Ezekiel 47
Маъбаддан оқиб чиққан ирмоқ
1Ўша одам ▼▼ Ўша одам — 40:3 га қаранг.
мени Маъбаднинг эшиги ёнига олиб борди. Қарасам, Маъбад остонасидан бир ирмоқ оқиб чиқаётган экан. Остонанинг жануб томонидан чиққан бу ирмоқ қурбонгоҳнинг жанубидан ўтиб, шарққа оқаётган эди. 2Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза орқали ташқарига олиб чиқди. Биз айланиб, Маъбаднинг шарқий дарвозаси ёнига бордик. Ирмоқ шарқий дарвозанинг жануб томонидан жилдираб оқиб чиқаётган эди. 3Ўша одам қўлидаги арқон билан шарқ томонга оқаётган бу ирмоқнинг узунлигини ўлчай бошлади. У 1000 тирсак ▼▼ тирсак — узун тирсак назарда тутилган. Бир узун тирсак тахминан 53 сантиметрга тўғри келади. 43:13 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
ўлчаб бўлгандан сўнг, менга ирмоқдан кечиб ўтишимни буюрди. Ўша ердаги сув тўпиғимгача келар эди. 4Сўнг яна 1000 тирсак ўлчаб, ирмоқдан кечиб ўтишимни буюрди. Бу сафар сув тиззамгача чиқди. Кейинги 1000 тирсак масофадан сўнг сув белимгача чиқди. 5Сўнг у одам яна 1000 тирсак ўлчади, бу ерда ирмоқ ўтиб бўлмайдиган бир дарёга айланган эди. Дарё шу қадар чуқур эдики, уни фақат сузиб ўтса бўлар эди. 6Шунда у одам менга: “Эй инсон, кўрган бу нарсани доим ёдингда тут”, — деди–да, мени қирғоққа бошлаб кетди. 7Қирғоққа чиққанимиздан сўнг, мен дарёнинг икки томонида ўсаётган жуда кўп дарахтларни кўрдим. 8Одам менга деди: “Бу дарё саҳро орқали Иордан водийсига ▼▼ Иордан водийси — ибронийча матнда Араба. Араба умумий географик ном бўлиб, бу оятда Иордан водийсига нисбатан ишлатилган.
оқиб, Ўлик денгизга қуйилади. Шунда Ўлик денгизнинг шўр сувлари ширин бўлади. 9Дарё оқиб борган ҳамма жойда судралувчилар яшайди, балиқлар тўлиб–тошади. Ширин бўлган бу сувлар оқиб ўтган ҳамма жойда ҳаёт бошланади. 10Одамлар Ўлик денгизнинг қирғоқларида туриб балиқ тутишади, Эн–Гедидан Эн–Эхлайимгача ▼▼ …Эн–Гедидан Эн–Эхлайимгача… — Ўлик денгизнинг ғарбий қирғоғи, қирғоқнинг ўртасидан то шимоли–ғарбгача бўлган қисм.
бўлган жойда тўрларини қуритишади. Ўрта ер денгизидаги ▼▼ Ўрта ер денгизи — ибронийча матнда Буюк денгиз (шу бобнинг 15, 17, 19, 20–оятларида ҳам бор).
каби, балиқларнинг тури кўп бўлади. 11Бироқ ботқоқликлар билан халқобларнинг сувлари янгиланмайди. Улар туз манбаи бўлиб қолади. 12Дарёнинг икки томонида турли хил мевали дарахтлар ўсади. Улар ҳар ойда янги мевалар тугади, барглари ҳеч қачон сўлимайди. Маъбаддан чиққан сув уларни суғоргани учун улар ҳеч қачон ҳосилдан қолмайди. Уларнинг мевалари озуқа бўлади, барглари шифо келтиради.” Юртнинг чегаралари
13Сўнг Эгамиз Раббий шундай деди: “Юртни Исроилнинг ўн икки қабиласига бўлиб бераётганингизда қуйидаги кўрсатмаларга риоя қилинглар: Юсуф авлодларига ▼▼ Юсуф авлодлари — Эфрайим ва Манаше қабилалари назарда тутилган. Бу қабилалар Юсуфнинг иккита ўғлидан келиб чиққан.
икки улуш ер берилсин. 14Мен ота–боболарингизга онт ичиб, ваъда қилган бу ерни қабилалар орасида тенг бўлинглар. Бу ер сизнинг мулкингиз бўлади. 15Шимолий чегарангиз Ўрта ер денгизидан бошланиб, шарққа — Хетлон шаҳри томон боради, сўнг Лево–Хомат ▼▼ Лево–Хомат — ёки Хомат довони (шу бобнинг 20–оятида ҳам бор).
орқали ўтиб, Задод шаҳригача давом этади. 16Кейин Дамашқ ва Хомат оралиғидаги ▼▼ …сўнг Лево–Хомат орқали ўтиб, Задод шаҳригача давом этади. 16 Кейин Дамашқ ва Хомат оралиғидаги… — қадимий юнонча таржимадан (яна 48:1 га қаранг). Ибронийча матнда …сўнг Задод шаҳрига олиб борадиган йўл бўйлаб давом этади. 16 Кейин Хомат, Дамашқ ва Хомат оралиғидаги….
Барўтах ва Сиврайим шаҳарларигача бориб, Хаврон чегарасидаги Хазер–Хатиконгача чўзилади. 17Шундай қилиб, шимолий чегарангиз Ўрта ер денгизидан шарқдаги Хазор–Энан шаҳригача боради. Хазор–Энан шаҳри жанубдаги Дамашқ ва шимолдаги Хомат ҳудудлари орасида жойлашган. 18Шарқий чегара Хаврон ва Дамашқ ҳудудлари орасида бошланиб, Исроил ва Гилад ерлари ўртасидан оқиб ўтган Иордан дарёси бўйлаб боради. Ўлик денгиздан ҳам ўтиб, жанубдаги Тамар шаҳригача етиб боради. Мана шу шарқий чегарадир. 19Жанубий чегара Тамар шаҳридан бошланиб, Кадешдаги Марива сувларигача боради, кейин Миср чегарасидаги ирмоқ ▼▼ Миср чегарасидаги ирмоқ — Синай ярим оролининг шимоли–шарқидаги Ариш сойлиги ёки Нил дарёсининг шарқий ирмоғи назарда тутилган (яна Ибтидо 15:18, Саҳрода 34:5 ва Ёшуа 13:3, 15:4, 47 га қаранг).
бўйлаб бориб, Ўрта ер денгизигача етади. Бу жанубий чегарадир. 20Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарани ташкил қилиб, Лево–Хоматнинг ғарбдаги шимолий чегараси бошланган жойигача боради. 21Бу ерларни Исроил қабилаларига бўлиб беринглар. 22Улар бу ерларни қуръа бўйича ▼▼ …қуръа бўйича… — қуръа ташлашда ёғоч бўлаклари ёки тошлар ишлатилган бўлиб, шу орқали Худонинг хоҳиш–иродаси аниқланган. Баъзан одамлар қуръа ташлаб, Худодан бирор ишни қандай ёки қачон қилиш кераклигини сўрашган.
мерос қилиб олсинлар. Болалари Исроилда туғилган орангиздаги мусофирларга ҳам ерингиздан улуш беринглар. Уларни Исроилнинг маҳаллий аҳолиси деб билинглар. Уларга ўзингиз қатори Исроил қабилалари орасидан ерни мулк қилиб беринглар. 23Улар қайси қабила орасида яшашса, ўша қабила ҳудудидан ер олишсин.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.
Copyright information for
UznUzbC