‏ Ezra 2

Сургундан қайтиб келганларнинг рўйхати

1 2Бобил шоҳи Навухадназар асир қилиб олиб кетган яҳудийларнинг
Бобил шоҳи Навухадназар асир қилиб олиб кетган яҳудийлар — 1:7 нинг биринчи изоҳига қаранг.
бир қисми Қуддусга ва Яҳудо юртидаги ўз шаҳарларига қайтиб келиб, ўрнашдилар. Улар Зарубабел, Ёшуа, Нахимиё, Сараё
Сараё — Нахимиё 7:6-7 нинг ибронийча матнида бу исмнинг бошқа варианти Озариё. Шу бобнинг 1-60–оятларида келтирилган рўйхатдаги баъзи исмлар Нахимиё китобининг 7:6-62 рўйхатидаги исмлардан бир оз фарқ қилади.
, Ралиё, Мардохай, Билшон, Миспар, Биғвай, Рахум ва Банах бошчилигида қайтиб келган эдилар.

Исроил уруғлари ота–боболари бўйича рўйхат қилинади

Сургундан қайтиб келган Исроил эркакларининг сони қуйидагича эди:

3Парўш уруғидан — 2172 нафар эркак.
4Шафатиё уруғидан — 372 нафар эркак.
5Орах уруғидан — 775 нафар эркак.
6Пахатмўаб, яъни Ешува ҳамда Йўаб уруғларидан — 2812 нафар эркак.
7Элам уруғидан — 1254 нафар эркак.
8Затту уруғидан — 945 нафар эркак.
9Заккай уруғидан — 760 нафар эркак.
10Баних уруғидан — 642 нафар эркак.
11Бўвай уруғидан — 623 нафар эркак.
12Озгад уруғидан — 1222 нафар эркак.
13Одонихам уруғидан — 666 нафар эркак.
14Биғвай уруғидан — 2056 нафар эркак.
15Адин уруғидан — 454 нафар эркак.
16Отер, яъни Ёхизқиё уруғидан — 98 нафар эркак.
17Безай уруғидан — 323 нафар эркак.
18Йўра уруғидан — 112 нафар эркак.
19Хашум уруғидан — 223 нафар эркак.
20Гибор уруғидан — 95 нафар эркак.

Исроил уруғлари ота–боболарининг шаҳарлари бўйича рўйхат қилинади

21Таги Байтлаҳмлик — 123 нафар эркак.
22Таги Натуфолик — 56 нафар эркак.
23Таги Онотўтлик — 128 нафар эркак.
24Таги Озмобитлик — 42 нафар эркак.
25Таги Хират–Аримлик, Хафиралик ва Барўтлик — 743 нафар эркак.
26Таги Рамалик ва Геболик — 621 нафар эркак.
27Таги Михмашлик — 122 нафар эркак.
28Таги Байтиллик ва Айлик — 223 нафар эркак.
29Таги Наволик — 52 нафар эркак.
30Таги Махбишлик — 156 нафар эркак.
31Таги Эламлик — 1254 нафар эркак.
32Таги Харимлик — 320 нафар эркак.
33Таги Лўдлик, Ҳодидлик ва Онўлик — 725 нафар эркак.
34Таги Ерихолик — 345 нафар эркак.
35Таги Санолик — 3630 нафар эркак.

Руҳонийлар уруғлари

36Сургундан қайтиб келган руҳонийларнинг сони қуйидагича эди:

Ёшуа наслининг Ёдиё уруғидан — 973 нафар эркак.
37Иммар уруғидан — 1052 нафар эркак.
38Пашхур уруғидан — 1247 нафар эркак.
39Харим уруғидан — 1017 нафар эркак.

Левилар уруғлари

40Сургундан қайтиб келган левилар уруғларининг сони қуйидагича эди:

Хўдавиё наслидан бўлган Ешува ҳамда Кадмил уруғларидан — 74 нафар эркак.
41Осиф уруғидан бўлган қўшиқчилар — 128 нафар эркак.
42Шаллум, Отер, Талмўн, Оққув, Хатита ва Шўвай уруғларидан бўлган Маъбад дарвозабонлари
Маъбад дарвозабонлари — уларнинг вазифалари тафсилоти 1 Солномалар 9:22-29 да берилган.
, ҳаммаси бўлиб — 139 нафар эркак.

Маъбад хизматкорлари уруғлари

43Сургундан қайтиб келган Маъбад хизматкорларининг уруғлари қуйидагилар эди:

Зихо, Хасуфа, Таббайўт,
44Керош, Сиёҳо, Падўн,
45Лавон, Хагава, Оққув,
46Хагав, Шалмай, Ханон,
47Гиддол, Гахар, Раё,
48Ратан, Накудо, Ғаззом,
49Уззо, Посиёх, Бесай,
50Оснах, Муним, Нафусим,
51Бобуҳ, Хакуфа, Хорхур,
52Базулут, Махидо, Харша,
53Боркис, Сисаро, Тамах,
54Назиё, Хатифа.

