‏ Ezekiel 26

Тир шаҳри ҳақида башорат

1Сургун бўлган пайтимизнинг ўн биринчи йили
Сургун бўлган пайтимизнинг ўн биринчи йили — милоддан олдинги 587 йил (1:1-3 га ва ўша оятларнинг охирги изоҳига қаранг).
, ойнинг биринчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2“Эй инсон, мана, Тир
Тир — Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳар. Бу шаҳар Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу ер Ливан мамлакатининг жанубий ҳудудини ташкил қилади. Шаҳарнинг бир қисми қўрғон бўлиб, бу қўрғон кичкина оролда, денгиз қирғоғидан узоқ бўлмаган жойда қурилган эди.
Қуддус ҳақида шундай деб айтмоқда: «Аҳа! Халқларнинг савдо дарвозаси бузилди. Менга кенг йўл очилди. Энди у вайрон бўлганда, мен бойиб кетаман.»

3Шунинг учун Тирга айт: «Эгамиз Раббий демоқда: Мен сенга қаршиман! Мен кўплаб халқларни сенга қарши йиғаман, улар денгиз тўлқинлари каби сенга ёпириладилар. 4Шаҳрингнинг деворларини бузиб, минораларингни қулатадилар. Мен тупроғингни супуриб ташлайман, сени яланғоч бир тошлоқ ҳолига келтираман. 5Денгиз ўртасидаги бу оролда
бу орол — шу бобнинг 2–ояти изоҳига қаранг.
балиқчилар тўрларини ёйиб қуритадиган бўладилар. Ахир, буларни Мен айтдим. Шаҳринг халқларга ўлжа бўлади.
6Сенга қарашли соҳилдаги ҳамма қишлоқлар аҳли қиличдан ўтказилади. Ўшанда Эганг Мен эканлигимни сен билиб оласан.

7Эгамиз Раббий демоқда: сенга қарши энг буюк шоҳни — Бобил юртининг ҳукмдори Навухадназарни қўзғатаман. У сенинг устингга шимолдан отлару жанг араваларини, суворилару катта лашкарни тортиб келади. 8Бобил шоҳи сенга қарашли барча қишлоқларингни қиличдан ўтказади. Шаҳар атрофига қамал иншоотларини
қамал иншоотлари — 4:2 изоҳига қаранг.
қурдиради, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради
…шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради… — 4:2 изоҳига қаранг.
, сенга қарши қалқонларини ўрнатади.
9Девортешар қуроллар билан деворларингга зарба беради. Болталар билан минораларингни бузади. 10Деворидан тешик очилган шаҳарга одамлар бостириб киргандай, Бобил шоҳи сенинг дарвозаларингдан бостириб киради. Сувориларининг, ғилдирагу жанг араваларининг шовқинидан деворларинг титрайди. Сон–саноқсиз отларининг кўтарган чанги сени қоплаб олади. 11Отларининг туёқлари ҳамма кўчаларингни топтайди. Одамларинг қиличдан йиқилади, улкан устунларинг ер билан яксон бўлади. 12Душман бойликларингни талаб кетади, молларингни ўлжа қилиб олади. Деворларингни йиқитади, ҳашаматли уйларингни вайрон қилади, тошлари, ёғочлари, ҳатто тупроғини ҳам денгизга улоқтиради. 13Мен қўшиқларингга чек қўяман. Арфангнинг наволари ҳам эшитилмайдиган бўлади. 14Мен сени яланғоч бир тошлоққа айлантираман, балиқчилар тўрларини қуритадиган бир ер бўласан. Ҳеч ким шаҳрингни қайта қурмайди. Ахир, буларни Мен айтдим. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»

15Яна Тирга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: шаҳрингда қирғин бўлганда, ярадорлар инграганда, қулашингнинг шовқинидан соҳилдаги барча халқларни титроқ босади. 16Денгиз бўйидаги салтанатларнинг шоҳлари тахтларидан тушиб, зар чопону нақш солинган либосларини ечишади. Улар ваҳимага бурканиб, ерга ўтиришади. Бошингга келган кулфатдан даҳшатга тушиб, тўхтовсиз титрашади. 17Улар сен ҳақингда шундай марсия куйлашади:

‘Эй донг таратган денгизчилар шаҳри,
Нақадар вайрон бўлиб кетдинг–а!
Сен ва сенинг аҳолинг денгиз қудрати эдингиз,
Соҳилдаги барча халқларни даҳшатга солар эдингиз.
18Сен қулаган кунинг соҳилларни титроқ босди,
Ҳалокатингдан денгиздаги ороллар саросимага тушди.’

19Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Тир, Мен сени ҳувиллаган харобазорга айлантираман. Денгиз тубидаги улкан сувлар билан вайроналарингни қоплайман. 20Сени гўрга
гўр Шеўл, яъни ўликлар диёри назарда тутилган. Қадимда Исроил халқи Шеўлни ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой деб тушунарди.
, қадимда ўтиб кетган одамлар олдига тушираман. Сен ер ости салтанатида яшайсан, абадий вайроналар орасидаги марҳумларга ҳамроҳ бўласан. Тириклар дунёсига ҳеч қачон қайтиб келмайсан, обод бўлиб илгариги мавқеингга эришмайсан.
21Ҳа, Мен бошингга даҳшатли ўлим келтираман, сени йўқ қиламан. Сени қидирганлар ҳеч қачон топа олмайдилар. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»”
Copyright information for UznUzbC