‏ Ezekiel 42

Руҳонийларнинг муқаддас хоналари

1Сўнг ўша одам
ўша одам — 40:3 га қаранг.
мени ташқи ҳовлига олиб чиқиб, Маъбаднинг шимолидаги бир қатор хоналар олдига олиб борди. Бу хоналар Маъбаднинг ғарб томонидаги иморатга яқин жойлашган эди.
2Уларнинг шимол томонидаги умумий узунлиги 100 тирсак
тирсак — узун тирсак назарда тутилган. Бир узун тирсак тахминан 53 сантиметрга тўғри келади. 40:5 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
, эни 50 тирсак эди.
3Хоналар бир томони билан эни 20 тирсак бўлган ички ҳовлининг очиқ жойига
эни 20 тирсак бўлган ички ҳовлининг очиқ жойи — 41:9-10 га қаранг.
, иккинчи томони билан Маъбаднинг тош ётқизилган ташқи ҳовлисига
Маъбаднинг тош ётқизилган ташқи ҳовлиси — 40:17 га қаранг.
қараб турарди. Хоналар уч қават қилиб қурилган эди.
4Хоналарнинг ички ҳовли томонида бир кенг йўлак бор эди. Бу йўлакнинг эни 10 тирсак, узунлиги 100 тирсак
100 тирсак — қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матнда 1 тирсак.
эди. Аммо хоналарнинг эшиклари шимол томонга очилар эди.
5Учинчи қаватдаги хоналар, иккинчи қаватдагиларга, иккинчи қаватдаги хоналар эса биринчи қаватдагиларга қараганда торроқ эди. Шунинг ҳисобига юқори қаватдаги айвонлар кенгроқ эди. 6Қуйи қаватдаги хоналар юқори қаватдаги хоналарга таянч бўлиб хизмат қилар эди. Шу сабабдан бу иншоот қурилмасида Маъбад ҳовлисидаги бошқа бинолардан фарқли равишда устунлардан фойдаланилмаган. 7Бу хоналарни ташқи ҳовлидан девор ажратиб турар эди. Узунлиги 50 тирсак бўлган бу девор ташқи ҳовлидаги ҳужраларнинг давомига қурилган эди. 8Ташқи ҳовлидаги ҳужраларнинг узунлиги 50 тирсак, ички ҳовлидаги бу хоналарнинг узунлиги эса 100 тирсак эди. 9Бу хоналарга ташқи ҳовлидан кириш учун шарқдаги кираверишдан фойдаланилган. 10Бу киравериш ҳовлининг девори бошланган жойда эди.

Жанубда
Жануб — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда Шарқ.
ҳам очиқ жой ва хоналар бор эди, бу хоналар иморат рўпарасида эди.
11Бу хоналарнинг олд томонида йўлакчаси бор эди. Хоналарнинг ҳажми, эшиклари, тузилиши ва кириш жойлари шимол томондаги хоналарники билан бир хил эди. 12Бу хоналарга шарқ томондан ўша йўлакча орқали кирилар эди. Йўлакнинг бир томони девор эди.

13У одам менга шундай деди: “Маъбаднинг шимол ва жануб томонига қурилган бу хоналар муқаддасдир. Бу хоналарда Эгамизнинг ҳузурига кирадиган руҳонийлар энг муқаддас назрларни тановул қиладилар. Дон назри, гуноҳ қурбонликлари ва айб қурбонликлари бу хоналарга қўйилади, чунки бу хоналар муқаддасдир. 14Руҳонийлар Маъбадда хизмат қилиб бўлганларидан кейин, муқаддас либосларини бу хоналарда ечиб, бошқа кийим кийиб олишлари керак. Шундан кейингина ташқи ҳовлига — одамларнинг олдига чиқишлари мумкин.”

Маъбад ҳудудининг ўлчамлари

15Ўша одам Маъбад ҳовлисидаги биноларни ўлчаб бўлгандан сўнг, мени шарқий дарвоза орқали ташқарига олиб чиқиб, Маъбад ҳовлисининг атрофидаги деворни ўлчай бошлади. 16У чизғичи билан деворнинг шарқ томонини ўлчади, деворнинг узунлиги 500 тирсак чиқди. 17 18 19Сўнг деворнинг шимол, жануб ва ғарб томонларини ўлчади. Деворнинг ҳамма томонлари 500 тирсак узунликда эди. 20Маъбад ҳудуди тўртбурчак шаклда эди. Бу девор муқаддас жойни оддий жойдан ажратиб турар эди.
Copyright information for UznUzbC