қаршиман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Унинг иккала қўлини — соғ қўлини ҳам, синган қўлини ҳам синдираман. Қўлидаги қилични ерга тушириб юбораман. 23Мисрликларни халқлар орасига тарқатиб ташлайман, бошқа юртларга қувиб юбораман. 24Бобил шоҳининг кучига эса куч қўшиб, қўлларига қиличимни тутқазаман. Ҳа, Мен фиръавннинг қўлларини синдираман, у душмани олдида оғир яраланган одам каби инграйди. 25Унинг қўллари арқондай осилиб қолади, Бобил шоҳининг қўлларини эса Мен кучли қиламан. Унинг қўлларига қиличимни тутқазиб, Мисрга қарши юбораман. Шунда Эгаси Мен эканлигимни Мисрликлар билиб оладилар. 26Ҳа, Мен Мисрликларни халқлар орасига тарқатиб ташлайман, бошқа юртларга қувиб юбораман. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар.”
Copyright information for
UznUzbC