‏ Ezra 10

Халқ гуноҳи учун тавба қилади

1Эзра Худонинг уйи олдида ўзини ерга отиб йиғлаганича, халқнинг гуноҳларини эътироф этди. У Худога илтижо қилаётганда, атрофига Исроилдан катта жамоа — эркагу аёл, болалар йиғилишди. Халқ ҳам аччиқ–аччиқ йиғларди. 2Элам наслидан Ёхиёл ўғли Шаханиё Эзрага шундай дея мурожаат қилди: “Биз маҳаллий халқларнинг бутпараст аёлларига уйланиб, Худойимизга хиёнат қилдик. Лекин шунга қарамай, биз — Исроил халқи учун ҳали ҳам умид бор! 3Келинг, Худойимиз билан аҳд қилайлик. Ҳазратим, сизнинг маслаҳатингизга кўра ва Худойимизнинг сўзларидан қўрқадиганларнинг маслаҳатига кўра, барча бутпараст хотинларни болалари билан бирга қўйиб юборайлик. Худонинг қонунига амал қилайлик. 4Қани ҳазратим, ишга киришинг, бу сизнинг бурчингиздир. Биз сиз биланмиз. Дадил бўлинг, ишни бошланг.”

5Шунда Эзра ўрнидан туриб, руҳонийларнинг, левиларнинг ва бутун Исроил халқининг бошлиқларига, айтилганларни қиламиз, деб онт ичирди. Ҳаммалари онт ичдилар. 6Сўнг Эзра Худонинг уйи олдидан кетиб, Элиашаб ўғли Ёҳуханоннинг хонасига борди, тунни ўша ерда ўтказди. У
…Ёҳуханоннинг хонасига борди, тунни ўша ерда ўтказди. У… — ёки …Ёҳуханоннинг хонасига кетди. Ўша ерда бўлганда….
на нон еди, на сув ичди, сургундан қайтганларнинг хиёнаткорлиги дастидан қайғураётган эди.

7“Сургундан қайтганларнинг ҳаммаси Қуддусга тўплансин”, деб Яҳудо юрти ва Қуддус бўйлаб жар солинди. 8“Агар кимки уч кун ичида келмаса, йўлбошчиларнинг ва оқсоқолларнинг буйруғига кўра, уларнинг ҳамма мол–мулки мусодара қилинсин, ўзлари сургундан қайтганлар жамоасидан чиқарилсин”, деб хабар берилди.

9Уч кун ичида Яҳудо ва Бенямин ҳудудида яшаётганларнинг ҳаммаси Қуддусда тўпланди. Бу воқеа тўққизинчи ойнинг
тўққизинчи ой — милоддан олдинги 458 йилнинг тўққизинчи ойи (7:6-7 га ва ўша оятларнинг изоҳига қаранг). Иброний календарининг Хислав ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан ноябрнинг ўртасидан бошланади.
йигирманчи кунида рўй берди. Одамлар Худонинг уйи олдидаги ҳовлида жойлашиб ўтирди. Аҳволнинг жиддийлигидан ва кучли ёмғир ёғаётганидан халқ титрарди.
10Руҳоний Эзра ўрнидан туриб, халққа деди: “Сизлар бутпараст аёлларга уйланиб, Эгамизга хиёнат қилдингизлар, Исроил халқининг айблари устига айб орттирдингизлар. 11Энди ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз олдида бу гуноҳларингизни тан олинглар, Унинг хоҳиши бўйича иш тутинглар. Ўзларингизни маҳаллий халқлардан айириб, бутпараст хотинларингизни қўйиб юборинглар.” 12Шундан кейин бутун жамоа баланд овоз билан жавоб берди: “Сиз ҳақсиз! Айтганларингизни қиламиз. 13Лекин халқ кўп, ёмғир ҳам ёғяпти, шунинг учун очиқ жойда тура олмаймиз. Орамиздаги кўпчилик бу гуноҳга қўл урган, шунинг учун бу масалани бир–икки кунда ҳал қилиб бўлмайди. 14Майли, йўлбошчиларимиз Қуддусда қолсинлар, улар бу ишнинг масъулиятини ўз зиммаларига олсинлар. Бутпараст аёлларга уйланганларнинг ҳаммаси белгиланган вақтда ўз шаҳар оқсоқоли ва ҳаками билан бирга келишсин. Бу қилмишимиздан ғазабланган Худо шунда ғазабидан тушади.” 15Фақат Осойил ўғли Йўнатан билан Тихво ўғли Яхзиё бу таклифга қарши чиқдилар, левилардан Машуллом ва Шаббатай ҳам уларни қўллаб–қувватладилар.

