Ezekiel 8
Маъбаддаги бутпарастлик
1Сургун бўлган пайтимизнинг олтинчи йили олтинчи ойининг ▼▼ Сургун бўлган пайтимизнинг олтинчи йили олтинчи ойи — милоддан олдинги 592 йилнинг олтинчи ойи (1:1-3 га ва ўша оятларнинг охирги изоҳига қаранг). Иброний календарининг Элул ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан августнинг ўртасидан бошланади.
бешинчи кунида Яҳудо оқсоқоллари мени кўргани уйимга келишди. Мен улар билан ўтирганимда, Эгам Раббийнинг қудрати мени қамраб олди. 2Қарасам, инсон қиёфасидаги бир киши турибди. Ўша кимсанинг белидан пастки қисми оловдай чақнар эди. Юқори қисми эса сайқалланган мисдай нур таратиб турар эди. 3У қўлга ўхшаш бир узвини узатиб, мени сочимдан тутди. Сўнг Руҳ мени замин узра кўтарди–да, Худонинг мана шу ваҳийсида Қуддус шаҳрига олиб кетди. У мени Маъбаднинг ички ҳовлисидаги шимолий дарвозанинг ▼▼ шимолий дарвоза — Юқори дарвоза номи билан ҳам маълум эди (9:2 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
олдида турган катта бир бут олдига олиб борди. Бу бут Худонинг рашкини қўзғатарди. 4Ўша ерда Исроил Худосининг улуғворлиги бор эди. Мен бундай ваҳийни водийда ҳам кўрган эдим ▼▼ Мен бундай ваҳийни водийда ҳам кўрган эдим — 3:22-23 га қаранг.
. 5Худо менга шундай деди: “Эй инсон, шимол томонга назар ташла.” Мен шимол томонга назар ташладим. Худонинг рашкини қўзғатадиган ўша бут қурбонгоҳ ёнидаги дарвозанинг кираверишида турарди. 6Шунда Худо менга деди: “Эй инсон, халқимнинг қилмишини кўрдингми? Улар бу ерда жирканч ишларни қилиб, Мени муқаддас масканимдан ҳайдаб юбормоқчилар. Қани юр, Мен сенга бундан баттарини ҳам кўрсатаман.” 7У мени Маъбаднинг ташқи ҳовлиси кираверишига олиб борди. Қарасам, деворда бир тешик бор экан. 8У менга деди: “Эй инсон, қани бўл, девордаги тешикни катталаштир.” Мен девордаги тешикни катталаштирдим, шунда бир эшикка дуч келдим. 9Худо менга деди: “Ичкарига кир. Бу ерда қилинаётган ўтакетган жирканч ишларни ўз кўзинг билан кўриб қўй.” 10Мен ичкарига кирдим. Деворларнинг ҳамма ёғига судралиб юрувчи жониворларнинг ва ҳаром ҳайвонларнинг ▼▼ ҳаром ҳайвонлар — Левилар 11–бобга қаранг.
расмлари ҳамда Исроил халқи сиғинадиган барча бутларнинг тасвирлари солинган эди. 11Тасвирларнинг олдида Исроил халқининг етмишта оқсоқоли турган эди. Шофон ўғли Язаниё ҳам ўшаларнинг орасида эди. Ҳар бирининг қўлида биттадан оловкурак бор эди. Оловкураклардан ёнаётган тутатқиларнинг хушбўй тутуни кўтариларди. 12Худо деди: “Эй инсон, Исроил оқсоқолларининг бутларга тўла қоронғи хонада нима қилаётганини кўрдингми? Улар шундай дейдилар: «Эгамиз бизни кўрмаяпти, У юртимизни тарк этган.»” 13Сўнг Худо яна деди: “Қараб тур, Мен сенга бундан ҳам баттарроғини кўрсатаман.” 14Кейин Эгамиз мени уйининг шимолий дарвозаси ёнига олиб борди. У ерда хотинлар ўтириб, худо Таммуз учун қайғуриб йиғлаётган эдилар ▼▼ …худо Таммуз учун қайғуриб йиғлаётган эдилар — бутпараст халқнинг эътиқоди ва тасаввурига кўра, бу худо ўсимликлар хазон бўлган пайтда ўлиб, кейинги йил табиат уйғонганда тириларди. Ҳар йили аёллар бу худога аза тутиб, қайғу маросимини ўтказишарди ва шу орқали уни ҳаётга қайтармоқчи бўлишарди.
. 15Шунда Худо деди: “Эй инсон, буни кўрдингми?! Мен сенга бундан ҳам баттарроғини кўрсатаман.” 16Эгамиз мени уйининг ички ҳовлисига олиб кирди. Уйнинг кираверишида, айвон ва қурбонгоҳ орасида йигирма беш нафар киши турар эди. Улар Маъбадга орқасини ўгириб, шарқдан чиқаётган қуёшга сажда қилаётган эдилар. 17Эгамиз менга шундай деди: “Ана кўрдингми, инсон? Яҳудо халқининг мана шу ерда қилаётган жирканч ишлари етмасмиди?! Улар бутун юртни зўравонликка тўлдирмоқдалар, қайта–қайта қаҳримни келтирмоқдалар. Мени ҳақорат қилаётганларини ▼▼ Мени ҳақорат қилаётганларини… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Дарахт шохини бурунларига олиб бораётганини…. Бошқа худоларга аталган маросимларда бажариладиган ҳаракатга ёки Эгамизга нисбатан ҳақоратомуз қилиққа ишора бўлиши мумкин. Бошқа худоларга сиғиниш Эгамизнинг назарида Унга нисбатан ўта ҳурматсизликни ва ҳақоратни билдирарди.
бир кўриб қўй! 18Шунинг учун Мен уларнинг устига ғазабимни сочаман. Уларга ачинмайман, раҳм қилмайман. Овозлари борича Менга хитоб қилишса ҳам, уларга қулоқ солмайман.”
Copyright information for
UznUzbC