Ezekiel 44
Шарқий дарвоза биносининг вазифаси
1Ўша одам ▼▼ Ўша одам — 40:3 га қаранг.
мени Маъбаднинг шарқ томонидаги ташқи дарвоза биноси ёнига олиб борди. Бироқ дарвоза ёпиқ эди. 2Эгамиз менга шундай деди: “Бу дарвоза доим ёпиқ турсин, уни оча кўрманглар. Бирорта одам бу дарвозадан фойдаланмасин. Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз, бу дарвозадан кирганим учун, у ёпиқлигича қолсин. 3Фақатгина ҳукмдорингиз шу дарвоза биносининг ичида ўтириб, Менинг ҳузуримда муқаддас таомни тановул қилиши мумкин. Дарвоза биносига у даҳлиз орқали кириб, яна ўша йўл билан чиқиб кетади.” Маъбаднинг кириш жойига оид қоидалар
4Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза орқали Маъбад олдига олиб борди. Воажабо! Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирганини кўрдим! Мен мук тушдим. 5Эгамиз менга деди: “Эй инсон, гапларимни қулоғингга қуйиб ол. Мен сенга Маъбадимнинг қонун–қоидаларини тушунтираман. Маъбадга ким кириши мумкин–у, ким кириши мумкин эмаслигини яхшилаб эслаб қол. 6Исёнкор Исроил халқига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: жирканч ишларингизни бас қилинглар! 7Қурбонликларнинг қони ва ёғи Менга тақдим қилинаётган пайтда, сизлар юраги ва танаси суннат қилинмаган ▼▼ …юраги…суннат қилинмаган… — яъни Худога чин юракдан садоқатли ва итоаткор бўлмаган (Еремиё 4:4 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
мусофирларни даргоҳимга олиб кириб, Маъбадимни булғадингиз. Жирканч одатларингиз билан аҳдимни буздингиз. 8Муқаддас назрларимга оид талабларимни бажармай, мусофирларни Маъбадимдаги хизматга тайинладингиз. 9Эгамиз Раббий шундай демоқда: юраги ва танаси суннат қилинмаган биронта мусофир Маъбадимга кирмайди. Бу Исроил халқи орасида яшаган ҳамма мусофирларга тааллуқлидир.»” Левилар руҳонийлик вазифасидан четлаштирилади
10Эгамиз менга деди: “Исроил халқи ҳақ йўлдан озганда, баъзи бир левилар ҳам Мендан юз ўгириб, бутларга сиғина бошлаган эдилар. Бунинг учун Мен уларни жазосиз қолдирмайман. 11Улар Маъбадимда хизмат қилаверадилар: дарвозабонлар бўладилар, Маъбад ичида хизмат қиладилар. Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлар учун келтирилган ҳайвонларни сўядилар, Маъбадга келган одамларга хизмат қиладилар. 12Аммо улар бутларга сажда қилган Исроил халқига хизмат қилиб, халқни гуноҳга ботирганлари учун, Мен, Эгангиз Раббий, қасам ичиб айтаманки, улар ўз жазосини тортадилар. 13Мен уларни руҳонийликдан четлаштираман. Улар энди на ҳузуримга кирадилар, на муқаддас нарсаларимга, на энг муқаддас назрларимга қўл теккизадилар. Жирканч одатлари учун тортадиган жазоси шу бўлади, улар иснодга қоладилар. 14Шунга қарамай, Маъбаддаги ҳамма юмушларни бажараверадилар.Руҳонийлар
15Исроил халқи Мендан юз ўгирганда, Зодўх наслидан бўлган леви руҳонийлари Маъбадимдаги хизматларини садоқат билан бажариб келдилар. Шундай экан, улар доимо Менинг хизматимда бўладилар. Ҳузуримда туриб, қурбонликларнинг қонини ва ёғини Менга тақдим қиладилар, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. 16— Маъбадимга кирадиган, дастурхоним ёнига бориб, Менга хизмат қиладиган ўшалардир. Улар Менинг талабларимни бажаришлари шарт. 17Руҳонийлар Маъбаднинг ички ҳовлисига кирганларида эгниларига зиғир матосидан тикилган либосларни кийиб олишсин. Маъбад ичкарисида ёки ички ҳовлида хизмат қилганларида устиларида биронта жунли кийим бўлмасин. 18Бошларига зиғир салла ўраб, ичларидан зиғир иштон кийиб олишсин. Терлатадиган бирорта кийим кийишмасин. 19Ташқи ҳовлига, халойиқ олдига чиқишларидан олдин хизмат вақтида кийган кийимларини ечиб, муқаддас ҳужраларда қолдиришсин. Устиларига бошқа кийимларни кийиб олишсин, токи халқ муқаддас кийимларга қўл теккизмасин ▼▼ …токи халқ муқаддас кийимларга қўл теккизмасин — Маъбаднинг муқаддаслигига бўлган юксак эҳтиромни сақлаш мақсадида оддий халқ Маъбаддаги муқаддас ашёларга қўл теккизмаслиги керак эди. Табаррук ашёларга қўл теккизган одам ўзини ўзи жазога маҳкум этарди (Саҳрода 4:15, 1 Шоҳлар 6:19, 2 Шоҳлар 6:6-7 га қаранг).
. 20Руҳонийлар сочларини ўз вақтида калталатиб туришсин. Соч қирдириш ва соч ўстириш уларга ман этилган. 21Ички ҳовлига киришларидан олдин шароб ичишмасин. 22Бева ёки эридан ажрашган аёлга уйланишмасин. Ўз никоҳига фақат Исроил халқидан бўлган бокира қизни ёки бошқа руҳонийнинг бевасини олишсин. 23Руҳонийлар халқимга муқаддас ва оддий нарсанинг фарқини, ҳалол билан ҳаромнинг фарқини ўргатишсин. 24Халқимга қози бўлишсин, арзларни қонунларимга мувофиқ ҳал этишсин. Мен тайин этган байрамларга оид қонун ва фармонларимга риоя қилишсин. Шаббат кунини муқаддас сақлашсин. 25Руҳоний марҳумга яқинлашиб булғанмасин. Вафот этган одам руҳонийнинг отаси, онаси, фарзанди, ака–укаси ёки турмуш қурмаган опа–синглиси бўлсагина, руҳоний марҳумга яқинлашиб, булғаниши мумкин. 26Бундай ҳолларда у покланиш маросимини адо этиши шарт. Етти кундан кейин 27Маъбаднинг ички ҳовлисига кириб, покланиш қурбонлигини келтирсин. Шундан кейингина у Маъбадда яна хизмат қила олади.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. 28Эгамиз менга деди: “Руҳонийларга Исроил халқи орасидан ҳеч қандай улуш берилмасин. Уларнинг мулки ҳам, улуши ҳам Менман. 29Дон назри, гуноҳ ва айб қурбонликлари уларнинг ризқидир. Исроил халқи Менга атаган ҳар бир нарса руҳонийларга тегишли бўлсин. 30Илк ҳосилнинг ва ҳамма назрларнинг энг яхшиси руҳонийларники бўлсин. Хамирнинг биринчи зуваласидан ёпилган нонни руҳонийларга назр қилиб беринглар, шунда хонадонингиздан барака аримайди. 31Ҳаром ўлган ёки ёввойи ҳайвон ғажиган жониворнинг гўштини тановул қилиш руҳонийларга тақиқланган.”
Copyright information for
UznUzbC