Ezekiel 3
1У менга шундай деди: — Эй инсон, Мен сенга бераётган бу ўрама қоғозни ▼▼ ўрама қоғоз — 2:9 изоҳига қаранг.
олиб егин. Сўнг Исроил халқининг олдига бориб, айтганларимни уларга етказ. 2Мен оғзимни очдим, У менга ўша ўрама қоғозни егани берди. 3У менга деди: — Қоғознинг ҳаммасини еб, қорнингни тўйғаз. Мен қоғозни едим, унинг таъми асалдай ширин эди. 4У менга яна шундай деди: — Эй инсон, энди бориб, Исроил халқига Менинг гапларимни айт. 5Мен сени қийин ва мураккаб тилда гапирадиган халқ олдига эмас, балки Исроил халқи олдига юборяпман. 6Агар Мен сени тили тушунарсиз бўлган кўп халқлар олдига юборганимда эди, улар сенга албатта қулоқ солишган бўлар эди. 7Аммо Исроил халқи сенга қулоқ солмайди, улар ҳатто Менга ҳам қулоқ солишмайди. Ҳа, бу халқ қайсар ва ўжардир. 8Мана қара, Мен сени улар каби қайсар ва ўжар қиламан. 9Сенинг бошинг тошдай қаттиқ, қайроқтошдан ҳам қаттиқроқ бўлади. Улар исёнкор халқ бўлса–да, сен улардан чўчима, даҳшатга тушма. 10У гапида давом этиб шундай деди: — Эй инсон, сенга айтадиган гапимни икки қулоғинг билан яхшилаб эшитиб, ҳаммасини дилингга тугиб олгин. 11Сўнг сургундаги юртдошларинг олдига бор. Улар сенга қулоқ соладими, йўқми, уларга: “Эгамиз Раббий шундай демоқда”, деб гапларимни етказ. 12Руҳ мени кўтарди. Шунда мен орқадан келаётган қаттиқ гумбурлаган товушни эшитдим. Ўша товуш: “Эгамизнинг улуғворлигини Унинг маконида мадҳ қилинглар”, деб айтаётган эди ▼▼ Шунда…деб айтаётган эди — ёки Эгамизнинг улуғворлиги жойидан кўтарилаётганда мен орқадан келаётган қаттиқ гумбурлаган товушни эшитдим.
. 13Мен жонли мавжудотларнинг бир–бирига ишқаланган қанотларининг товушини ва ёнларидаги ғилдиракларнинг гулдуросини эшитдим. 14Руҳ мени бошқа ёққа олиб кетди. Мен аччиқланиб, жаҳлим чиқа бошлади. Эгамизнинг қудрати мени қамраб олган эди. 15Мен Кавор дарёсининг бўйидаги Тел–Овувда яшаётган сургундагиларнинг олдига бордим. Ўша ерда етти кун давомида ўзимга кела олмай гангиб ўтирдим. Ҳизқиёлни Эгамиз соқчи қилиб тайинлайди
16Етти кундан кейин Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 17— Эй инсон, Мен сени Исроил халқига соқчи қилиб тайинладим. Оғзимдан чиққан ҳар бир гапимни уларга айтиб, огоҳлантирасан. 18Агар Мен фосиққа: “Сен албатта ўласан”, деб айтсам–у, сен эса ўша одамни бу ҳақда огоҳлантирмасанг, ҳаётини сақлаб қолай деб, уни фосиқлик йўлидан қайтармасанг, ўша одам ўз гуноҳи учун ▼▼ …ўз гуноҳи учун… — ёки …ўз гуноҳида… (шу бобнинг 19, 20–оятларида ҳам бор).
ўлади. Бироқ унинг ўлими учун Мен сени жавобгар қиламан. 19Агарда сен фосиқни огоҳлантирсанг–у, у эса фосиқлик йўлидан қайтмаса, у ўз гуноҳи учун ўлади, сен эса ўз жонингни асраб қолган бўласан. 20Агар солиҳ киши ёмон йўлга кириб, гуноҳга қўл урса, Мен унинг оёғига тўғоноқ соламан, у қоқилиб йиқилади ▼▼ …Мен унинг оёғига тўғоноқ соламан, у қоқилиб йиқилади — кўчма маънодаги гап бўлиб, Худонинг ҳукмига ишора қилади. Одамлар Худодан юз ўгириб, гуноҳ қилишга муккасидан кетганларида, гуноҳ ўша одамларнинг йўлида тўсиқ тошдай бўлади. Улар ўша тошга қоқилиб, ҳалокат ва таназзулга юз тутадилар. Яна 7:19, 14:3, 4, 7, 18:30 га ва ўша оятларнинг изоҳларига қаранг.
. Борди–ю, сен ўша одамни огоҳлантирмасанг, у нобуд бўлади. Мен унинг қилган савоб ишларини эсга олмайман, у ўзининг гуноҳи учун ўлади. Унинг ўлими учун эса сени жавобгар қиламан. 21Борди–ю, сен солиҳ кишини ёмон йўлдан қайтарсанг, у сенга қулоқ солгани учун яшайди. Сен эса ўз жонингни асраб қолган бўласан. Ҳизқиёл тилдан қолади
22Эгамиз менга Ўз қудратини ато этиб, шундай деди: — Қани, тур, водийга туш. Мен сен билан ўша ерда гаплашаман. 23Мен туриб, водийга тушдим. Эгамизнинг улуғворлиги менга зоҳир бўлди. Мен у ерда кўрган Эгамизнинг улуғворлиги худди Кавор дарёси бўйида кўрган улуғворликка ўхшар эди ▼▼ …худди Кавор дарёси бўйида кўрган улуғворликка ўхшар эди — 1:1-28 га қаранг.
. Мен мук тушдим. 24Руҳ вужудимга кириб, мени оёқларимга турғизиб қўйди. Сўнг Эгамиз менга шундай деди: — Уйингга кириб, эшикларни ичидан қулфлаб ол. 25Кўчага чиқа олмаслигинг учун сени арқонлар билан боғлашади. 26Сен бу исёнкор халққа танбеҳ бера олмаслигинг учун, Мен сени гунг қилиб, тилингни танглайингга ёпиштириб қўяман. 27Аммо уларга айтадиган гапим бўлганда, сени яна тилга киритаман ▼▼ …уларга айтадиган гапим бўлганда, сени яна тилга киритаман — 24:26-27, 33:21-22 га қаранг.
. Уларга: “Эгамиз Раббий шундай демоқда”, деб гапирасан. Сенга қулоқ соладиганлар қулоқ солсин, қулоқ солишни хоҳламаганлар эса солмасин. Ахир, улар исёнкор халқ–ку!
Copyright information for
UznUzbC