Ezekiel 41
Маъбад биноси
1Кейин ўша одам ▼▼ ўша одам — 40:3 га қаранг.
мени Маъбаднинг асосий хонасига ▼▼ асосий хона — яъни Муқаддас хона.
олиб кирди. У асосий хона эшигининг икки ён деворини ўлчади. Ён деворларнинг қалинлиги 6 тирсак ▼▼ тирсак — узун тирсак назарда тутилган. Бир узун тирсак тахминан 53 сантиметрга тўғри келади. 40:5 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
чиқди. 2Остонанинг эни 10 тирсак, остона икки ён деворларининг узунлиги 5 тирсакдан чиқди. Сўнгра ўша одам асосий хонани ўлчади. Хонанинг узунлиги 40 тирсак, эни 20 тирсак чиқди. 3Кейин у асосий хонадан Маъбаднинг ички хонасига кириб, ички хона эшигининг ён деворларини ўлчади. Ён деворларнинг қалинлиги 2 тирсак чиқди. Остонанинг эни 6 тирсак, остона икки ён деворларининг узунлиги эса 7 тирсакдан чиқди. 4Ўша одам ички хонани ҳам ўлчади. Ички хонанинг узунлиги билан эни бир хил — 20 тирсакдан чиқди. У менга: “Бу Энг муқаддас хона”, деб тушунтирди. Маъбаддаги ён хоналар
5Сўнг ўша одам Маъбад деворини ўлчади. Деворнинг эни 6 тирсак чиқди. Маъбаднинг ташқи деворига тақаб ён хоналар қурилган эди. Хоналарнинг узунлиги 7 тирсак эди. 6Хоналар уч қават қилиб қурилган бўлиб, ҳар бир қаватда ўттизтадан хона бор эди. Маъбаднинг деворлари уч поғонали зина шаклида бўлиб, хоналарга таянч бўлиб хизмат қилар эди. Шу сабабдан Маъбад деворларининг ўзи бутун эди. 7Маъбад деворининг қуйи қисми юқори қисмига нисбатан қалинроқ бўлгани учун тепадаги хоналар кенгроқ эди. Зинапоя орқали пастки қаватдан иккинчи қаватга, сўнг учинчи қаватга чиқилар эди. 8Мен Маъбад атрофида баландлиги 6 тирсак бўлган пойдевор борлигини ҳам кўрдим. Ён хоналар мана шу пойдевор устига қурилган эди. 9Ён хоналарнинг ташқи девори 5 тирсак қалинликда эди. Ён хоналар ва 10ички ҳовлининг девори бўйлаб қурилган ҳужралар орасидаги масофа 20 тирсак эди. Маъбаднинг гир айланаси ҳовли эди. 11Ён хоналарга иккита эшик орқали кирилар эди. Бир эшик шимол томонда, бошқаси жануб томонда жойлашган эди. Ён хоналар теварагида бўш қолган жойнинг эни 5 тирсак эди.Ғарб томондаги иморат
12Маъбад ҳовлисининг ғарб томонида катта бир иморат бор эди. Иморатнинг эни 70 тирсак, узунлиги 90 тирсак, деворларнинг қалинлиги 5 тирсак эди.Маъбад мажмуасининг умумий ўлчамлари
13Ўша одам Маъбаднинг узунлигини ўлчади. Маъбаднинг узунлиги 100 тирсак чиқди. Сўнг у Маъбаднинг орқа деворидан ғарбдаги иморатнинг орқа деворигача бўлган масофани ўлчади, масофа 100 тирсак чиқди. 14Маъбаднинг олд томонидаги, яъни шарқ томондаги ҳовлининг эни ҳам 100 тирсак чиқди. 15Сўнгра у одам ҳовлининг ғарбида жойлашган иморатнинг узунлигини ўлчади. Иморат ва унинг икки ён томонидаги хоналарнинг узунлиги 100 тирсак чиқди.Маъбаднинг икир–чикирлари
Маъбаднинг айвони, асосий хонаси ва ички хонаси 16ердан деразаларгача ёғоч билан қопланган эди. Маъбаднинг остоналари, панжарали деразалари ва ён хоналари ёғоч билан пардоз қилинган эди. 17Маъбаднинг ичкаридаги ҳамма деворларига, эшикларнинг тепаларигача ўйма нақшлар солинганди. 18Ҳамма деворларга карубларнинг суратлари ўйилган эди. Карубларнинг орасига пальма дарахтининг суратлари ҳам ўйилганди. Ҳар бир карубнинг иккитадан юзи бор эди. 19Карубнинг инсон юзига ўхшаган юзи бир томондаги пальма дарахтига, шер юзига ўхшаган бошқа бир юзи бошқа томондаги пальма дарахтига қаратилган эди. Бундай суратлар Маъбаднинг ички деворининг гир айланасига, 20ердан эшиклар устидаги деворларгача ўйилган эди. 21Асосий хона эшигининг кесакиси ▼▼ кесаки — эшик ўрнатилган чорчўп.
тўртбурчак шаклида ясалган эди. Ёғоч қурбонгоҳ
Энг муқаддас хонанинг рўпарасида 22қурбонгоҳга ўхшаш бир нарса бор эди. Унинг бўйи 3 тирсак, узунлиги ва эни 2 тирсак эди. Бурчаклари, асоси ва ён томонлари ёғочдан ясалган эди. Ўша одам менга шундай деди: “Бу Эгамиз ҳузурида турадиган хонтахтадир.”Эшиклар
23Асосий хонанинг ва Энг муқаддас хонанинг ▼▼ Энг муқаддас хона — яна ички хона деб аталган (шу бобнинг 4–оятига қаранг).
эшиклари бор эди. 24Эшикларнинг ҳар бири икки тавақали, йиғма эди. 25Асосий хона эшикларининг юзасига девордагидай карублар ва пальма дарахтларининг суратлари ўйилган эди. Маъбад айвонининг олди томонига ёғоч бостирма қурилган эди. 26Айвон ён деворларининг панжарали деразалари бор эди. Деворларга пальма дарахтининг суратлари ўйилган эди. Маъбаддаги ён хоналарнинг кираверишига ёғоч бостирмалар қурилганди.
Copyright information for
UznUzbC