16Шундай қилиб, сургундан қайтганлар берилган таклифни қабул қилдилар. Руҳоний Эзра уруғбошилар орасидан одамларни тайинлаб, уларнинг исмларини ёзиб қўйди. Ўнинчи ойнинг
Ўнинчи ой — милоддан олдинги 458 йилнинг ўнинчи ойи (7:6-7 га ва ўша оятларнинг изоҳига қаранг). Иброний календарининг Табат ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан декабрнинг ўртасидан бошланади.
биринчи куни улар бу ишни текширишга киришдилар.
17Биринчи ойнинг
биринчи ой — иброний календарининг Нисон ойи назарда тутилган (Нисон ойи Абиб ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан мартнинг ўртасидан бошланади.
биринчи кунига келиб, бутпараст аёлларга уйланган барча эркаклар билан боғлиқ бўлган масала кўриб чиқилди.

Бутпараст аёлларга уйланганларнинг рўйхати

18Бутпараст аёлларга уйланган одамлар қуйидагилардир:

Руҳонийлардан:

Ёҳузадах
Ёҳузадах — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Йўзадах.
ўғли Ёшуанинг уруғидан ва унинг ҳамкорларидан — Масиё, Элиазар, Ёрив ва Гадалиё.
19Улар хотинларини қўйиб юборишга онт ичдилар ва айблари учун битта қўчқорни айб қурбонлиги қилдилар.
20Иммар уруғидан — Хонин ва Забадиё.
21Харим уруғидан — Масиё, Илёс, Шамаё, Ёхиёл ва Уззиё.
22Пашхур уруғидан — Элийўнай, Масиё, Исмоил, Натанил, Йўзабад ва Эласах.

23Левилардан:

Йўзабад, Шимах, Килаёх (Килит деб ҳам айтилади), Патихиё, Яҳудо ва Элиазар.

24Қўшиқчилардан:

Элиашаб.

Маъбад дарвозабонларидан:

Шаллум, Талим ва Ури.

25Исроил халқининг қолганларидан:

Парўш уруғидан — Ромиё, Йизиё, Малкиё, Миёмин, Элазар, Малкиё ва Бинаё.
26Элам уруғидан — Маттаниё, Закариё, Ёхиёл, Абди, Ёримўт ва Илёс.
27Затту уруғидан — Элийўнай, Элиашаб, Маттаниё, Ёримўт, Забад ва Азизах.
28Бўвай уруғидан — Ёҳуханон, Ханониё, Заббай ва Отлей.
29Баних уруғидан — Машуллом, Маллух, Одаё, Ёшув, Шаёл ва Ёримўт.
30Пахатмўаб уруғидан — Адна, Хилол, Бинаё, Масиё, Маттаниё, Базалил, Биннуй ва Манаше.
31Харим уруғидан — Элиазар, Ишшиё, Малкиё, Шамаё, Шимўн, 32Бенямин, Маллух, Шамариё.
33Хашум уруғидан — Маттанай, Маттатах, Забад, Элифалет, Ёримай, Манаше ва Шимах.
34Баних уруғидан — Мадай, Имром, Увал, 35Бинаё, Бидаё, Халух, 36Ваниё, Миромўт, Элиашаб, 37Маттаниё, Маттанай ва Ясой.
38Биннуй уруғидан — Шимах
…ва Ясой. 38 Биннуй уруғидан — Шимах… — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда …Ясой, 38 Баних, Биннуй, Шимах….
,
39Шаламиё, Натан, Одаё, 40Махнадбай, Шошай, Шорой, 41Озариёл, Шаламиё, Шамариё, 42Шаллум, Эмориё ва Юсуф.
43Наво уруғидан — Явиёл, Маттитиё, Забад, Забино, Яддай, Йўэл ва Бинаё.

44Юқоридагиларнинг ҳаммаси бутпараст аёлларга уйланган эдилар. Ўша аёллардан айримлари уларга фарзандлар ҳам туғиб берган эдилар
Ўша аёллардан айримлари уларга фарзандлар ҳам туғиб берган эдилар — ёки Улар хотинлари билан ажрашиб, хотинларини болалари билан бирга жўнатиб юбордилар.
.
Copyright information for UznUzbC