‏ Ezekiel 37

Қуриган суяклар водийси

1Эгамизнинг қудрати мени қамраб олди. Эгамизнинг Руҳи мени кўтариб, водийнинг ўртасига қўйди. Водий суякларга тўла эди. 2Руҳ мени водийдаги бир дунё суяклар орасида айлантириб юрди. Суяклар қуриб кетган эди. 3Руҳ менга:

— Эй инсон, бу суяклар тирилиши мумкинми? — деб савол берди.

— Ё Эгам Раббий, буниси ёлғиз Ўзингга аён, — деб жавоб бердим мен.

4Сўнг У менга шундай деди:

— Суякларга башорат қилиб айт: “Эй қуриган суяклар, Эгамизнинг сўзини эшитинг!
5Эгам Раббий сизларга шундай демоқда: Мен сизларга нафас
нафас — бу ўриндаги ибронийча сўз руҳ ва шамол маъноларини ҳам ифодалайди (шу бобнинг 6, 8, 9, 10, 14–оятларида ҳам бор).
бераман, сизлар тириласизлар.
6Устингизни паю мушаклар билан қоплаб, тери тортаман, сизларга ҳаёт нафасини пуфлаб, сизларни тирилтираман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.”

7Эгамиз менга амр қилганидай, мен Унинг бу сўзларини башорат қилиб айтдим. Башорат қилаётганимда бирданига қулоғимга тарақ–туруқ овозлар чалинди, суяклар бирлаша бошлади. 8Қарасам, суяклар паю мушаклар билан қопланди, сўнг устиларига тери тортилди. Бироқ таналарда ҳануз нафас йўқ эди. 9Эгамиз менга шундай деди:

— Энди шамолга
шамол — шу бобнинг 5–ояти изоҳига қаранг.
шундай буйруқ бер: “Эй шамол, Эгамиз Раббий айтмоқда: ҳар томондан эсиб, бу ўлик таналарга ҳаёт нафасини пуфла, уларни тирилтир.”

10Мен Эгамизнинг айтганини қилдим. Шамол таналарнинг ичига кириб, одамларни тирилтирди. Улар турганларида буюк бир оломонни ташкил қилишди.

11Кейин Эгамиз менга шундай деди:

— Эй инсон, бутун Исроил халқи мана шу суякларга ўхшайди. Улар: “Суякларимиз қуриб кетди, келажакдан ҳеч қандай умид йўқ”, деб нола қилишади.
12Шунинг учун халқимга башорат қилиб айт: “Эгамиз Раббий шундай демоқда: «Эй халқим Исроил, Мен қабрларингизни
қабрларингиз — халқнинг Бобилдаги сургун пайтига ишора.
очиб, сизларни у ердан чиқараман. Сўнг сизларни ўз юртингиз — Исроилга қайтариб олиб бораман.
13Ўшанда сизлар Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. 14Менинг Руҳим
Руҳ — шу бобнинг 5–ояти изоҳига қаранг.
сизларга ҳаёт нафасини пуфлаб, сизларни тирилтиради. Мен сизларни она юртингизга олиб бориб, у ерда ўрнаштираман. Ўшанда Мен, Эгангиз, айтган гапларимни амалга оширганимни сизлар билиб оласизлар.» Эгамизнинг каломи шудир.”

Яҳудо билан Исроил бир шоҳлик бўлади

15Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 16“Эй инсон, бир таёқ олиб, унинг устига «Яҳудо шоҳлиги»
«Яҳудо шоҳлиги» — ибронийча матнда «Яҳудо ва Исроил халқидан Яҳудога тегишли бўлганлар». Бу ерда Ҳизқиёл жанубий шоҳликни назарда тутган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг.
деб ёз. Сўнг бошқа бир таёқ олиб, унинг устига «Исроил шоҳлиги»
«Исроил шоҳлиги» — ибронийча матнда «Юсуф ва унга тегишли Исроил халқидан бўлганлар, яъни Эфрайимни билдирувчи таёқ». Бу ўринда Ҳизқиёл шимолий шоҳликни назарда тутган. Юсуфнинг ўғли Эфрайим — Эфрайим қабиласининг асосчиси бўлган. Бу қабила Исроилнинг шимолий қисмидаги энг катта ва нуфузли қабила бўлгани боис, Эски Аҳднинг баъзи ўринларида Эфрайим деган ном Исроилга, яъни шимолий шоҳликка нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЭФРАЙИМ сўзига қаранг.
деб ёз.
17Кейин иккала таёқнинг учларини бир қўлингда шундай қилиб ушлагинки, улар бир таёқдай бўлиб кўринсин. 18Одамлар сендан: «Бу билан бизга нима демоқчисан?» деб сўраганларида, 19уларга шундай деб жавоб бер: «Эгамиз Раббий демоқда: Мен Исроил шоҳлигини билдирувчи таёқни
Исроил шоҳлигини билдирувчи таёқ — ибронийча матнда Юсуфни ва унга тегишли Исроил қабилаларини билдирувчи таёқ, яъни Эфрайимнинг қўлидаги таёқ. Шу бобнинг 16–оятига берилган иккинчи изоҳга қаранг.
оламан. Уни Яҳудо шоҳлигининг таёғи билан бирлаштираман. Иккала таёқни битта қилиб, қўлимда ушлайман.»

20Қўлингдаги таёқларни ҳамма кўрадиган бўлсин, 21сўнг халққа айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен ҳар ёққа тарқалиб кетган халқимни ўзга халқлар орасидан йиғиб оламан. Уларни ўз юртларига олиб келаман. 22Уларни ўша юртда ягона бир халқ қиламан. Ҳа, Исроил тоғларида улардан ягона давлат яратаман. Устиларидан бир шоҳ тайинлайман, улар ҳеч қачон икки шоҳликка ажралмайдилар. 23Бутлар ва макруҳ худолар туфайли ўзларини булғамайдилар, гуноҳдан ўзларини пок сақлайдилар. Мен уларни садоқатсизлик айбидан халос этаман
Мен уларни садоқатсизлик айбидан халос этаман — кўплаб иброний қўлёзмаларидан ва қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда Улар гуноҳ қилиб яшаган ҳамма масканлардан Мен уларни халос қиламан.
. Дилларини поклаб тозалайман. Шунда улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан.

24Қулим Довуд уларнинг шоҳи бўлади. Ҳа, ҳаммасини бир чўпон бошқаради. Улар қонун–қоидаларимга риоя қилиб, фармонларимни битта қолдирмай бажаришади. 25Мен қулим Ёқубга берган ерда улар яшайдилар, аждодлари ўтган юртда истиқомат қиладилар. Бола–чақалари ва бутун авлоди ўша юртда абадий ўрнашади. Қулим Довуднинг сулоласи уларга то абад ҳукмронлик қилади. 26Мен улар билан тинчлик аҳдини тузаман. Бу мангу бир аҳд бўлади. Мен уларга барака бераман, кўпайтираман. Маъбадимни уларнинг орасида абадий ўрнаштираман. 27Улар орасида маскан қураман, Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар. 28Мен масканимни улар орасида абадий ўрнаштирганимда, Исроил халқини муқаддас қиладиган Эгаси Мен эканлигимни халқлар билиб оладилар.»”
Copyright information for UznUzbC