Ezekiel 31
Мисрнинг қисмати садр дарахти тимсолида
1Сургун бўлган пайтимизнинг ўн биринчи йили учинчи ойининг ▼▼ Сургун бўлган пайтимизнинг ўн биринчи йили учинчи ойи — милоддан олдинги 587 йилнинг учинчи ойи (1:1-3 га ва ўша оятларнинг охирги изоҳига қаранг). Иброний календарининг Шавон ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан майнинг ўртасидан бошланади.
биринчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 2“Эй инсон, Миср фиръавни ва унинг тўдасига шундай деб айт:«Буюклигингда сенга тенг келадиган ким бор?!3Оссурияга бир қара!
У ҳам бамисоли Лубнондаги садр дарахти ▼
▼ Лубнондаги садр дарахти — 17:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
эди,Кўркам шохлари ўрмонга соя солар эди,
Унинг учи булутларга тегиб турарди.
4Сувлар уни суғорар эди,
Ер ости булоқлари уни ўстирар эди.
Анҳор сувлари илдизларининг атрофида оқар эди,
Ирмоқлари ҳамма дашт дарахтларини тўйдирарди.
5Бу улкан садр баланд ўсиб,
Атрофдаги ҳамма дарахтлардан дароз бўлди.
Мўл суғорилгани учун новдалари ўсди,
Шохлари узун ва серсоя бўлди.
6Барча осмон қушлари шохларида ин қурарди,
Остида барча ёввойи ҳайвонлар болалашарди,
Соясида ҳамма буюк халқлар яшарди.
7Бу дарахт кўркам, салобатли эди,
Унинг шохлари кенг ёйилган эди.
Ахир, илдизлари сероб сувдан баҳра оларди.
8Худонинг боғи — Адандаги бирорта садр
Унга тенг кела олмас эди,
Бирорта арча унинг бутоқлари билан беллаша олмасди.
Бирорта чинорнинг бундай шохлари йўқ эди,
Худонинг боғидаги бирорта дарахт шу қадар гўзал эмасди.
9Худо уни гўзал қилиб яратди,
Шох–бутоқларини серфайз қилди.
Худонинг боғи — Адандаги ҳамма дарахтлар унга ҳавас қиларди.
10Шу боис Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: эй фиръавн, бу садр дарахти баланд ўсиб, учи булутларга етди. У баландлигидан мағрурланиб кетди. 11Мен уни ажнабий ҳукмдорнинг ▼
▼ ажнабий ҳукмдор — Бобил шоҳи Навухадназар назарда тутилган. Милоддан олдинги 568 йилда у Мисрни босиб олганди.
қўлига топширдим. У ўша дарахтни фосиқлигига яраша жазолади. Мен Ўзим эса бу дарахтдан воз кечдим. 12Ажнабийларнинг энг ёвуз халқи уни йиқитиб, ташлаб кетди. Чопилган шохлари қирлару водийларда, синган бутоқлари юртнинг ҳамма жарликларида сочилиб ётди. Соясида ором олган жаҳоннинг ҳамма халқлари тарқалиб кетди. 13Барча осмон қушлари ағдарилиб ётган дарахт танасига келиб қўнди, барча ёввойи ҳайвонлар шохлари орасига кириб ётди, 14токи сув бўйига ўтқазилган бирорта дарахт энди бу қадар баланд бўлиб ўсмасин. Уларнинг учи булутларга тегмасин. Сувга тўйган бирорта дарахт шунчалик баланд бўлмасин. Уларнинг ҳаммаси, фоний бандалар каби, бу дунёдан ўтиб кетишади, қабрдаги марҳумларга ҳамроҳ бўлишади. 15Эгамиз Раббий демоқда: ўша улкан дарахт ўликлар диёрига ▼▼ ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл (шу бобнинг 16, 17–оятларида ҳам бор). 26:20 изоҳига қаранг.
тушганда, унга аза тутишлари учун Мен ер ости сувларини беркитган эдим. Дарёларига тўсиқ қўйган эдим, сероб сувларини тўхтатган эдим. Уни деб Лубнон тоғларига зулмат либосини кийдирган эдим. Уни деб ҳамма ўрмон дарахтлари хазон бўлган эди. 16Мен ўша дарахтни чуқурдаги марҳумларга ҳамроҳ қилиб, ўликлар диёрига туширганимда, дарахтнинг қулаши шовқинидан халқлар қўрқувга тушиб, титраган эди. Ўшанда Адан боғининг ер қаърига тушган ҳамма дарахтлари, Лубноннинг энг сара, энг аъло, яхши суғорилган ҳамма дарахтлари унинг қулашидан таскин топган эди. 17Унинг панасида яшаган иттифоқчиларининг ҳаммаси дарахт билан бирга ўликлар диёрига тушишган. Улар қилич тиғидан ҳалок бўлганларга қўшилишган. 18Эй фиръавн, сенинг шон–шуҳратингу салобатингни Адандаги қайси дарахтга қиёсласам бўлар экан–а? Сен ҳам Адандаги бошқа дарахтлар сингари, ер қаърига тушасан. Қиличдан ҳалок бўлган суннатсизлар билан бирга гўрда ётасан. Сен ва тўдангнинг қисмати худди Оссурияникидай бўлади. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»”
Copyright information for
UznUzbC