‏ Ezekiel 45

Эгамизнинг Исроилдаги улуши

1Эгамиз деди: “Исроил қабилаларига ерни бўлиб бераётганингизда, Мен, Эгангизга тегишли қисмини ҳам ажратиб қўйинглар. Менга ажратилган ҳудуднинг узунлиги 25.000 тирсак
тирсак — узун тирсак назарда тутилган. Бир узун тирсак тахминан 53 сантиметрга тўғри келади. 43:13 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
, эни 20.000 тирсак
20.000 тирсак — қадимий юнонча таржимадан (яна шу бобнинг 3-5–оятларига ва 48:9-13 га қаранг). Ибронийча матнда 10.000 тирсак.
бўлсин. Бутун ҳудуд табаррук ҳисоблансин.
2Ҳудуднинг 500 тирсакка 500 тирсак бўлган тўртбурчак ери Маъбад учун ажратилади. Унинг атрофи 50 тирсак масофада очиқ жой бўлади.

3 4Табаррук ҳудуднинг ярми муқаддас масканда Менга хизмат қилган руҳонийларга қарашли бўлади. Узунлиги 25.000 тирсак, эни 10.000 тирсак бўлган ҳудуднинг бу қисмида руҳонийларнинг уйлари ва Маъбад жойлашади. Бу энг муқаддас жой бўлади.

5Табаррук ҳудуднинг иккинчи ярми Маъбаддаги юмушларни бажараётган левиларга қарашли бўлади. Улар яшайдиган шаҳарлар шу ерда жойлашади
Улар яшайдиган шаҳарлар шу ерда жойлашади — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда Уларнинг ўзларига 20 хона ажратилади.
.

6Табаррук ҳудуднинг ёнига узунлиги 25.000 тирсак, эни 5000 тирсак бўлган ерни қўшинглар. Бу ерда шаҳар жойлашади. Исроил халқидан бўлган ҳар қандай одам келиб, бу шаҳарда яшаса бўлади.

Ҳукмдорнинг ерлари

7Тахтда ўтирган ҳукмдорга алоҳида ер берилсин. Унга бериладиган ернинг бир қисми табаррук ҳудуднинг ғарбий чегарасидан Ўрта ер денгизигача чўзилсин. Иккинчи қисми табаррук ҳудуднинг шарқий чегарасидан Иордан дарёсигача чўзилсин. Демак, ҳукмдорга қарашли ернинг узунлиги Исроил қабилаларига ажратилган ернинг узунлиги билан бир хил бўлади. 8Бу ҳукмдорнинг улушидир. Бундан буён ҳукмдорлар халқимга зулм ўтказмайдилар, Исроил қабилалари ўз ерларига ўзлари эгалик қиладилар.

Ҳукмдорга оид қоидалар

9Исроил ҳукмдорларига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: зўравонлигу зулмингизни бас қилинг! Адолату тўғрилик ила иш тутинг. Халқимни ўз еридан маҳрум қилманг, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. 10— Доим тўғри ўлчовни
…тўғри ўлчовни… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …тўғри эфани ва тўғри батни… (шу бобнинг 11–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
ва тўғри тарозини ишлатинг:
11сочилувчан қуруқ нарсаларни ўлчаш учун эфа ўлчов бирлигидан фойдаланинг, суюқ нарсаларни ўлчаш учун бат ўлчов бирлигидан фойдаланинг. Эфа ва батнинг ҳажми бир хил бўлсин. Эфа ҳам, бат ҳам ҳўмрнинг
…эфа…бат…ҳўмр… — қадимда ҳажмни ўлчаш учун ишлатилган ўлчов бирликлари. Эфа ҳам, бат ҳам тахминан 22 литрга, ҳўмр эса 220 литрга тўғри келади.
ўндан бир қисмини сиғдирсин.
12Оғирлик бирлиги сифатида шақални ишлатинг. Бир шақал 20 герага, бир мина 60 шақалга тўғри келсин
Бир шақал 20 герага, бир мина 60 шақалга тўғри келсин — қадимда оғирликни ўлчаш учун шақал, гера ва мина ўлчов бирликларидан фойдаланилган. Мина 50 шақалга тўғри келарди, бироқ бу вазиятда Бобилдаги ўлчов бирликлари ишлатилган бўлиши мумкин. 20 гера тахминан 11 граммга, 60 шақал тахминан 660 граммга тўғри келади.

