Ezekiel 32
Фиръавн аждарҳо тимсолида
1Сургун бўлган пайтимизнинг ўн иккинчи йили ўн иккинчи ойининг ▼▼ Сургун бўлган пайтимизнинг ўн иккинчи йили ўн иккинчи ойи — милоддан олдинги 585 йилнинг ўн иккинчи ойи (1:1-3 га ва ўша оятларнинг охирги изоҳига қаранг). Иброний календарининг Адар ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан февралнинг ўртасидан бошланади.
биринчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 2“Эй инсон, фиръавнга шундай марсия куйла:«Сен ўзингни халқлар орасидаги шер деб биласан.Аммо сен сувдаги аждарҳо кабидирсан!
Сен ирмоқларингдаги сувни кўпиртирасан,
Оёқларинг билан уни лойқалатасан.
3Эгамиз Раббий шундай демоқда:Бир талай халойиқ йиғилганда,
Мен устингга тўр ташлайман.
Улар эса сени қирғоққа тортиб чиқаришади.
4Мен сени ерга улоқтираман,
Ялангликка ташлаб қўяман.
Осмондаги барча қушларни устингга қўндираман.
Ер юзидаги ҳамма ёввойи ҳайвонларга
Сени ем қилиб бераман.
5Ичак–човоқларингни қирларга ёйиб ташлайман,
Водийларни жасадинг қолдиқлари билан қоплайман.
6Юртни оққан қонинг билан суғораман,
Тоғларни қонингга бўктираман.
Жарликларни қонингга тўлдираман.
7Сени даф қилганимда, осмонни тўсиб қўяман,
Юлдузларни зулматга чўктириб юбораман.
Қуёш юзини булут билан қоплайман,
Ой нурини сўндираман.
8Бошинг узра порлаган
Ҳамма осмон чироқларини ўчираман.
Юртингни зулмат қучоғига отаман,
— деб айтмоқда Эгамиз Раббий. —
9Мен қулашинг ҳақидаги хабарни халқлар орасига ёяман, сен билмаган юртларга етказаман. Шунда кўп халқларнинг юракларига ваҳима соламан. 10Бошингга туширадиган кулфатлар боис кўп халқларнинг ақлини шошираман. Қиличимни ўйнатиб, сен туфайли уларнинг ҳукмдорларини титратаман. Бошингга кулфат келган куни, уларнинг ҳар бири жонини ҳовучлаб, қалтирайди.» 11Фиръавнга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Бобил шоҳининг қиличи бўғзингда бўлади. 12Лашкаринг ўтакетган ёвуз халқнинг қўлига тушади. Улар қудратли жангчилар тиғидан ўлади. Сенинг ғуруринг поймол этилади, тўда лашкаринг ҳалок бўлади. 13Сероб сувлар бўйидаги ҳамма подаларингни Мен қириб ташлайман. Бундан буён бирорта инсон оёғи билан сувларни лойқалатмайди, бирорта ҳайвон туёқлари билан уни булғамайди. 14Мен Миср сувларини тиндираман, ирмоқларини мойдай сокин оқадиган қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. 15— Мен Мисрни ташландиқ қилганимда, у ердаги ҳамма нарсани йўқ қилганимда, бутун аҳолисини қириб ташлаганимда, эй фиръавн, сен ва халқинг Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. 16Сизлар учун айтиладиган марсия шудир. Ажнабий аёллар бу марсияни куйлашар. Ҳа, бу мотам шеърини Миср ва унинг тўдасига бағишлаб айтишар. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»”
Мисрликлар ўликлар диёрига тушади
17Ўша ойнинг ▼▼ Ўша ой — шу бобнинг 1–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
ўн бешинчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 18“Эй инсон, Миср ва унинг тўдаси учун қайғуриб йиғла. Уларни бошқа буюк халқлар қаторида гўрдаги марҳумлар олдига ▼▼ …гўрдаги марҳумлар олдига… — Шеўл, яъни ўликлар диёри назарда тутилган. Қадимда Исроил халқи Шеўлни ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой деб тушунарди. Яна шу бобнинг 21, 23–оятларига қаранг.
жўнат. 19Уларга шундай деб айт: «Сизлар ўзингизни бошқалардан гўзал деб биласизми? Қани боринг, суннатсизлар билан бир гўрда ётинг! 20Сизлар жангда ҳалок бўлганлар билан бирга жон берасиз. Мана, қилич ҳозирланди! У ҳаммаларингизни қириб ташласин. 21Ўликлар диёридаги ▼▼ Ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. Шу бобнинг 18–ояти изоҳига қаранг.