Сулаймоннинг қароллари уруғлари

55Сулаймон қаролларининг
Сулаймон қароллари — 3 Шоҳлар 9:20-21 ва 2 Солномалар 8:7-8 га қаранг.
сургундан қайтиб келган уруғлари қуйидагилар эди:

Сўтай, Сўфарат, Парудо,
56Ялох, Дархун, Гиддол,
57Шафатиё, Хаттил, Пахаратҳаззавойим, Омай.

58Маъбад хизматкорлари ва Сулаймоннинг қароллари уруғларидан бўлганларнинг жами 392 киши эди.

Насл–насаби номаълум уруғлар

59 60Қуйидагилар Тел–Малах, Тел–Харша, Харуб, Адон ва Иммар шаҳарларидан келган эдилар:

Далоё, Тўвиё ва Накудо уруғлари — 652 киши.

Лекин булар ўзларининг уруғбошиси Исроил авлодига мансублигини исботлай олмасдилар.

61 62Қуйидаги руҳонийлар уруғлари ҳам ўз насабномасини топа олмадилар: Хаваё, Хаккўз ва Борзулай уруғлари. (Борзулайнинг бобоси Гиладлик Борзулай деган одамнинг қизига уйланган бўлиб, бу уруғ ўша аёлнинг уруғи номи билан юритилар эди.) Шу сабабдан улар хизмат қилишга нопок ҳисобланиб, руҳонийликка қабул қилинмадилар. 63Яҳудо ҳокими
Яҳудо ҳокими — бу ўринда қайси Яҳудо ҳокими ҳақида гап кетаётгани аниқ эмас. Бу пайтда Зарубабел ҳокимлик қилган, деб тахмин қилиш мумкин (шу бобнинг 1-2–оятлари, 3:2, 4:2 ва Хаггей 2:2, 21 га қаранг).
уларга шундай деди: “Бирорта руҳоний Худодан Урим ва Туммим
Урим ва Туммим — айрим ҳолларда руҳонийлар Худонинг хоҳишини билиш учун фойдаланадиган иккита муқаддас нарса. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун Чиқиш 28:15 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
орқали руҳоний эканлигингизни сўраб, тасдиқламагунча, сизлар назрларнинг руҳонийларга тегишли улушидан тановул қилмайсизлар.”

Сургундан қайтиб келган жамоанинг жами

64Бу жамоа жами 42.360 кишидан
42.360 киши — шу бобнинг 3-60–оятларида рўйхати берилган одамларнинг жами 42.360 та эмас, балки 29.818 та. Оятда қайтиб келган одамларнинг умумий сони берилган, рўйхатга эса Яҳудо юртига қайтиб келган баъзи одамларгина киритилган бўлиши мумкин.
иборат эди.
65Булардан ташқари, қул ва чўрилари — 7337 киши, қул ва чўри қўшиқчилар 200 киши эди. 66Жамоанинг 736 та оти, 245 та хачири, 67435 та туяси, 6720 та эшаги бор эди.

68Асирлар жамоаси Қуддусга — Эгамиз уйининг вайроналари олдига келишди. Шу заҳоти, баъзи уруғбошилар Худонинг уйини олдинги ўрнида қайта тиклаш учун кўнгилдан чиқариб назрлар келтирдилар. 69Ҳар бири қурби етганча назр атади. Улар қурилиш учун жами 61.000 олтин танга
61.000 олтин танга — ибронийча матнда 61.000 олтин дарик. Дарик олтин танга бўлиб, тахминан 8 граммга тўғри келади, демак, берилган олтиннинг умумий оғирлиги тахминан 500 килога тўғри келади.
, 190 пуд
190 пуд — ибронийча матнда 5000 мина, тахминан 3 тоннага тўғри келади.
кумуш ва руҳонийлар учун 100 та кўйлак бердилар.

70Руҳонийлар, левилар, қўшиқчилар, Маъбад дарвозабонлари, Маъбад хизматкорлари ва халқдан бир қанчаси Қуддусга ҳамда унинг атрофидаги шаҳарларга ўрнашиб олдилар. Исроил халқининг қолганлари эса ўз шаҳарларига бориб жойлашдилар
…Қуддусга…бориб жойлашдилар — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …ўз шаҳарларига ўрнашдилар, бутун Исроил халқи ҳам ўз шаҳарларига ўрнашди. Шу бобнинг 1-2–оятларига қаранг.
.
Copyright information for UznUzbC