13Ҳукмдорга қуйидаги миқдорда солиқ тўлансин:

Буғдой ҳосилининг олтмишдан бир қисми
…олтмишдан бир қисми — ибронийча матнда …ҳар бир ҳўмрдан эфанинг олтидан бир қисми (шу оятнинг давомида ҳам бор). Шу бобнинг 11–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
.
Арпа ҳосилининг олтмишдан бир қисми.
14Зайтун мойининг бир фоизи
…бир фоизи — ибронийча матнда …ҳар бир кордан батнинг олтидан бир қисми. Қадимда кор суюқликларнинг ўлчов бирлиги бўлиб, ҳажми бир ҳўмрга, яъни 220 литрга тўғри келарди.
. (Зайтун мойини ўлчаш учун бат ўлчов бирлигидан фойдаланинг. Ўн бат бир корга, яъни бир ҳўмрга
Ўн бат…бир ҳўмр… — шу бобнинг 11–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
тўғри келади.)
15Сурувдаги икки юзта қўйдан бири.

Булар дон назри, куйдириладиган ва тинчлик қурбонликлари сифатида халқни гуноҳларидан поклаш учун келтирилади, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
16— Бутун Исроил халқи бу назрларни ҳукмдорга бериши лозим. 17Ҳукмдор янги ой шодиёнасида, Шаббат ва бошқа байрамларда келтириладиган қурбонликлару назрлар учун ҳайвонларни, дон ва шаробни таъминлаб бериши шарт. Исроил халқини гуноҳларидан поклаш учун келтириладиган гуноҳ, тинчлик ва куйдириладиган қурбонликлар ҳамда дон назри учун ҳукмдор масъулдир.”

Байрамлар

18Эгамиз Раббий менга деди: “Биринчи ойнинг
Биринчи ой — иброний календарининг Нисон ойи назарда тутилган (Нисон ойи Абиб ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан мартнинг ўртасидан бошланади.
биринчи кунида Маъбадни поклаш учун нуқсонсиз бир буқани қурбонлик қил.
19Руҳоний бу гуноҳ қурбонлигининг қонидан олиб, Маъбад эшикларининг кесакисига
кесаки — эшик ўрнатилган чорчўп.
, қурбонгоҳнинг тўрт бурчагига ва ички ҳовли дарвозаларининг ёндорларига суртсин.
20Биринчи ойнинг еттинчи куни ҳам худди шундай қилсин ва шу йўл билан халқнинг билмай қилган гуноҳларини ювсин. Шунда Маъбад пок бўлади.”

21Сўнг Эгамиз деди: “Биринчи ойнинг ўн тўртинчи кунидан бошлаб, Фисиҳ зиёфатини ва етти кун давомида Хамиртурушсиз нон байрамини
…Фисиҳ зиёфати…Хамиртурушсиз нон байрами… — Исроил халқининг Мисрдаги қулликдан озод бўлганини нишонлаш учун ўтказиларди (Чиқиш 12:1-42, 13:3-10 га қаранг).
нишонланглар. Ўша вақт давомида хамиртурушсиз нон енглар.
22Байрамнинг биринчи кунида ҳукмдор ўзининг ва бутун халқнинг гуноҳлари учун бир буқани гуноҳ қурбонлиги қилиб олиб келсин. 23У байрамнинг етти куни давомида Менга куйдириладиган қурбонлик учун ҳар куни еттитадан буқа ва еттитадан нуқсонсиз қўчқор етказиб берсин. Бундан ташқари, ҳар куни гуноҳ қурбонлиги учун биттадан така берсин. 24Қурбонлик қилинадиган ҳар бир буқа ва ҳар бир қўчқор билан бирга бир тоғора
бир тоғора — ибронийча матнда бир эфа, тахминан 22 литрга тўғри келади.
дон ва саккиз коса
саккиз коса — ибронийча матнда бир хин, тахминан 4 литрга тўғри келади.
зайтун мойини берсин.

25Еттинчи ойнинг
Еттинчи ой — иброний календарининг Тишри ойи назарда тутилган (Тишри ойи Итаним ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан сентябрнинг ўртасидан бошланади.
ўн бешинчи кунида бошланадиган Чайла байрами
Чайла байрами — бу байрам кузда йиғим–терим тугаган пайтга тўғри келади.
учун ҳам, етти кун давомида келтириладиган гуноҳ қурбонликлари, куйдириладиган қурбонликлар, дон ва зайтун назрларини етказиб турсин.”
Copyright information for UznUzbC