Ezra 1
Шоҳ Куруш яҳудийларга Қуддусга қайтиш учун ижозат беради
1Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилида ▼▼ Куруш ҳукмронлигининг биринчи йили — милоддан олдинги 538 йил. Мидия ва Форс лашкарлари шоҳ Куруш бошчилигида Бобил шаҳрини милоддан олдинги 539 йилда босиб олган эдилар. Шоҳ Куруш милоддан олдинги 530 йилгача Бобилда ҳукмронлик қилди. У Кир исми билан ҳам танилган.
Эгамизнинг Еремиё орқали билдирган сўзлари ▼▼ Эгамизнинг Еремиё орқали билдирган сўзлари — Еремиё 25:11, 29:10 га қаранг.
бажо бўлиши учун, Эгамиз шоҳ Курушнинг юрагига Қуддусдаги Маъбадни қайта қуриш истагини солди. Шундай қилиб, Куруш ўз шоҳлигининг ҳамма томонига хабарчилар жўнатди ва ёзма фармонда қуйидагиларни эълон қилди: 2“Форс шоҳи Куруш шундай демоқда: Самовий Худо — Эгамиз ер юзидаги жамики шоҳликларни менга берган. У Яҳудо юртидаги Қуддус шаҳрида Ўзига бир уй қуришни менга топширди. 3Худонинг халқидан бўлганларга мен ижозат бераман: улар Қуддусга боришлари ва Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг уйини қайта қуришлари мумкин. Қуддусда сажда қилинадиган Худо Удир. Исроил халқига ўзларининг Худоси ёр бўлсин. 4Сургундаги яҳудийлар яшайдиган ҳамма жойда шундай деб эълон қилинсин: Қуддусга қайтмайдиган яҳудийлар қайтадиган яҳудийларга ёрдам берсин. Уларга кумуш, олтин, сафар учун зарур буюмлар ва чорва беришсин. Булардан ташқари, Худонинг Қуддусдаги уйи қайта қурилиши учун кўнгилдан чиқариб назрлар беришсин.”5Шундай қилиб, Яҳудо ва Бенямин қабилаларининг уруғбошилари, руҳонийлар ва левилар, шунингдек, Худо руҳлантирган ҳар бир одам Эгамизнинг Қуддусдаги уйини қайта қуриш учун сафарга тайёрланди. 6Барча қўшнилари уларга чин кўнгилдан чиқариб назрлар бердилар. Булардан ташқари, кумуш идишлар, олтин, сафар учун буюмлар, чорва ва бошқа қимматбаҳо ҳадялар бериб ёрдам қилдилар. 7Шоҳ Куруш Эгамизнинг уйига тегишли бўлган буюмларни олиб келишни буюрди. Бу буюмларни шоҳ Навухадназар Қуддусдан олиб келиб ▼
▼ Бу буюмларни шоҳ Навухадназар Қуддусдан олиб келиб… — 4 Шоҳлар 25:13-15 га қаранг. Навухадназар милоддан олдинги 605-562 йилларда Бобилда ҳукмронлик қилган. Милоддан олдинги 586 йилда у Қуддусни вайрон қилиб, аҳолининг асосий қисмини Бобилга сургун қилган эди (4 Шоҳлар 25:1-21 га қаранг).
, ўзининг худолари ▼▼ худолари — ёки худоси.
уйига қўйган эди. 8Шоҳ Куруш бу буюмларни хазинабон Митрадот назорати остига топширди. Митрадот эса буларни санаб, Яҳудо йўлбошчиси ▼▼ Яҳудо йўлбошчиси — ибронийча матнда Яҳудо шаҳзодаси, Шашбаззар ўз халқининг эътиборлик йўлбошчиси бўлгани учун унга нисбатан мана шу унвон ишлатилган. У шоҳлар сулоласидан эмас эди. Шашбаззар шоҳ Куруш томонидан Яҳудо ҳокими қилиб тайинланганди (5:13-14 га қаранг).
Шашбаззарга берди. 9Буюмларнинг рўйхати қуйидагича эди:олтин тоғорачалар — 30 такумуш тоғорачалар — 1000 та
бошқа идишлар ▼
▼ бошқа идишлар — ёки пичоқлар.
— 29 та10олтин косалар — 30 та
кумуш косалар — 410 та
бошқа буюмлар — 1000 та.
11Олтин ва кумуш буюмларнинг жами 5400 ▼
▼ 5400 — шу бобнинг 9-10–оятларида рўйхати берилган буюмларнинг умумий сони 5400 та эмас, балки 2499 та. 9-10–оятларда фақат энг муҳим буюмларнинг рўйхати келтирилган бўлиши мумкин, умумий сонга эса ҳамма буюмларнинг сони киритилган.
та эди. Шашбаззар бошқа асирлар қаторида Бобилдан Қуддусга қайтиб кетаётганда, бу буюмларнинг ҳаммасини ўзи билан олиб кетди.
Copyright information for
UznUzbC