буюк саркардалар сизларни ва иттифоқчиларингизни қаршилаб олишади. Улар шундай деб ҳайқиришади: ‘Бу суннатсизлар жангда ҳалок бўлди, ер бағрига тушиб келди, энди шу ерда ётибди!’ 22Оссурия ҳам у ерда, сипоҳларининг қабрлари орасида ётибди. Уларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлишган. 23Қабрлари чуқурликнинг энг тубидадир. Оссуриянинг қабри сипоҳларининг қуршовида жойлашган. Ҳа, тириклар дунёсига даҳшат солганларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлди. 24Элам ▼▼ Элам — бу юрт Бобил юртидан жануби–шарқда, ҳозирги Эрон ҳудудида жойлашган эди.
ҳам ўша ерда, бир тўда сипоҳларининг қабрлари орасида ётибди. Уларнинг ҳаммаси жангда ҳалок бўлган. Бу суннатсизлар нариги дунёга кетган. Улар тириклар дунёсига даҳшат солишган эди, энди эса гўрдаги марҳумлар сингари иснодга қолишди. 25Ўлдирилганлар орасида Элам учун тўшак ҳозирланган. Бир тўда сипоҳлари унинг атрофига дафн қилинган. Жангда ҳалок бўлган бу суннатсизлар қачонлардир тириклар дунёсига даҳшат солишган эди, энди эса гўрдаги марҳумлар сингари иснодга қолишди. Ҳа, улар ҳалок бўлганлар орасида ўрнашишди. 26Мешех билан Тувал ▼▼ Мешех билан Тувал — 27:13 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
ҳам ўша ердадир. Улар сипоҳларининг қабрлари орасида ётишибди. Бу суннатсизларнинг ҳаммаси жангда ҳалок бўлишган. Бироқ улар ҳам қачонлардир тириклар дунёсига даҳшат солишган эди. 27Қадимда қаҳрамонларни ▼▼ Қадимда қаҳрамонлар… — қадимий юнонча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда Суннатсиз қаҳрамонлар….
қурол–аслаҳалари билан бирга дафн қилишар эди ▼▼ …қаҳрамонларни…дафн қилишар эди — ибронийча матнда …қаҳрамонлар…Шеўлга равона бўлган. Шу бобнинг 18–ояти изоҳига қаранг.
. Марҳумларнинг боши остига қилич қўйиб, танасини қалқон билан ёпишар эди ▼▼ …танасини қалқон билан ёпишар эди — ёки …гуноҳлари учун олган жазоси таналари устида қолган.
. Бироқ Мешех билан Тувал бундай ҳурмат–эҳтиромларга сазовор бўлмади, чунки улар тириклигида бутун жаҳонга даҳшат солишган эди. 28Улар ҳам йўқ қилинади. Жангда ҳалок бўлган суннатсизлар билан бирга ётади. 29Эдом ҳам ўз шоҳларию раҳнамолари билан ўша ердадир. Улар ўз қудратига қарамай, ўлдирилганлар орасига дафн қилинганлар. Гўрдаги суннатсизлар билан бирга ётишибди. 30Шимолдаги салтанатларнинг ҳамма шаҳзодалари ▼▼ Шимолдаги салтанатларнинг ҳамма шаҳзодалари — Финикиялик ва Орамлик ҳукмдорлар назарда тутилган бўлиши мумкин.
ва ҳамма Сидонликлар ўша ердадир. Улар қачонлардир буюк қудрати билан бутун жаҳонни даҳшатга туширишган эди, сўнг шармандаларча ҳалок бўлишди. Бу суннатсизлар қиличдан ҳалок бўлганлар орасида ётишибди. Улар гўрдаги марҳумлар сингари иснодга қолишди.» 31Фиръавн ва унинг тўдасига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй ўз тўдасидан айрилган фиръавн, сен бу чексиз қабристоннинг манзарасини кўриб, таскин топасан. 32Сен орқали бутун жаҳонни даҳшатга солган бўлсам ҳам, энди барча қўшинларинг билан бирга жангда ҳалок бўлган суннатсизлар орасида ётасан. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»”
Copyright information for
UznUzbC