Ezekiel 4
Қуддус қамалининг рамзи
1Эгамиз шундай деди: “Эй инсон, бир ғишт олиб олдингга қўй, унинг устига Қуддус расмини чиз. 2Расмдаги шаҳарни қамал қилиб, атрофига қамал иншоотларини билдирувчи уюмларни ҳосил қил, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уй ▼▼ …атрофига қамал иншоотларини билдирувчи уюмларни ҳосил қил, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уй… — қадимги даврларда душманлар девор билан ўралган шаҳарга ҳужум қилаётганларида, кўпинча девор ёнига баланд қурилмалар ясаганлар ва деворга қиялатиб тупроқ уйганлар. Шу йўл билан улар шаҳарни ҳимоя қилаётган халққа ҳужум қилиш учун деворни бузишга ёки ошиб ўтишга қулай имконият яратганлар.
, душман қароргоҳларини ўрнат, шаҳарнинг гир айланасига девортешар қуролларни жойлаштир. 3Кейин товани ол. Товани темир девор каби, ўзинг билан расмдаги шаҳарнинг орасига ўрнат. Сўнг шаҳарга юзлан, сен шаҳарни қамал қилган бўласан. Исроил халқи учун бу бир аломат бўлади. 4Сўнг чап томонингга ёнбошлаб, устингга Исроил ▼▼ Исроил — шоҳ Сулаймоннинг вафотидан кейин Исроил халқи икки шоҳликка бўлиниб кетди (3 Шоҳлар 11:26-12:24 га қаранг). Шимолий шоҳлик “Исроил” деб, жанубий шоҳлик эса “Яҳудо” деб аталадиган бўлди. Милоддан олдинги 722 йилда Оссурияликлар шимолий шоҳликка ҳужум қилиб, уни батамом йўқ қилиб юбордилар. Ҳизқиёл даврида фақат жанубий шоҳлик, яъни Яҳудо қолган эди. Шу сабабдан Ҳизқиёл китобида “Исроил” сўзи билан “Яҳудо” сўзи ўзаро алмашган ҳолда жанубий шоҳлик аҳолисига нисбатан қўлланилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИСРОИЛ ва ЯҲУДО сўзларига қаранг.
халқининг гуноҳларини юкла. Сен чап томонингда ётган пайтингда уларнинг гуноҳи учун жазо тортган бўласан. 5Улар гуноҳ қилган йилларнинг сонига кўра, Мен сен учун кунларни ажратдим. Сен 390 кун давомида Исроил халқининг гуноҳи учун жазо тортасан. 6Белгиланган вақт тугагач, ўнг томонингга ёнбошлаб ётгин. Бу сафар сен 40 кун давомида Яҳудо халқининг гуноҳи учун жазо тортасан. Бир кун бир йил ҳисобланади. 7Қуддус рамзи бўлган ғиштга юзлан, қўлингни паншаха қилиб, қамал қилинган шаҳарга қарши башорат қил. 8Мана, қамалингнинг муддати тугамагунча бир томондан бошқа томонга ўгирилмаслигинг учун Мен сени арқонлар билан боғлаб ташлайман. 9Энди бориб ўзинг учун буғдой, арпа, ловия, ясмиқ дони, тариқ ва қизил буғдойни олиб, бир хумчага сол. Сен улардан ўзингга нон тайёрлайсан ▼▼ …улардан ўзингга нон тайёрлайсан — ҳар хил донларни аралаштириб, нон тайёрлаш қамал пайтида Қуддуснинг аянчли аҳволини ифода этади. Ўша пайтда шаҳар аҳолиси бор донлардан нон ёпадиган бўлади.
. 390 кун чап томонингга ёнбошлаб ётиб, ўша нондан ейсан. 10Бир кунлик ейдиган озуқангнинг миқдори 50 мисқолни ▼▼ 50 мисқол — ибронийча матнда 20 шақал, тахминан 230 граммга тўғри келади.
ташкил қилиши керак. Ҳар куни белгиланган вақтдагина уни ейишинг шарт. 11Сувни ҳам белгиланган вақтда ва белгиланган миқдорда ичасан. Кунига бир коса ▼▼ бир коса — ибронийча матнда хиннинг олтидан бир қисми, тахминан ярим литрга тўғри келади.
сув ичасан. 12Ўтин ўрнига одам тезагини ишлатасан, одамларнинг кўзи олдида нон ёпиб ейсан.” 13Эгамиз шундай деди: — Мен Исроил халқини бегона халқлар орасига сургун қилганимда, улар ҳам худди шундай ҳаром нонни ейдиган бўладилар ▼▼ …улар ҳам худди шундай ҳаром нонни ейдиган бўладилар — Яҳудо халқи Бобилга сургун қилингандан кейин шу бобнинг 12–оятида тасвирланган аянчли аҳволга тушади. Уларнинг ейдиган овқати ҳаром бўлади.
. 14— Ё Эгам Раббий! — дея ёлвордим, — мен ҳеч қачон ўзимни булғаган эмасман. Ҳаром ўлган ёки ҳайвонлар ғажиган жониворнинг гўштини ёшлигимдан еган эмасман. Ҳеч қандай ҳаром гўштни оғзимга олган эмасман! 15У менга шундай деб жавоб берди: — Хўп, майли, одам тезагининг ўрнига мол тезагини ишлата қол. Тезак ёқиб, нон ёпиб ейсан. 16Сўнг гапида давом этди: — Мен Қуддус аҳолисини нонга зор қилиб қўяман. Улар қўрқув ичра нонни ўлчаб ейдилар, умидсизланиб сувни тақсимлаб ичадилар. 17Сув ва нон танқислигидан одамлар бир–бирларига ваҳима ичра қарайдилар. Тортган жазосидан адойи тамом бўладилар.
Copyright information for
UznUzbC