Ezekiel 46
Ҳукмдор ва байрамларга оид қонунлар
1Эгамиз Раббий менга деди: “Ички ҳовлининг шарқий дарвозаси ҳафтанинг олти куни давомида ёпиқ турсин, Шаббат куни ва янги ой шодиёнаси куни очилсин. 2Ҳукмдор ташқи ҳовлидан бу дарвоза биносининг даҳлизига кириб, даҳлизнинг эшигида турсин. Руҳоний куйдириладиган ва тинчлик қурбонликларини келтираётганда, ҳукмдор даҳлиз остонасида туриб Худога сажда қилсин. Сўнг келган йўли билан чиқиб кетсин. Дарвоза кечгача очиқ турсин. 3Ҳар Шаббат ва янги ой шодиёнаси куни Исроил халқи бу дарвоза олдида туриб, Мен, Эгангизга сажда қилсин. 4Ҳар Шаббат куни ҳукмдор куйдириладиган қурбонлик учун олтита нуқсонсиз қўзини ва битта нуқсонсиз қўчқорни Менга атаб олиб келсин. 5Қўчқор билан бирга бир тоғора ▼▼ бир тоғора — ибронийча матнда бир эфа, тахминан 22 литрга тўғри келади.
донни назр қилсин. Қурбонлик қилинадиган ҳар бир қўзи билан бирга хоҳлаган миқдорда дон назр қилсин. Ҳар бир тоғора дон билан бирга саккиз коса ▼▼ саккиз коса — ибронийча матнда бир хин, тахминан 4 литрга тўғри келади.
зайтун мойини назр қилсин. 6Янги ой шодиёнаси куни битта нуқсонсиз бузоқ, олтита нуқсонсиз қўзини ва битта нуқсонсиз қўчқорни олиб келсин. 7Менга аталган ҳар бир бузоқ ва қўчқор билан бирга бир тоғорадан дон назр қилсин. Қўзилар билан бирга эса хоҳлаган миқдорда дон назр қилсин. Ҳар бир тоғора дон билан бирга саккиз коса зайтун мойини назр қилсин. 8Ҳукмдор ичкарига кирганда, дарвоза биносининг даҳлизи орқали кирсин ва яна ўша йўл билан қайтиб чиқсин. 9Белгиланган байрамларда одамлар Мен, Эгангизга сажда қилгани келадилар. Шунда улар бир дарвозадан кириб, қаршисидаги дарвозадан чиқиб кетишлари шарт. Маъбад ҳовлисига шимолий дарвозадан кирганлар жанубий дарвоза орқали чиқишсин. Жанубий дарвозадан кирганлар шимолий дарвозадан чиқишсин. 10Ҳукмдор халқ билан бирга кириб, халқ билан бирга чиқиб кетсин. 11Шундай қилиб, байрамларда ва белгиланган тантаналарда қурбонлик қилинадиган ҳар бир бузоқ ва қўчқор билан бирга бир тоғорадан дон назр қилинади. Қурбонлик қилинадиган қўзилар билан бирга хоҳлаган миқдорда дон назр қилиниши мумкин. Ҳар бир тоғора дон билан бирга саккиз коса зайтун мойи назр қилинади. 12Ҳукмдор кўнгилдан чиқариб берадиган тинчлик ёки куйдириладиган қурбонликни Мен, Эгангизга келтирмоқчи бўлганда, у учун ички ҳовлининг шарқий дарвозаси очилсин. Бу қурбонликларини у Шаббат кунида келтирадиган қурбонликларга ўхшаб тақдим қилсин, дарвоза биносидан чиқиб кетганидан сўнг дарвоза беркитилсин. Кундалик назрлар
13Ҳар куни эрталаб нуқсонсиз бир ёшли қўзини Мен, Эгангизга қурбонлик қилиб, куйдиринглар. 14Бу билан бирга, ҳар куни эрталаб дон назрини келтиринглар. Дон назри олти коса ▼▼ олти коса — ибронийча матнда эфанинг олтидан бир қисми, тахминан 3,7 литрга тўғри келади.
сифатли ундан ва ун билан аралаштириладиган уч коса ▼▼ уч коса — ибронийча матнда хиннинг учдан бир қисми, тахминан 1,3 литрга тўғри келади.
зайтун мойидан иборат бўлсин. Кундалик қурбонлик ва назрларга оид бу қоидага доимий равишда риоя қилинглар. 15Хуллас, ҳар куни эрталаб Менга қўзини, донни ва зайтун мойини куйдириладиган қурбонлик қилиш учун олиб келинглар. Бу сизлар учун абадий қоида бўлсин.” Ҳукмдорнинг ерларига оид қонунлар
16Эгамиз Раббий менга деди: “Агар ҳукмдор бирор ўғлига ерини совға қилса, совға қилинган ер ўша ўғлининг абадий мероси бўлиб қолади. 17Борди–ю, ҳукмдор ерини бирор хизматкорига совға қилса, хизматкор совға қилинган ерга Қутлуғ йилгача эгалик қила олади. Қутлуғ йилда ▼▼ Қутлуғ йил — Исроил халқи табаррук деб билган йил. Шу йил давомида ҳамма мулк ўзининг асл эгаларига қайтариб берилиши керак эди (Левилар 25:8-55, 27:17-24 га қаранг).
ер ҳукмдорга қайтади. Ҳукмдор ерларини фақатгина ўз ўғилларига мерос қилиб бериши мумкин. 18Бошқа одамларнинг ерларини тортиб олиш унга тақиқланади. У ўғилларига фақат ўзининг қарамоғида бўлган ерлардан мерос берсин, халқимни ўз еридан маҳрум қилмасин.” Маъбад ошхонаси
19Сўнг ўша одам ▼▼ ўша одам — 40:3 га қаранг.
мени дарвоза ёнидаги йўл орқали шимол томондаги руҳонийларнинг муқаддас хоналари олдига бошлаб борди ▼▼ Сўнг ўша одам мени…бошлаб борди — Ҳизқиёл Маъбад олдидан шимолдаги дарвоза томон юриб (44:4 га қаранг), дарвозадан чиққандан кейин ғарбга бурилди.
. Ўша ердан у менга ғарбдаги, энг четдаги бир жойни кўрсатиб, 20деди: “Анави — ошхона. Руҳонийлар у ерда айб ва гуноҳ қурбонликларининг гўштини қайнатадилар, назр қилинган доннинг унидан нон ёпадилар. Бу муқаддас назрларни ташқи ҳовлига олиб чиқмаслик учун ва халқ муқаддас назрларга қўл теккизмаслиги учун ▼▼ …халқ муқаддас назрларга қўл теккизмаслиги учун… — 44:19 изоҳига қаранг.
ошхона айнан шу ерда жойлашган.” 21Сўнг у мени яна ташқи ҳовлига олиб чиқиб, ҳовлининг тўрт бурчагида жойлашган ошхоналарни кўрсатди. 22Усти очиқ бу тўртала ошхона бир хил: узунлиги 40 тирсак ▼▼ тирсак — узун тирсак назарда тутилган. Бир узун тирсак тахминан 53 сантиметрга тўғри келади. 43:13 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
, эни 30 тирсак эди. 23Ошхона деворлари бўйлаб ўчоқлар қурилган эди. 24Ўша одам менга шундай деди: “Бу ошхоналар Маъбадда хизмат қиладиганлар учун мўлжалланган. Улар бу ерда халқ келтирган қурбонликлар гўштини қайнатадилар.”
Copyright information for
UznUzbC